Мосулни қайтариб олиш жанги муаммолари
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Мосулни қайтариб олиш жанги муаммолари
Али Бадрий қаламига мансуб
Жорий йилнинг 17 октябрида Мосулни қайтариб олиш жанги аланга олгандан буён Ироқ кучлари Исломий Давлат ташкилотини қуршовга олишга уриниб, шаҳар маркази атрофида маълум даражада ютуққа эришди, Давлат ташкилоти эса ўзининг назоратидаги кўпгина қишлоқ ва минтақаларни қўлдан бой берди. Бироқ афтидан, бу жанг анча қимматга тушган кўринади. Масалан, БМТ ҳисоботига кўра, ўтган ноябрда Ироқ кучларидан 2000 аскар нобуд бўлган. Халқаро Ташкилот миссиясининг ҳар ойда чиқарадиган рақамларига қараганда, ўтган ойда 1959 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлган, 450 нафари жароҳатланган. Шу нуқтаи назарда, 30 ноябрда курд Пешмерга кучлари масъуллари Давлат ташкилотининг 2014 йил июнда Ироқнинг катта қисмини забт этганидан бери 1600 аскари ҳалок бўлганини очиқлади. Қочқинлар даражасида эса, Найнавони озод этиш учун жанговар амалиётлар бошлангандан бери 62399 нафар инсон қочқинга айланди. Табиийки, бу сон бошқа минглаб қочқинлар сонидан ёки Давлат ташкилоти назорат қилаётган ерларга кўчишга мажбурланганлар сонидан мустасно. Ўтган пайшанба кечқурун БМТнинг инсонпарварлик ишлари бўйича мувофиқлаштирувчиси Лиза Гранд ҳам БМТ ташкилоти қиш фасли кириши билан озиқ-овқат нархининг ортиши, электр токи ва сувнинг берилмай қолишини ҳисобга олиб, Мосулдаги вазиятнинг ишдан чиқишига тайёр туриш кераклигини қаттиқ урғулади. Сўнг «Мосулдаги ҳамон Давлат ташкилоти назорати остида қолаётган минтақаларда БМТ вакиллиги ҳалигача мавжуд эмас, шунинг учун у ерларда биз вазият қай даражада эканини қатъий айтолмаяпмиз, лекин у ердан қочиб келган инсонларнинг айтишларича, вазият анча жиддий», дея қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, шаҳарнинг чап соҳилида 700 минг, ўнг соҳилида 500 минг атрофида инсон мавжуд экани тахмин қилинмоқда. Шаҳардаги турмуш вазияти ва у ерга инсонпарварлик ёрдамларининг етиб бориши тўғрисида «Электр узилган, сув ҳам тўхтатилган, бизга озиқ-оқат ёрдамларининг етказилиши ҳам жуда қийин экани маълум», деди. Сўнгги ҳафтада озиқ-овқат нархининг 50 %га ошиб кетганини таъкидлар экан, «Қўшимча ёрдам йўқ бўлиб бораётганидан келаси ҳафталар мобайнида асосий материаллар нархи бир неча баробарга ортиб кетиши мумкинлигини тахмин қиляпмиз, бу эса камбағал оилалар учун ғоят оғир бўлади, қиш фаслида Мосулдаги вазият ёмонлашишига тайёр туришимиз лозим», деди.
Жанг қандай кетаётганига келсак, Ироқ армияси буни яширмай, Ироқ шимолидаги энг катта шаҳарни қайтариб олиш оғир бўлаётганини, чунки бу жанг армия билан Пешмерга кучларининг ўтган икки йил ичида дуч келган жанглари ичида энг оғири эканини билдирмоқда. Масалан, генерал лейтенант Абдуламир Рашид Ёруллоҳ Ироқ телевидениесига берган баёнотида «Биз Тикрит, Ромади ва Фалужжа сингари илгари жанг қилган ерларимизда шаҳарларда оддий фуқаро йўқ эди, шунинг учун бизда қурол ишлатиш эркинлиги мавжуд эди», деди. Сўнг «Мосул жангида бош қўмондон Ибодий жаноблари фуқароларнинг ўз уйларини тарк этмаганликларини билдирдилар», дея қўшимча қилди. Унинг билдиришича, мана шу чекловлар бўлмаганда эди, «терроризм»га қарши кураш махсус кучлари шаҳарнинг шарқий қисмини амалда ўз назоратига олиб бўлган бўларди, ишнинг узил-кесил ҳал этилишининг кечикканига мана шу нарса сабаб бўлган. Кейин Ёруллоҳ шаҳарнинг ғарбий соҳилидаги жанг янада оғир бўлиши мумкинлигини, чунки у ерда аҳоли зич жойлашганлигидан ташқари, у ер нисбатан тинчроқ бўлгани учун кўпчилик инсонлар шарқдан у ерга қочиб борганларини таъкидлади.
Ҳужум қилаётган қўшинларни ташвишлантираётган ягона бош оғриқ, шаҳарда фуқароларнинг мавжудлиги эмас. Бунга қиш фаслида ёғингарчилик кўп бўлиб, шаҳар табиатини эътиборга олганда, айрим йўллар лой-ботқоқ бўлаётганини ҳам, ҳаво булут бўлиши сабабли коалиция учоқларининг ёрдамчи кучларни келтириши кечикиб кетаётганини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Бунинг устига, минтақага жойлаштирилган хавфсизлик кучларининг ҳаммаси ҳам ҳарбий машқдан ўтказилган эмас. Мосулнинг жанубий шарқий маҳаллаларида жанг олиб бораётган бронитанк двизияси зобитининг билдиришича, уларнинг аскарлари назорат қилаётган ерларга ташланган полиция қисмлари айни вазифага малакасизлик қилишяпти, уларни орқасини ҳам шу аскарлар ҳимоя қилмоқдалар. «Улар ҳақиқий жангга ярамайди, чунки улар фақат соқчилик қилишга ярайдилар, холос», дейди ва Боғдоддан ёрдамчи ҳарбий кучлар чақиришга тўғри келганини қўшимча қилади. Ироқ ҳукуматининг Давлат ташкилотига қарши жанг қилиш бўйича маслаҳатчиси Ҳишом Ҳошимий Мосулда тўрт минг жангчи аскар борлигини маълум қилди. Сўнг Давлат ташкилоти аскарлари ҳамон яхши уюшганини, тармоқларга бўлиниб, алоҳида-алоҳида ҳолда маҳаллаларни мудофаа қилишаётганини билдирди. Бироқ Ҳошимийга кўра, Дижла дарёси устидаги кўприкларга ҳаво зарбалари берилиши оқибатида шаҳар шарқи билан ғарби ўртасида қатнов узилиб қолгани, бу эса Ироқ армиясининг сезиларли ютуқларга эришишлари учун қулай фурсат яратган. Бироқ у бу ютуқ «секин ва эҳтиёткорлик» билан бўлишини маълум қилди.
Ердаги жанг бошқа, фазовий каналлар, анжуманлар, оташин баёнотлардаги жанг бошқа, яъни сиёсий курашлар бошқа. Мана шу нарса жанг вақтини чўзиб юбормоқда, аҳоли ва ҳужумчи кучлар орасида қурбонлар сонини тобора оширмоқда… Қочқинларнинг миллионлаган сонга етиши ва вайроналар ҳажми худди БМТ истаганидек рўёбга чиқмоқда, ташкиллаштирилган фитна ва ёвуз режалар остида амалга ошмоқда… у ердаги воқеа-ҳодисалар тушуниб етилмагани ва қанча маблағ талаб қилишини ҳисоб-китоб қилинмагани учун ҳарбий режа муваффақиятсиз бўлмоқда. Бунинг устига, Мосулни озод қилиш сари ҳужум қилаётган кучларнинг сон-саноғи кўп, юз мингдан зиёд. Бундан ташқари, коалиция кучлари бор, Пешмерга кучлари бор, халқ сафарбарлиги ва қабилалар кучлари бор… Уларнинг ҳар бирининг алоҳида ўз мақсади, манфаати, режаси, бирор минтақани ишғол этиш лойиҳаси мавжуд. Ҳозирги жуда ёмон, заиф ва қарамлик вазиятини эътиборга олганда, вақт жиҳатидан ҳам, ҳарбий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам ушбу лойиҳаларни амалга ошириш вақти келди. Ҳозир «йўқ», дейдиган киши топилмайди, чунки улар очкўз, америкапараст, эронпараст… ва бошқа ўз эркини бировларга топшириб бўлган партия ва ҳукмрон гуруҳлар бўлиб, ҳаммалари фақат ўзларини ўйлашади, юрт манфаати уларни ташвишлантирмайди. Америка босқинчилиги келтириб чиқарган сиёсий ва молиявий коррупция шу даражага етдики, тарихда ундайи учраган эмас. Улар юртни ҳамон қолоқ мазҳабпарастлик асосида фикрлаш билан бошқаришяпти, ўзларини ҳукумат тепасига олиб келган кимсаларга хорларча бўйин эгишмоқда. Айни шу нарса АҚШ Ироқни ишғол этгандан буён сиёсий амалиётни ўлдириб йўқ қилиб келди.
Мана шу сабаблар бир бўлиб, Давлат ташкилотига ёрдам берди. Улар ёрдамида бу ташкилот маҳкам туришга, жанг муддатини узайтиришга, Ироқ армияси ва ҳужумчи кучлар сафида тахмин қилинмаган саноқда инсоний талофатлар етказишга муваффақ бўлди. Бу ташкилотга «кўча уруши», дейилувчи жанг машаққатлари ҳам оғирлик қилмади. Аммо Ироқ кучлари илгари бундай жангни кўрмаганди. Хусусан, тор, қинғир-қийшиқ кўчалари, улкан майдони билан танилган, географик жиҳатдан водий, қир ва ёнбағирлари кўп табиатли бир шаҳарда «кўча уруши»га кирмаганди. Бундан ташқари, АҚШ коалицияси учоқлари бирор режали парвозлар уюштирмади, «Chinook», «Apache» каби юқори ҳарбий техникага эга бўлган ва асосан кўча жангини ҳал этишда қўл келадиган вертолётлар жангда ёмон иштирок этди.
Бу жангда молу жонлар беҳуда зое кетмоқда, мустамлакачи кофирга ювиндихўр бўлган мазҳабпараст ҳукумат сиёсатлари сабабли битта юртдаги мусулмон фарзандлари қўли билан мусулмонлар номуслари, ҳурматлари топталмоқда, улар ўз юртларида уйсиз аҳволда яшамоқдалар, бас, уларга бошпана бўладиган, нусрат-ёрдам берадиган ғамхўрлари қани?! Бугун Мосул қочқинларидан тортиб, Сурия қочқинларигача барчаси ерни кўрпа, осмонни ёпинчиқ қилиб ётмоқдалар, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ўрнатган хорлик, шармандалик лагерларида кун кечирмоқдалар… қаҳратон қиш фаслида бу лагерларда ҳатто яшаш учун керакли оддий воситалар ҳам топилмайди… Мусулмонлар ўз юртларида қочқин, маҳрум, узлату қашшоқликда яшамоқдалар. Мусулмонларни ҳимоясига олиб уларга ёрдам берадиган бошлиғи қани?! Мусулмонлар она юртларида шундай яшайдиларми?! Биродар биродарини бағрига босиши шундай бўладими?! Оға-инилик қилиш ва дўст учун жондан кечиш борасида дунёга зарби масал бўлган муҳожир ва ансорлар авлодлари бир-бирларига шундай муносабатда бўладиларми?!
Ҳа, биламиз, мусулмонлар ушбу биродарларга ёрдам беришга жуда муштоқлар, бироқ бунга малай режимлар ва улар ўртасини бўлиш учун мустамлакачи кофир ўрнатган лаънати чегаралар тўсқинлик қилмоқда. Бу режимлар мусулмонлардаги биродарликни, ўзаро ҳамжиҳат ва раҳмдилликни билмайди, улар фақат разил миллатчиликни ва хўжайинларининг ваҳший режаларини билади, холос. Хўжайинлари бу режалар орқали мусулмонлар юртларининг вайрон бўлишини ва аҳолисини ўз нуфузлари ва мустамлакачилигига тиз чўкиб, қуллик қилишларини истайди.
Ҳеч шубҳа йўқки, бурча мусулмонлар бошларига баб-баробар ёғилган бундай офату балолардан халос бўлиш учун шу золим-жобир режимларни илдизи билан қўпориб ташлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш шарт. Ушбу давлатгина мусулмонларни бирлаштиради, заиф-бечораларига ёрдам беради ва Умматнинг собиқ куч-қувватини, халқлар орасидаги еткчилигини қайта олиб беради.
Роя газетасининг 2016 йил 6 декабр чоршанба кунги 107-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми