Марказий Осиё “пироги”дан Европа Иттифоқи ҳам ўз улушини олмоқчи

Хабар ва изоҳ
Марказий Осиё “пироги”дан Европа Иттифоқи ҳам ўз улушини олмоқчи
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи етакчилари томонлар муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтарувчи қўшма декларацияни қабул қилди. (gazeta.uz 04.04.2025й)
Изоҳ: Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё етакчилари 2025 йил 3-4 апрел кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида биринчи саммитни ўтказди ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун янги стратегик ҳамкорликни эълон қилди. Саммитда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этди. Самарқанд саммити МО ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни янги тарихий босқичга олиб чиққани эътироф этилди ва унинг ҳар бир тафсилоти маҳаллий ва хориж ахборот воситаларида фаол ёритиб борилди. Марказий Осиёдаги режимлар, айниқса, ўзбек режими учун бу саммит жуда муҳим воқеа сифатида кутилаётган эди. Шу сабабдан у мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш учун қаттиқ тайёргарлик кўрди. Ҳатто саммит ўтадиган кунлар Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпиб қўйилди. Зеро, саммитда ЕИ минтақа учун миллиардлаб долларлик инвестиция ва ёрдамларни эълон қилиши кутилаётганди ва шундай ҳам бўлди. Саммитдан ўрин олган асосий масалаларни қисқача шундай баён қилиш мумкин.
1. Транспорт йўлакларини ривожлантириш. Европа Иттифоқи Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш учун 10 миллиард евро ажратилишини тасдиқлади, бу эса Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги қуруқликдаги йўналишни деярли икки баробарга – 15 кунгача қисқартириш имконини беради.
2. Ўта муҳим фойдали қазилмалар, яшил энергетика, рақамли алоқа ва сунъий йўлдошли интернет. Марказий Осиё дунёдаги марганец захираларининг 40 фоизига, шунингдек, литий ва графитнинг катта захираларига эга. ЕИ Тожикистонда Роғун ГЭСи ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи қурилишида иштирок этмоқда. Шунингдек, ЕИ узоқ ҳудудларни улаш бўйича сунъий йўлдош дастури ишга туширилганини маълум қилди. Урсула фон дер Ляйен 12 миллиард евролик Global Gateway инвестиция пакети ишга туширилганини эълон қилди. Сумма тўртта соҳа ўртасида тақсимланади: транспорт (3 млрд евро), муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро), сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).
3. Европа Иттифоқи Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини камайтириб, уларнинг ҳаётий манфаатлари майдонини қисқартириш ҳамда Россия санкцияларни четлаб ўтишининг олдини олиш.
4. Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик масаласига Россиянинг Украинага қарши уруши, Толибон Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олиши, Хитой ташқи сиёсатининг кучайиши, сиёсий Исломнинг аҳоли орасида машҳур бўлиб бораётгани ҳамда аҳолида норозиликнинг авж олиши жиҳатидан қарайди.
5. Американинг Европага нисбатан савдо уруши бошлаётгани фонида ЕИ МОда янги бозор очишга умид қиляпти. Аҳолиси 80 миллиондан ошадиган МО минтақасига ЕИ катта истеъмол бозори сифатида қараяпти. Хусусан, саммитдан олдин Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Самарқандда бўладиган саммитни Европанинг АҚШ божларига жавоб бериш стратегиясининг бир қисми деб атади.
Энди мазкур саммитда муҳокама қилинган масалалар ва уларнинг оқибат-натижалари МОдаги мусулмон аҳоли, хусусан, Ўзбекистон халқи ҳаётига қандай таъсир кўрсатади, деган ўринли савол туғилади. Бунга қисқача шундай жавоб бериш мумкин.
Гарчи транспорт коридорлари МО товарларининг дунё бозорларига чиқиш имконияти сифатида баҳоланса-да, у асосан ЕИ манфаатига хизмат қилади. Чунки минтақа мамлакатлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш базасига эга эмас, улар фақат хомашё базаси бўлиб, сувтекин мардикорлар етказиб берадиган қолоқ давлатлардир. Бу коридорлар минтақа аҳолисига тегишли бўлган табиий бойликларни ташиб кетиш ва уларни қайта ишлаб, яна ўзимизга бир неча баробар қимматроғига пуллаш учун керак. Бундан ташқари, Европа бозорларига киришда енгиллик бериладиган GSP+ тизимига қўшилганликнинг оғир тўлови бор. Бу бузуқ демократик эркинликлар ва улардан келиб чиққан қонун-қоидалар ижросини таъминлашни зиммага олишни билдиради. Инвестицияларга келсак, улар қайси соҳага йўналтирилса, демакки, ўша соҳада нархлар ошади. Чунки хорижий инвесторларни жалб қилиш учун нархлар оширилиши керак. Масалан, Ўзбекистонда энергия манбалари ва коммунал хизматлар нархларининг кескин оширилгани ва бундан кейин ҳам ошириб борилиши бунга яққол мисол бўлади.
ЕИнинг Россия ва Хитойга қарши қаратилган сиёсати, хусусан, Россиянинг санкцияларни айланиб ўтмаслигида МОни унинг ёнида туришини хоҳлаётгани ҳам минтақани бугунги глобал низолар гирдобига тортилишини англатади. Бу эса минтақа халқлари учун асло яхшилик аломати эмас. Чунки бу ўрис ва хитойдан узоқлашиб, Ғарб, хусусан, ЕИга қарам бўлишни танлашни англатади. Бу худди занг босган қуллик сиртмоғини янги, ялтираб турганига алмаштиришга ўхшайди. Хавфсизлик масаласига келсак, Афғонистондаги Толибонлар Исломий бошқарувга интилишининг кучайиши, МОдаги мусулмон халқларда Ислом билан яшашга рағбатининг ортишини ЕИ ўзи учун асосий хатарлардан бири, деб кўради ва бундан доимий хавотирда туради. Ва шунинг учун у МО режимларининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашини доимий кузатиб боради ҳамда қўллаб-қувватлайди.
Американинг ЕИни қийин аҳволга солиб қўяётганига жавобан МОдан унумли фойдаланиш ҳаракатига тушиб қолгани ҳам Европанинг нақадар катта нарсаларни таъма қилаётганини кўрсатади. Зотан, ЕИ ҳозирги вазиятда МОни ўзи учун нақадар аҳамиятли тус олаётганини таъкидлаётгани ҳам унинг ўлчови фақат манфаат эканини кўрсатади, холос. Демакки, ЕИнинг мақсади – МОдан максимал даражада манфаат чиқариб олиш эканлигини назардан қочирмаслигимиз зарур. Жимжимадор гаплар, қўл сиқишлар, маккорона тиржайишлар ва бошқа расмиятчиликлар – буларнинг барчаси халқни чалғитишдан ўзга нарсалар эмас!
Ўзбекистон ва МОнинг мусулмон халқлари Франция етакчилигидаги ЕИнинг дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги гап-сўзларига алданмаслиги лозим. Шунингдек, устиларига ўрнашиб олган мана бу золим режимларнинг кофир мустамлакачи давлатлар билан алоқалари ривожланаётганини оғиз кўпиртириб жар солишларига ҳам алданмасликлари керак. Бу ёвуз давлатлар мусулмонларга ҳеч қачон дўст бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Анави режимларнинг эса, мустамлакачиларни рози қилиб, ўз тахтлари умрини узайтиришдан бошқа ташвишлари қолмаган. МО ва Ўзбекистондаги мусулмон халқлар бир мушт каби ўзаро бирлашиш ҳамда куч-қудрат ва азизлик касб қилишнинг ягона тўғри йўли бу – Ислом эканлигини англамоқлари ва уни ҳокимият тепасига олиб келиш учун бор куч-имкониятларини сарфламоқлари вожибдир! Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ﴾
– “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар!” (Анъом:153)
Ислом Абу Халил – Ўзбекистон: Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа офиси радиоси учун
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми