МУЛККА ЭГА БЎЛИШНИНГ БЕШИНЧИ САБАБИ
بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛККА ЭГА БЎЛИШНИНГ БЕШИНЧИ САБАБИ
Кишилар меҳнатсиз ёки молсиз оладиган моллар
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Биз мулкка эга бўлиш сабабларини тўрттаси билан танишдик, булар Меҳнат, Мерос, Яшаш учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж ва Давлат ўз молидан фуқароларга бермоғи. Бугунги мавзуимиз мулкка эга бўлишнинг охирги бешинчи сабаби Кишилар меҳнатсиз ёки молсиз оладиган моллар борасида маълумот берамиз. Кишилар ҳеч қандай мол ёки меҳнатсиз бир-бирларидан оладиган моллар ҳам эга бўлиш сабабларидан бўлиб, бунга бешта нарса киради, бугунги мавзуимизда биринчиси билан таништирамиз.
1. Кишиларнинг бир-бирлари билан бўлган қариндошчилик алоқалари. Бу алоқа ҳадя ва совғалар каби ҳаёт даврларида бўладими ёки васият каби вафотларидан кейин бўладими фарқи йўқ. Насоий ва ибн Исҳоқ “Сийрату-н-Набавийя”да Амир ибн Шуайбдан, у эса отаси орқали бобосидан шундай ривоят қилган: Ҳавозин элчилари Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига улардан олган ўлжаларни қайтариб беришни сўраб келдилар. Молик Ато ибн Муслим Абдуллоҳ ал-Хуросонийдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ с.а.в. уларга:
مَا كَانَ لِى وَلِبُنَىَّ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ فَهُوَ لَكُمْ
“Менинг ва Абдулмутталиб ўғилларининг ҳақи сизларга”, дедилар, яъни мендан сизларга совға. Ибн Асокир Абу Ҳурайрадан Расулуллоҳ с.а.в.:
تَهَادُوا تَحَابَّوا
“Ҳадя беришиб туринглар, муҳаббатларингиз зиёда бўлади”, деганларини,
لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السُّوءِ، الَّذِى يَعُودُ فِى هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِى قَيْئِهِ
“Бизларда ит қусганини қайтариб олгани каби, совғасидан қайтадиган ёмон одам йўқ”, деганларини эса Бухорий ибн Аббосдан ривоят қилган.
Совға ва ҳадяда мусулмон билан кофир орасида фарқ йўқ, чунки кофирга совға бериш ҳалол ва кофир берганини мусулмонникидек қабул қилинади. Муслим Асмо бинти Абу Бакрдан: қурайшнинг даврида улар билан аҳд тузилган пайтларда онам келиб қолди, ўшанда у мушрика эди, мен Расулуллоҳ с.а.в.га бориб: Эй Расулуллоҳ с.а.в., меникига онам келди, у динсиз, у билан қариндошчилик қилайми? — деб фатво сўрадим. У киши “ҳа”, дедилар. Бухорий Абу Ҳумайд Соидийдан
أَهْدَى مَلِكُ أَيْلَةٍ لِلنَّبِىِّ بَغْلَةً بَيْضَاءَ وَكَسَاهُ بُرْدًا
“Айла подшоҳи Пайғамбар с.а.в.га оқ хачир ва кийгани тўн ҳадя қилди”, деганини ривоят қилган. Совға ва ҳадя тириклигида қилинган тортиқ бўлгани каби, васият вафотидан кейин қилинган тортиқдир. Аллоҳ айтади:
كُتِبَ عَلَيْكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ إِنْ تَرَكَ خَيْرًا الْوَصِيَّةُ لِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ
– “Бирорталарингиз вафот этаётганида мол-дунё қолдираётган бўлса, ота-онага ва қариндош-уруққа васият қилиниши фарз этилди”. (Бақара:180)
Бухорий Саъд ибн Абу Ваққосдан:
مَرِضْتُ بِمَكَّةَ مَرَضًا، فَأُشْفِيتُ مِنْهُ عَلَى الْمَوْتِ، فَأَتَانِى النَّبِىُّ يَعُودُنِى، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِى مَالاً كَثِيرًا، وَلَيْسَ يَرِثُنِى إِلاَّ ابْنَتِى أَفَأَتَصَدَّقُ بِثُلُثَىْ مَالِى؟ قَالَ: لاَ. قَالَ: قُلْتُ: فَالشَّرْطُ؟ قَالَ: لاَ. قُلْتُ: اَلثُّلُثَ؟ قَالَ: اَلثُّلُثُ كَبِيرٌ، إِنَّكَ إِنْ تَرَكْتَ وَلَدَكَ أَغْنِيَاءً، خَيْرٌ مِنْ تَتْرُكَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسُ
“Маккада қаттиқ касал бўлиб, нақд ўладиган бўлдим. Пайғамбар с.а.в. мени кўргани келдилар. Мен: Эй Расулуллоҳ с.а.в. менинг молим жуда кўп, аммо меросхўр фақат қизим бор, молимнинг учдан икки қисмини садақа қилайми? – дедим. Йўқ, дедилар. Ярминими? – дедим. Йўқ, дедилар. Учдан бир қисминими? — дедим. Учдан бири кўп, сен фарзандингни одамлардан нарса сўраб юрадиган камбағал қилиб ташлаб кетганингдан кўра, бой қолдириб кетсанг яхши, дедилар”, деганини ривоят қилган.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
10.12.2018
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми