Меҳнат муҳожирларининг пули ҳалолу ўзлари ҳаром бўлдими, нега жимсиз жаноб Мирзиёев?!

Меҳнат муҳожирларининг пули ҳалолу ўзлари ҳаром бўлдими, нега жимсиз жаноб Мирзиёев?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда ўзбек меҳнат муҳожирларига, балки бутун ўзбек халқи шаънига қарата айтилган хақоратли видео тарқалиб, кўплаб эътирозларга, норозиликларга сабаб бўлмоқда. Видеода, рус миллатига мансуб бир исқирт “булдок” Ўзбекистондан бориб ишлаётган меҳнат муҳожирларини “алабай”, “питбул” каби итларга тенглаштиради. У Ўзбекистондан борганларнинг барчасини тиланчилар деб ҳисоблашини ва уларга фақат пул кераклигини, шунинг учун ҳам уларга ҳайвондек муносабатда бўлишини айтади. Қизиғи, бу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетганига қарамай, на ТИВ ва на ўзбек ҳукуматининг бошқа расмий идоралари томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади. Ҳолбуки, Мирзиёев бошлиқ ҳукумат ўзга мамлакатларда бирор нохуш ҳолат содир бўлса, зудлик билан ё ҳамдардлик билдириб ёки қоралаб реакция билдиришга одатланган. Масалан, Қалапмир.уз.нинг 2023 йил 17 декабр кунги хабарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мамлакатда юз берган зилзила юзасидан ҳамдардлик йўллагани айтилган эди. Маълумот учун, Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзилада 111 киши ҳалок бўлган. Газета.уз.нинг 2024 йил 14 июл кунги хабарида айтилишича, президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилади. Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарига кўра, президент ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди. Гувоҳ бўлганингиздек, ҳукумат кар ҳам, соқов ҳам эмас. Лекин ўз фуқароларининг шаъни, обрўсини ҳимоя қилишга келганда, кўриб турганингиздек, қабристон каби сукут сақлашдан бошқасига ярамаяпти.
Шу ўринда меҳнат муҳожирлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Уларнинг меҳнатларидан нафақат ўз оилалари, балки давлат ҳам катта манфаат кўряпти ва бундан олдин ҳам кўриб келган. Чунки улар томонидан йилига давлатга катта ҳажмдаги пул ўтказмалари амалга ошириб келинмоқда. Мисол учун, 2024 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 3,4 млрд доллар (30 фоиз)га кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан келиб тушди. Британиядан ўтказмалар 83 фоизга, Жанубий Кореядан 56 фоизга, АҚШдан 35 фоизга ҳамда ЕИдан 32 фоизга ошди. Айни шу йилда ялпи ички маҳсулот эса 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди. Бундан келиб чиқадики, меҳнат муҳожирларидан келиб тушган пуллар ЯИМга нисбатан 13%ни ташкил қилган. Бундай тушум, албатта, ўзбек ҳукумати учун, яъни бюджет учун ҳам манфаатлидир. МБ раисига кўра, трансчегаравий пул ўтказмаларининг 35 фоизга ошгани Ўзбекистонда “аҳоли даромади ошишининг асосий омилларидан бири” бўлган, шунингдек, бу ҳолат “ички валюта бозорига ҳам таъсир қилиб, мувозанатни таъминлаган”. Бироқ бошқа жиҳатдан қараганда, меҳнат муҳожирларининг бегона юртларда қора меҳнат қилиб пул топаётганлари уларга осон кечмаяпти. Улар катта хатарлар қуршовида қолишяпти. Масалан, Қалампир.уз.нинг 2025 йил 20 январ кунги хабарида айтилишича, 17 январ куни номаълум шахс 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг бўйин қисмидан отиб кетган. Шундан сўнг у Санкт-Петербург шифохонасига бўйнидаги ўқ жароҳати билан ётқизилган. 2024 йилда жами 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинган. Унга кўра, вафот этган 483 жасаднинг энг катта қисми – 474 таси Россиядан олиб келинган. Шунингдек, ушбу хабарда, 2022 йилда 518 нафар, 2021 йилда ҳам 500 дан ортиқ меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келингани айтилади. Шуниси эътиборлики, гарчи ҳар йили юзлаб меҳнат муҳожирларининг жасадлари Ўзбекистонга тобутларда олиб келинаётгани матбуотда ёритилаётган бўлса-да, мусулмон уйғурларни узоқ йиллардан бери ғайриинсоний зулм лагерларига қамаб, ваҳшийларча қатл қилаётган худосиз Хитой режимига ва дунёнинг деярли барча ерида қўли мусулмонлар қонига беланган АҚШ ҳукуматига ҳамдардлик билдиришга яраган Мирзиёев, ўз фуқароларига келганда ақалли таъзия билдириб, эслаб ҳам қўймаяпти.
Бундан ташқари, ушбу хабарда айтилишича, миграция агентлиги томонидан оғир ҳаётий сабаб туфайли ватанга қайтарилганлар – 775 та, оғир тан жароҳати олиб майиб бўлганлиги сабабли қайтарилганлар – 182 нафарни ташкил қилади. Озодликнинг 2025 йил 21 январ кунги хабарида айтилишича, Россия қамоқхоналарида депортацияни кутаётган ўнлаб марказий осиёлик мигрантларни фақат нон-сув билан боқишяпти. Улар мигрантларни сақлашга мўлжалланган махсус марказларда жой йўқлиги сабабли қамоқхоналарда тутиб турилмоқда. Шунингдек, ўрис ҳукумати томонидан меҳнат муҳожирларини депортацияни рўкач қилиб ёки бошқа турли босимлар билан урушга ёллаш ҳолатлари матбуотларда кенг тарқалмоқда. Хуллас, меҳнат муҳожирларига оид бундай нохуш воқеаларни ёки мақоламиз бошида айтилган хабардаги каби мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Лекин бугунги ўзбек режими бундай камситувчи ҳолатлар қаршисида, ҳар галгидек, ўзини кар ва соқовликка солиб, ўта хор, ўта шармандали позицияни тутмоқда. Бошқача айтганда, тирикчилик йўлида юрган меҳнат муҳожирларимизнинг жони, моли ва обрўсини ҳимоясиз қолдирмоқда. Чунки уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини давлат номидан ҳимоя қилиб чиқадиган ҳеч бир расмий идора ёки шахсни майдонда кўрмаяпмиз. Аммо ўз ҳаққини талаб қилаётган, ҳукуматнинг қинғир ишларини танқид қилаётганлар ўзбек режимининг ўч олишига дуч келмоқда. Бу эса Мирзиёев режими учун Ўзбекистон мусулмон халқининг қадри йўқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Акс ҳолда, ўзбек режимининг кучи уни танқид қилган ёки ҳаққини талаб қилиб норозилик билдирган ўзининг ҳимоясиз фуқаросини жазолашгагина етмаган бўларди.
Рус ҳукуматига келсак, унинг мусулмонларга нисбатан қалбида чексиз адовати борлигини айрим фуқаролари ва қатор мулозимларининг ҳақоратли гап-сўзларидан, шунингдек, Путин режими уларга қарши бирор чора кўрмаётганидан ҳам кўриб олишимиз мумкин. Ҳозирга келиб, ўзбек режимининг ўрис “оға”си олдидаги хорлиги, мутелиги ҳар қачонгидан-да ўтиб тушаётганлиги яққол намоён бўлмоқда. Афсуски, бугун Исломий юртларнинг барчасида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам мусулмонлар устига мана шундай қўрқоқ, номуссиз ва муте кимсалар раҳбарлик лавозимларига ўрнашиб олишган. Ваҳоланки, бизга яхши маълум, давлат, хусусан унинг раҳбари ўз фуқароларининг моли, жони ва обрўсини ҳимоя қилишдан жавобгардир. Расулуллоҳ ﷺ: “Имом (давлат раҳбари) роъий ва у ўз раъийятидан (қўл остидагиларидан) масъулдир”, – дедилар. Бу масъулиятни адо этмасликнинг оқибати эса – худди бугунгидек – бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам хорликдан бошқа нарса бўлмайди. Шу ўринда, уларга Расулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисини эслатиб, эс-хушларини вақтида йиғиб олишларига ва зиммаларидаги масъулиятларини адо этишларига чақирамиз. У зот дедилар:
من أُذلّ عنده مؤمن فلم يَنْصُرْه وهو قادرٌ على أن ينصُرَه أذله الله عزّ وجلّ على رؤوس الخلائق يوم القيامة
“Кимки, унинг олдида бир мўмин хорланса-ю, у ёрдамга қодир бўла туриб ёрдам бермаса, Аллоҳ азза ва жалла Қиёмат кунида уни халойиқ кўз ўнгида хорлайди (ёрдамсиз ташлаб қўяди)”. Аҳмад ривояти.
Бироқ унутмаслигимиз лозим, мусулмонлар тепасига Аллоҳнинг адолатли шаръий қонунлари билан иш кўрадиган Исломий бошқарув келмас экан, уларнинг моли, жони ва обрўси топталаверади. Шунинг учун мусулмон халқимиз мавжуд тўсиқ ва тазйиқларга қарамасдан, Исломни ўрганиш, унга амал қилиш ва уни татбиқ ўрнига олиб келиш учун жидду жаҳд қилишлари ҳамда мана шу йўлда тиним билмай ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига ҳар томонлама кўмак беришлари вожиб бўлади. Ана шунда ҳақ эгалари учун ваъда қилинган илоҳий ёрдамга – буюк ғалабага, Аллоҳнинг изни ила, албатта, эришадилар. Аллоҳ таоло дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида курашсангизлар), У ҳам сизларга ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
26.01.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми