Муҳаммад ибн Салмон ва Ямандаги Англо-Америка кураши
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Муҳаммад ибн Салмон ва Ямандаги Англо-Америка кураши
Абдулмўмин Зайлаий қаламига мансуб
Британиялик машҳур ёзувчи Дэвид Херст Муҳаммад ибн Салмон билан Муҳаммад ибн Зойид ўртасида минтақадаги кўплаб масалаларда келишмовчиликлар содир бўлишини тахмин қилган. Бу келишмовчиликларнинг Ибн Салмоннинг Саудия тахтига интилишда муваффақият қозониб, Ибн Найф ўрнига ўз отасига валиаҳд сифатида байъат қилиниши ортидан юз беришини айтган.
Ёзувчи Ибн Салмоннинг валиаҳд бўлганидан сўнг президент Ҳодийдан – илгари тузиб олишган шартномага биноан – воз кечишини тахмин қилиб, бундай деганди: «Ибн Салмон Ибн Зойиднинг укасига валиаҳд бўлганидан кейин, Ҳодийдан воз кечиб, ўрнига Амирликларга яқин Холид Баҳҳоҳни тайинлашини, кейин эса, Ямандаги Ислоҳ партияси каби Ихвонул Муслиминга алоқадор гуруҳларнинг ҳаммасига қарши курашишини айтганди». (Субҳи Яманий).
БМТнинг Ямандаги махсус вакили Исмоил Валадишайх Аҳмад ўзининг Твиттерида «Франция ташқи ишлар вазири Жан-Батист Лемуан билан тинчлик амалиёти ташаббуслари ҳақида суҳбатлашгани»ни «твитлади».
Валадишайх – франциялик катта масъуллар билан Елисейск саройида самарали учрашувлар ўтказганини таъкидлади, аммо нималар ҳақида суҳбатлашганини очиқламади.
Ямандаги айрим ахборот воситаларида юртдаги курашаётган томонлар ўртасида янги сиёсий келишув тузилганига оид хабар сизиб чиқди. Келишувга кўра, Яман сиёсий коалициялари харитаси қайта тузилиб, Амирликлар одами бўлган Холид Баҳҳоҳ юртни бошқариш калитларига эга биринчи рақамдаги шахсга айланади ва президент Ҳодийнинг ўринбосари бўлади, Ҳодий эса то сайловларга қадар ҳеч қандай ваколати йўқ рамзий президент бўлиб қолади. Манбаларда айтилишича, бундай сиёсий келишувдан янгича Али Солиҳ режими ишлаб чиқиш ва Ислоҳ партиясини майдондан чиқариб ташлаш мақсад қилинган.
Саудияда юз берган сиёсий ўзгаришларга биноан, Муҳаммад ибн Найф валиаҳдликдан бўшатилиб, ўрнига Муҳаммад ибн Салмон тайинланди. АҚШ президенти Трамп Ибн Салмонга талаб қилинган барча вазифаларни иккиланмай адо этувчи раҳбар, дея баҳо берди. Яъни у Америка чизиб берган ролни итоаткор қулдек адо этади, бинобарин, бу мустамлакачи давлатнинг Форс Кўрфази давлатлари ва асосан, Ямандаги истакларини бажаради. Мана, Ибн Салмон Америка лойиҳаси бўйича Қатар давлати билан сохта кризис муҳити яратмоқда, дунё назарини Ямандаги ҳодисалардан буриб, «терроризм»га қарши, хусусан, Ихвонул Муслимин, Ҳамас ва Ямандаги Ихвон сингари Қатар раҳнамолиги остидаги жамоаларга қарши курашни ўзининг устувор вазифасига айлантирмоқда. Мақсад, ушбу жамоаларнинг барчаси Америка қучоғига отилиб, фақат унинг режаларини бажарсинлар. Дарҳақиқат, Қатар кризиси раҳбарияти Саудияда яшаётган Ислоҳ партиясига синов бўлди, илгари Америка унга Саудия орқали босим ўтказиб, Ихвондан воз кечишга мажбур қилганди. Ўшанда Ислоҳ партияси Ихвон ташкилотига алоқамиз, йўқ, деган мазмунда баёнотлар чиқарганди. Мана, энди Қатар кризиси уларни қийин аҳволга солиб қўйди, Саудия олиб бораётган сохта сиёсатларни қўллаб-қувватлашларига мажбур қилди. Саудия сиёсатлари эса, Америка сиёсатлари демакдир ва бу ҳеч кимга сир эмас.
Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир Саудиянинг Яманга очган урушидан кўзланган мақсадларини баён қилиб берган: бу уруш Англо-Америка курашидир, сунний-шиаларнинг мазҳабпарастлик уруши эмас, унинг зоҳири бошқа, ботини бошқа, бу урушдан америкапараст Ҳусийларни қутқариш кўзланган бўлиб, Американинг ўзи – Ҳусийлар «терроризм»га қарши курашга лойиқ эканликлари тўғрисида баёнотлар бериб, уларни Яман ҳокимиятида иштирок эттиришга уринмоқда. Бундан олдин Ҳусийлар юртни идора қилишда сиёсий омадсизликка учрагач, Америка уруш орқали уларни мазлумларга айлантирди!! Уларни «террорчилар» рўйхатига киритмаётган ҳам мана шу Америкадир. Айнан у Саудия ҳукмдорларидан «терроризм»га қарши курашни талаб қилмоқда, улар эса, Америкага хорларча итоат қилиб, унга «биз курашаётган анави Ҳусийлар ҳам террорчиларку», дейишга ботинишолмаяпти, аксинча, АҚШ уларни қўшниларингиз, деяпти. Ваҳоланки, Ҳусийлар ҳокимиятга қурол ёрдамида келиб, ўзлари билан инглизлар малайи Ҳодий ва унинг тарафдорлари ўртасидаги сохта ҳамкорликка хиёнат қилишган эди. Америка эса, бу қилмишларини қоралаб қўйган, холос!!
Бугун бу ишлар тобора очилиб бормоқда. Ҳодий ва унинг тарафдорлари Саудия назарида бир қўғирчоқ, холос. Улардан ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширишда, хўжайини Америка мақсадларини рўёбга чиқаришда фойдаланмоқда. Америка Жон Керри ташаббусини мустаҳкамлашга, унинг бандларини ўзгартириб, ёлғон сценарий ишлаб чиқиш билан, одамларни алдашга уринмоқда. Британия эса, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунийлик, деган масалада Ҳодийга ҳам, унинг хусусан, аксари Ислоҳ партиясидан бўлган тарафдорларига ҳам кўп суянолмайди. Шунингдек, Американинг уларни «террорчилик»да айблаётганини, Шабва, Байзо ва Абин каби уларнинг назорати остидаги минтақаларни ҳарбий амалиётлар минтақаси қилиб кўрсатаётганини кўриб турибди. Ҳақиқатдан ҳам, Америка айни минтақаларни, ҳатто Маърабни ҳар куни бомбардимон қилиб, дунёга Ҳодийнинг қонунийлик нуфузи остидаги минтақаларни нотинч, Ҳусийлар назорати остидаги минтақалар эса «террор»дан холи бўлган тинч минтақалар қилиб кўрсатмоқда!
Масалан, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 21 июн чоршанба куни Ҳазрамавт билан Абин вилоятларидаги расмий ҳокимиятларни ўзининг «террорчи» ташкилотлар рўйхати доирасига киритди.
Вазирлик бундай кўплаб кенгашлар номини, жумладан, Абин фарзандлари, Ҳазрамавт қўмитаси фарзандлари, Ҳазрамавт шаҳарлараро кенгаши, Ҳазрамавт миллий кенгаши кабиларни террористик ташкилотлар, деб атади, сепаратист ҳаракатлар кенгашларини эса, тилга олмади!!
Амирликларга келсак, у инглизлар чизиб берган ролни ўйнамоқда. Бу рол аввало жанубий минтақаларини назорат қилишдан, сўнг «терроризм»га қарши курашда Америка ва Саудия ортидан юриб, ҳокимиятни – Ҳодий қанотига қарши бўлса ҳам – Али Солиҳ қаноти ва унинг ўғли томонга буришга ҳаракат қилишдан иборат. Зеро, Амирликлар Ҳодийдан Али Солиҳ қаноти остига ўтишини истамоқда. У айни ҳаракатлари орқали Америка билан Саудияни ишонтиришга уринмоқда… Яъни Али Солиҳ қанотини афзал деб ҳисоблашга, у билан диалог олиб боришга, Али Солиҳнинг ўғли Аҳмадни Ҳусийлар билан ҳамкорликда Яман кризисини ҳал этиши учун ҳокимиятга қайтаришга Америка билан Саудияни ишонтиришга уринмоқда. Афтидан, Амирликларнинг мана шундай талаблари ва сиёсатлари сабабли, Амирликлар, Саудия ва хўжайини Америка ўртасида баъзан ихтилофлар келиб чиқмоқда!
Дарҳақиқат, Ҳодий тарафдорлари, айниқса, Ислоҳ партияси аъзоларидан иборат кўпчилик қисми АҚШнинг босимлари ҳамда Саудия ва Ҳусийлар қаршилиги остида қолдилар. Охир оқибат, улар Америка зўр бериб уринаётган ишни бажаришга – қонунийлик, деб аталган нарсага зид бўлса ҳам – мажбур бўлишадиган кўринади!
Исломий ақидадан балқиб чиқувчи сиёсий онг бўлмаса, аҳвол шу. Ушбу сиёсий онг зиёси билан мусулмонлар душман тўри ва режаларига тушиб қолишдан сақланадилар, душман учун жарчи бўлишдан, қўғирчоқ бўлиб хизмат қилишдан омон қоладилар. Хўш, Яман аҳли ҳам мустамлакачилик режалари моҳиятини англаб етиб, анави малай ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталаридан қўлларини ювиб қўлтиқларига урармикинлар, кейин ўз аҳлини алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилармикинлар?!
Роя газетасидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми