| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.09.2023
      0
    • Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда

      31.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      07.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.07.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Кеча ва бугун

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Уни кечиришга куч тополмадим!

  • Ўзбекистон муфтийси масжид имомлари билан бирга ҳукуматнинг галдаги ғайриисломий қонуни ҳимоясида

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Мен фақат сув ташиб бергандим

Мен фақат сув ташиб бергандим

By htadmin
03.06.2023
299
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Мен фақат сув ташиб бергандим

بسم الله الرحمن الرحىم

Тушнинг даҳшатидан чўчиб уйғондим. Терга ботибман. Зонадаги золимлар қийноқлари ҳозиргача тушга кириб таъқиб қилади…

Ассалому алайкум азиз ўқувчи! Йигирма йиллик зона дахшатлари ортда қолганига ҳам, алҳамдулиллаҳ 4 йил бўлибди. Аммо даҳшатли тушлар туфайли ҳар замонда зиндонга қайта “кириб чиқаман”. Бугун ҳам ўша сим девор ортига ҳар доимгидек сиз азиз ўқувчим билан бирга “сайр” қиламиз. Лекин сиз ўқувчимизга оғир йиллар хотираларидан ҳикоя қилишдан аввал эслатиб ўтаман, дини учун қамалган азизлар 25 йилдирки, ҳануз Ўзбекистон қамоқларида сақланмоқда. Кеча қўлимга теккан мактубдан билдимки, аввалги золим президент Каримов давридаги зона қийноқлари бугунги раҳбарият даврида ҳам яна қайта бошланган кўринади. Фикримизни юртимиздаги мактаб ва бошқа ўқув масканларидаги ҳижобга қарши таъқиблар, интернет тармоғи орқали ўзаро жўнатмалар туфайли жазога тортишлар тасдиқлаб турибди. Озодликдаки динимизга, муслим ва муслималарга шундай таъқиблар бўлаётган экан, тиконли сим ортидаги зулм тегирмонида тазйиқлар бўлиши табиий.

Демак, Ўзбекистон ҳукумати халқимиз кўп асрлардан бери эътиқод қилиб келадиган Ислом динига нисбатан душманона кайфиятдан воз кечолмаяпти. Сабаби аниқ, ҳукумат учун динга қандай муомала қилишни таълим бериб, диктовка қилаётганлар – мустамлакачи кофир “оғалари”. Улар эса, шубҳасиз Аллоҳ ва Росули ﷺ ҳамда мўминларнинг душманлари ҳисобланади.

Камина навбатдаги зиндон воқеасини бошлар эканман, ўзлари мусулмонлик даъвосида бўлган ҳукумат ходимлари нега “Роббим Аллоҳ” деган муслим ва муслималарни ҳозиргача қамоқларда ушлаб турганига ва ҳануз мусулмонларни турли сохта баҳоналар билан қамоққа тиқаётганига ҳайратда эканимни яна бир бора эслатиб ўтаман. Уларга ич-ичимдан, “Эй Худо хайрингни бергурлар, бу қилмишларинг очиқчасига динга қарши кураш эканини ва мусулмон ака-ука, опа-сингилларингга қарши қўллаётган бу тазйиқларинг – Аллоҳга қарши бориш бўлиб, бу жирканч ишинг билан нафақат ўзинг, балки бутун зурриётинг оқибатини қанчалар хатарга қўяётганинг ва улар шаънини нақадар булғаётганингни наҳотки англамаётган бўлсанглар” дегим келади.

Сиз азизлар ҳам бир мусулмон киши сифатида қамоқларда умри ўтаётган мазлумлар тақдирига бефарқ бўлмаслигингиз бўйнингиздаги бир вожибдир. Қуйида эсланадиган зиндон аҳлининг аксари ҳали-ҳануз симлар ортида эканини ҳеч қачон унутманг. Улар чорак асрдан буён ўз ғояларида собит турар эканлар, бу барчамиз учун очиқ-ойдин хитоб – зиндон аҳлининг сўзсиз амалий ХИТОБИДИР!  Сиз 25 йиллик зиндон аҳлининг бу хитобини ўша азизлар кўтариб чиқаётган буюк ғоя – Исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясини чуқур ўрганмоғингизга бўлган хитоб, дея қабул қилинг!

Навбатдаги хотира Навоий 64/46 зонадаги 2008 йиллардан ҳикоя қилади.

Ёз охирида Жаслиқ зонасидан бу ерга бир неча маҳкумларни этап қилиб келтиришди. Улардан бири 35 ёшлар чамасидаги озғин, гавдали йигит эди. У барча билан тез киришиб кетди. Аммо кечга яқин бу йигитимиз сменадан энди қайтган маҳкумлардан бирини дўппослай бошлади. Сонияларда рўй берган бу ҳолатга ҳеч ким тушунмасди. Ажабланарлиси, калтак-тепкилардан яхшигина улушини олган анави киши ҳам дин ишлари билан қамалганлардан эди. Аслида у умуман бизларга аралашмайдиган ва ҳатто намози ҳам “хушим келди” кўринишида чала эди… Қизиқ? Нега бугун у янги йигит келибоқ айнан ўша чаланамозни дўппослади? Бунақа тўполон қилиш ортида ўта жиддий сабаб борлигини ҳамма сезиб турган бўлса-да, аниқ сўз айтувчи йўқ эди. Жаслиқдан келган укамизнинг ўзидан билиш мумкин эди-ю, лекин уни ўша заҳотиёқ зона назоратчилари изоляторга олиб кетишди. Аксига олиб, биродарнинг мушт зарби ва тепкиларидан “яхшигина қиёфа”га кирган маҳкум ҳам ҳеч кимнинг саволига жавоб бермади. Тинчим бузилди, бу ишнинг сабабини билмагунимча шу аҳволда қолдим. Бироздан кейин зона радиосидан ётоғимиз ССПсини (ментларга ишловчи аристон) штабга чақира бошлашди. У шошилинч кетаётиб аристонларга кўзини қисиб: “Сейчас всё узнаем”, деди. Кутдим, анча кеч келди. У ётоқда кўп йиллардан бери ССП бўлиб ишлаётган Панфил исмли қари ўрис эди. У бу исмни фамилиясига кўра олган бўлиб, асл исми Андрейлигини деярли барча унутганди.

Хуллас ўша ўриснинг паст овозда айтган гаплари менга ниманидир англатгандек бўлди. У, его ***дять только ваши которые придут из Жаслыка. По моему он там что то натворил, деди. Унинг бу гапидан кейин ўша калтакланувчига қизиқишим янада ортди. Ва ҳар икки тарафга жон сақлаш учун хизмат қилувчи Панфилни ишга солиб сирини ўргандим. Унинг айтишича, Жаслиқда бир биродарни устидан қайноқ сув қуйиб қийноққа солишганда, бу исқирт ошхонадан чойнакларда сув ташиб берган экан…

– Ўша биродарнинг исмини сўрадингми?

– Музаф! Да, он сказал так! Этого биродара имя был Музаф!

Мен бор-йўқ ҳолатда бир нуқтага тикилиб қолдим. Наҳотки, Музаффар аканинг қатлида шу аблаҳнинг ҳам иштироки бўлса…? Шу ҳолатда қанча ўтирдим билмайман, хаёлимни “тезоб” лақабли  ҳазилкаш укамиз бузди. У аввал амал қилиб кейин ҳукмини ўрганадиган шошқалоқроқ бўлгани учун шундай “исм”ни орттириб олганди. Одати бўйича елкамга туртиб:

“Ҳа ака, чойи тўкилиб кетган аристондек ер сузиб ўтирибсиз, нима гап?” деган ҳазилига бироз ғашим келиб, анави ССПнинг хабарини борича айтгандим, ҳай-ҳайлаганимга қарамай, калтак зарбидан энди ўзига келаётган ҳалиги кимсани бира тўла оғир тумбочка билан уриб сулайтириб қўя қолди. Яна ҳамма саросимада. Ахир бир кунда иккинчи бор калтакланган “сув ташувчи” устида кечган бугунги воқеа ҳақиқатдан ажабланарли эди. Воқеадан тез хабар топган ходимлар уни бошқа баракка, яъни биродарлар йўқ баракка ўтказиб юборишди. Анави “тезоб” укамизни ҳам изоляторга ёпишди. Мен шошқалоқнинг феълини била туриб воқеани унга ошкор қилганимдан ўзимни айбдор ҳис қилсам-да, аммо ич-ичимдан қандайдир ҳузурланиш туйгандек бўлдим. Айниқса, калтакланаётганда унинг мен фақат сув ташиб бергандим холос, деган гаплари анчагача қулоғимдан нари кетмай жаранглаб турди. Шу ўринда салафларимиздан (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) ўта ибратли, гўзал бир панд-насиҳатни эслаб ўтаман:

Буюк мужтаҳид олим Имом Аҳмад бин Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ зиндонбанд қилинганида, зиндон ходимларидан бири у кишига:

– Мен бу ерда ишлаётганим учун золимнинг зулмига ёрдам бераётган бўлмайманми, деб сўраганида:

– Золимнинг таомини пишириб, либосларини тикиб бераётганлар… унинг ёрдамчилари бўлади, сен эса золимнинг ўзисан, деб жавоб берган эканлар. Азизлар, хулоса ўзингиздан, албатта.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

– “Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар”.                         (Шуаро:227)

(Қайноқ сув қуйиб шаҳид қилинган биродаримни эслатган – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

03.06.2023й

+1
0

Related posts:

Нимадан қайтмаяпмиз ака? Ака, тушимда сиз билан тарвуз ебман Буларнинг гапига яраша гапинглар йўқми? Эртакларга ишонасанми?
TagsМен фақат сув ташиб бергандимМузаффар Авазовқайноқ сув“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аббоснинг юртма-юрт бўзчини мокисидек кезиши

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Адолатни рўёбга чиқариш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилаётганларни дарҳол озод этишни талаб қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими юрт аҳлига ва уларнинг динига қарши ошкора уруш олиб бормоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.09.2023

    Кеча ва бугун

  • 18.09.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 16.09.2023

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • 16.09.2023

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • 15.09.2023

    Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/