Муҳожирликда ҳалок бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига таъзия
بسم الله الرحمن الرحيم
Муҳожирликда ҳалок бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига таъзия
“Озодлик” радиоси life.ru га таяниб хабар тарқатишига кўра, Россиянинг Рязан вилоятидаги "Каспий" автомагистрал йўлида содир бўлган автоҳалокат оқибатида беш нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлган.
Life.ru нашрига кўра ҳалокат М-6 трассасининг 268 километрида содир бўлган. Ўзбекистонликлар ичида бўлган "Фольксвагаен-жетта" атомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйиб, рўпарадан келаётган "МАН" ёнилғи ташувчи юк автомобилига бориб урилган. Енгил мошинадаги беш нафар ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган.
Life.ru нашри ҳалок бўлган ўзбекистонлкиларнинг тўрт нафарининг фамилияларини эълон қилди.
Нашрга кўра, С. Абдулоев (1983 й.т.), Р. Саноев (1970 й.т.), А. Усмонов (1970 й.т.) ва П. Мардонов (1995 й.т.) ҳалок бўлган. яна бир кишининг исми шарифи ҳозирча аниқланмаган.
Шу ўринда биз Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси ходимлари ўзимиз ва жамоамиз номидан ушбу ҳодисада ҳалок бўлган ўзбекистонлик муҳожирларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қиламиз.
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган сабрлиларга ҳушхабар беринг”. (Бақара. 156)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
16.12.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми