Муборак Рамазон ойи табриги!

Муборак Рамазон ойи табриги!
بسم الله الرحمن الرحيم
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад Мустафо ﷺга, у кишининг оли байтига, саҳобаларига ва уларга Қиёматга қадар гўзал тарзда эргашган зотларга салоту саломлар ёғилсин!
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз мусулмонлар! Биз Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон аъзолари кириб келган Рамазон ойи муносабати билан сизларни муборакбод этамиз. Аллоҳ субҳанаҳудан барчамизни ушбу мағфират ва яхшиликлар ойи Рамазонда Ўзининг дўзахдан озод этилган саодатли бандалари жумласидан қилишини ҳамда Лайлатул Қадр топиб, унинг ажр-савобларига эришган зотлардан қилишини сўраймиз.
Азиз мусулмонлар! Бугун ҳижрий 1446 йил Рамазон ойининг биринчи куни. Ушбу покланиш, нусрат ва яхшиликларга тўла Рамазон ойи сиз азиз Умматимизга муборак бўлсин!
Мана, Уммат қалбини эритувчи, адолат ва эзгулик тимсоли амирул мўмининнинг табрик хутбаси янграмаган 104-Рамазон ҳам кириб келди. Халифасиз ўтган бу аср бутун Уммат учун жуда аччиқ сабоқ бўлди. Мустамлакачилар парчалаб ташлаган юртларимизда қонлари тўкилмаган, ҳақни сўзлагани учун зиндонбанд бўлмаган мардлар деярли қолмади. Юртларимиз бойлиги таланиб, муслим ва муслималар иймонларига аёвсиз чанг солинди. Бу аср иймонларимизни чўғ каби куйдирувчи аср бўлди. Қуръонимиз ёқилиб, пок туйғуларимизнинг топталиши дилларни тилкалаб қон қилди. Саййидул мурсалин Росулуллоҳ ﷺ ҳақоратланиб, кўз ёшлар дарё бўлди. Ҳатто Америка икки ҳарамнинг учинчиси Ақсо ва муборак Фаластин заминини лаънати яҳуд вужудига тортиқ қилишини баралла гапирмоқда… Оҳ, султонсиз ўтган бу аср азизлигимизни яксон қилиб, хорлик либосини кийдирди.
Аммо Роббул оламинга беадад ҳамдлар бўлсинки, ушбу хорлик ва зулмлар Умматнинг уйғонишига туртки бўлди. Фаластин мусулмонларини тинимсиз қатл қилишлар, Шом азизларини қирғинбарот гирдобига ташланиши, Ироқ, Афғон, Ҳинд мусулмонларининг алам-изтироблари, Шарқий Туркистон мусулмонларига бўлаётган ғайриинсоний муносабат, зулм, қатллар, Ўзбекистон зиндонларидаги шафқатсиз қийноқлар… олам мусулмонларига азизликлари Ислом ва ягона вужудга бирлашмоқ билан бўлишини эслатиб, англатиб қўйди. Устларидаги малай, рувайбиза, хоин раҳбарлар ёлғонларига ишончлари йўқолиб, бу ҳақир кимсалар ортида турган тубсиз жарликни кўра олдилар. Ва аввалгидек азизлик бўлиш асоси қайта тикланиши вожиб бўлган иккинчи Рошид Халифалик Давлатида эканига амин бўлдилар.
Бу ишонч дунё мусулмонларининг ҳукмдорлар ва Исломий армиялардан Ғазо ва Фаластинни озод қилиш учун қуролли кучларни сафарбар қилишни қаттиқ талаб қилганида, Ғарб кофирларининг Китобимиз ва Росулимиз ﷺга нисбатан қилган муомаласига қарши тортган ғазабнок наъраларида, Сурия диктатори золим Асадни қулатиб, “Энди навбат Ғазога!”, “Ҳайя алал-жиҳад!”, “Хилофат” дея ҳайқиришларида яққол кўринди. Умматнинг ўз азизлик ғоясига яқинлашиб қолганига нафақат мусулмонлар, балки бутун Ғарб давлатлари ҳам ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ишониб қолди. Энг асосийси, улар бу Уммат юртларини парчалаб ташлашган бўлса-да, бироқ Умматни боғлаб турувчи Ислом мафкурасини узиб ташлай олмасликларига ишонч ҳосил қилишди.
Эй азизликка лойиқ аҳлимиз! Ушбу Муборак Рамазон ойида Оламлар Роббисига яқинлик ҳосил қилинг! Қотган қалбларни эритинг, бир-бирингиздан айирувчи адоватларни энг ашаддий душманларингиз бўлмиш яҳудларга, кофир мустамлакачиларга қаратинг! Бу Муборак Рамазонда покланиб, қалбларни улфатлантиринг!
Эй Роббимиз, бизларга ушбу Рамазонни Нусрат эшикларини очувчи қилиб бер! Хорлик тамғаларини парчалаб, азизлик бўстони эшикларини очиб, Умматни қувонтир!
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّـهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖوَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (уларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми