Марказий Осиё давлатлари ва Американинг Нью-Йоркдаги “C5+1” саммити

Марказий Осиё давлатлари ва Американинг Нью-Йоркдаги “C5+1” саммити
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка ташрифи доирасида 19 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари лидерларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашдилар.
Учрашув кун тартибига мувофиқ, савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари, “яшил” тараққиёт, энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш, минтақавий хавфсизлик, терроризм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ: Россия нуфузи остида бўлган МО давлатлари раҳбарларининг Америка президенти билан “C5+1” саммити доирасида учрашгани матбуотда катта ҳодиса сифатида ёритилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг “форум кузатиб борилдими?” деган саволига жавобан: “Осиё мамлакатларининг АҚШ билан ўз муносабатлари бор, шунинг учун улар бундай учрашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга”, — деди. Песковга кўра, Россия учун асосийси унинг учун муҳим бўлган ушбу давлатлар билан мулоқотни давом эттиришдир (Газета.ру 22 сентябр 2023). Демак, Россия минтақа давлатларининг Америка билан икки томонлама алоқа ўрнатишини тўғри тушунади, бироқ бу давлатларнинг Россия билан тузилган келишувларга содиқ қолишларини талаб қилади.
Дарҳақиқат, Ғарбнинг сиёсий босимлари ва иқтисодий санкцияларига нишон бўлаётган Россия МОда имкониятни бой берар экан, унинг ўрнини АҚШнинг бу минтақадаги энг катта рақиби Хитой эгаллашга ҳаракат қиляпти. Шу сабабли Хитойнинг минтақавий амбицияларига тўсиқ қўйиш ва Россия нуфузини қисқартириш учун Америка МОга кучлироқ аҳамият қаратмоқда. Жорий йилнинг 20 феврал куни АҚШ президенти Украинага сафар қилганидан бир ҳафта ўтмай Энтони Блинкеннинг МОга ташриф буюргани Америка бу минтақага ўз нуфузини ёймоқчи эканини кўрсатди. Америка учун муҳим саналган Афғонистон билан чегарадош бу минтақа Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон билан ўралгани жиҳатидан ҳам Америка учун катта лойиҳаларни жорий қилишда майдон бўлишини англатиб турибди. Чунки МО нафақат геосиёсий аҳамияти, балки улкан бойликлари ва имкониятлари билан, айниқса аҳолисининг мусулмон эканлиги жиҳатидан ҳам Америка эътиборини тортади.
Оқ уй Қўшма Штатлар ва МО лидерлари йиғилишидан кейин тарқатган баёнотда президент Байден ўз ҳамкасбларига минтақавий хавфсизлик таҳдидига қарши кураш учун “миннатдорлик” билдирди ҳамда чегара назорати, терроризм билан кураш ва ҳуқуқ идоралари ўртасида ҳамкорликни давом эттиришни зиммасига олишини таъкидлаган. Ҳужжатнинг илк бандида терроризм (яъни Ислом)га қарши кураш масаласи белгиланганининг ўзи, Исломга қарши уруш Америка учун энг бирламчи масала эканини тасдиқлайди. Ҳужжатдаги кейинги масала эса, октябрь ойида МО республикалари вазирлари даражасида минтақанинг инклюзив иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига қартилган “аниқ ҳаракатлар”ни муҳокама қилиниши белгилангани бўлди.
МО давлатлари ҳукуматлари, айниқса Ўзбекистон ҳукумати ўзи тушиб қолган бугуннинг инқирозларидан чиқиш учун мустамлакачи Америка билан эртани хатарга қўядиган сиёсий, иқтисодий ва хавфсизликка оид битимларни тузди. Капиталистик нуқтаи назардан келиб чиқиб мамлакат иқтисодини оёқда тутиш учун Шавкат Мирзиёев Американинг йирик трансмиллий компания ва корпорациялари билан ҳам битимлар имзолади. Ҳолбуки, одатда бу компаниялар билан тузиладиган шартномаларда қазиб олинган бойликларимизнинг 70-80 фоизи ўша компаниялар ҳисобига ўтиши, қолгани эса ҳукумат ихтиёрида қолиши белгиланади. Ўзбекистон халқига эса норозилик билдириб, кўчаларга чиқиб кетмаслиги учун ўзининг мулкини ўзига, чекланган миқдорда, қиммат нархларда пулланади. Арзонлаштирилган энергия, солиқ ва божхона имтиёзлари эса ўша чет эл компанияларига берилади. Мирзиёев ҳукумати инвестиция киритаётган ва қарз бераётган давлатларнинг ҳар қандай шартларини қабул қилар экан, Ўзбекистон минтақамизга қарши тиш қайраётган Америка, Хитой ва Россия қаршисида тайёр ўлжага айланиб бормоқда…
Бу саммитда Америка қадрлашини иддао қиладиган сўз ва виждон эркинлиги масаласи муҳокама қилинмади. Ваҳоланки, МО давлатлари ҳақ сўзни айтган ва динига амал қилаётган мусулмонларни аҳмоқона айбловлар ва туҳматлар билан қамоққа олишда давом этмоқда. Ўзи аслида, Ислом қадриятларини таҳқирловчи кимсаларнинг сўз эркинлигини таъминлашда, Ислом ва мусулмонларга қарши курашда етакчилик қилувчи Америкадан адолат ва ҳақиқатни кутиш – юмшоқроқ айтганда – ўта гўлликдир. Айниқса, унинг “C5+1” форматидаги саммитларида Исломга қарши курашнинг янги усуллари ишлаб чиқилар экан, ундан адолат ва ҳақиқатни асло кутиб бўлмайди. Чегара хавфсизлиги ва ахборот алмашинуви каби қўшимча соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳам саммитдаги асосий масалалардан ҳисобланади. Агар минтақа давлатларида ўз халқи, унинг қадриятлари ва манфаатлари ҳақида қайғуриш ҳисси бўлганида эди, бир тана аъзолари каби бир-бирига муҳтож ва чамбарчас боғлиқ бўлган МОни парчалаб, бўлиб ташлаган сохта чегараларни мустаҳкамлашга эмас, аксинча бу тўсиқларни бекор қилишга ҳаракат қилишар эди.
Бу режимлар Ливия, Яман, Сурия ва бошқа давлатлар Америка ортидан эргашиб, қандай аччиқ қисматга йўлиққанидан сабоқ олмаяпти. Аксинча, уруш ўчоғига айланиб, беқарорлик ва хорликка юз тутган ана шу давлатлар йўлидан бориб, АҚШ лойиҳаларини жалб қилишда бир-бири билан ким ўзарга мусобақалашмоқда. Ўзининг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлида Марказий Осиёни уруш полигонига айлантиришга ҳам тайёр бу ёвуз мустамлакачи давлатлар минтақимиз устида ўзаро нуфуз талашаётган экан, демак, ҳар йили ўтказилаётган “C5+1” саммити бу курашнинг хавотирли даражада кучайишига ҳисса қўшиши табиийдир. Зотан, мустамлакачи давлатлар ер ости ва усти бойликларимизни эгаллаш, халқларимизни ўз нуфузи остида ушлаш учун Халифаликни қулатди ва бизни бирлашишдан тўсувчи сохта мустақилликни берди. Шунинг учун бугунги заиф мавқеимиздан, иқтисодий абгор ҳолатимиздан чиқишнинг ягона йўли, бизни бирлаштирувчи, кучларимизни бирлаштирувчи Рошид Халифаликни тиклашдир. Ўшанда минтақамиз куфр давлатларига қарамликдан ҳам, уларнинг талаб ва таҳдидларидан ҳам халос бўлади.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми