| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан... Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо ...

      13.02.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан... Эй, мусулмонлар! Уни ...

      13.02.2021
      0
    • Жамиятда Ислом мафкураси татбиқ қилинсагина Ўзбекистон халқи ҳақиқий бахт-саодатга эришади

      02.02.2021
      0
    • “Янги Ангрен” ИЭСда юз берган ҳалокат муносабати билан таъзиянома

      28.01.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

      01.08.2020
      0
    • Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1441, милодий 2020 ...

      01.08.2020
      0
    • Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

      23.05.2020
      0
    • Даъватчи биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳромнинг вафоти муносабати билан таъзиянома

      19.05.2020
      0
    • Андижон фожиаси – Уммат қалбидаги битмас жароҳатдир

      13.05.2020
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      08.02.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      04.02.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      31.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      23.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      22.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      19.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      16.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      15.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      13.01.2021
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • Халифалик давлатини тиклаш – мусулмонлар учун тақдирни ҳал қилувчи масаладир

  • Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • Муслима аёл ўз ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифаликнинг йўқлиги сабабли юз йилни зулмат, умидсизлик ва таҳқирловда ўтказди

  • Халифаликсиз ўтган сўнгги аср Уммат учун энг оғриқли аср бўлиб қолди

  • Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими кампания бошлади

  • Ўз тарихингизга қайтиш фурсати келди эй уммати Муҳаммад!

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Муслима аёл намозда икки оёғининг тўпиғидан пасти очиқ ҳолда бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб

Муслима аёл намозда икки оёғининг тўпиғидан пасти очиқ ҳолда бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
28.09.2018
951
0
Share:

Муслима аёл намозда икки оёғининг тўпиғидан пасти очиқ ҳолда бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Zahida исмли мухлисамиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалом алайкум. Аёл киши намоз ўқиётганда оёқларини паст қисми, яъни тўпиқдан пасти очиқ ҳолатда намоз ўқиши мумкин эмасми? Мен намозларимни шундай ўқир эдим. Турмуш ўртоғим буни кўриб, оёқлар ҳам авратга киради, деди. Шуни аниқлаштириб беринг.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Маълумки, намознинг фарзларидан бири бу намоз ўқувчининг аврат аъзолари беркитилган ҳолатда бўлишидир. Демак, бу саволга жавоб бериш учун Исломда аёлнинг аврат аъзолари қаерлари эканини аниқлаштириб олишимиз керак.

Аёлнинг аврати мавзусида мужтаҳидлар ўртасида ихтилоф бор. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабида ҳур аёлнинг юзидан бошқа баданининг ҳамма ери авратдир. Ҳанбалий мазҳабидан келган баъзи ривоятларда аёлнинг икки кафти аврат ёки аврат эмаслиги тўғрисида ихтилофли гап келган, лекин икки оёқ тўлиғича авратлигида ихтилоф йўқ. Шофеъий, Моликий, Зохирий мазҳабларида ва яна мужтаҳидлардан Авзоъийнинг раъйига кўра ҳам, ҳур аёлнинг икки кафти ва юзидан бошқа баданининг ҳамма жойи тўлиғича авратдир. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва у кишининг мазҳаби аксар мужтаҳидлари, шунингдек Суфён Саврий ва Музанийларнинг раъйига кўра – Аллома Ибн Таймия ҳам ушбу раъйни қувватлагани айтилган – ҳур аёлнинг икки оёғи тўпиқдан пасти аврат эмас, намозда очиқ ҳолатида ўқиш мумкин. Лекин Ҳанафий мазҳаби буюк мужтаҳидларидан Камол ибнул Ҳумом ўзининг “Фатҳул қодир”ида, Фахриддин Қозихон ўзининг “Фатово Қозихон”ида ва Ибн Амир Ҳож ўзининг “Муниянинг шарҳи” китобларида муслима ҳур аёл намозда икки оёғи тўпиқдан пастини беркитиб ўқиши вожиблигини, аёлнинг бу аъзолари ҳам аврат эканини таъкидлаганлар. Яъни Ҳанафий мазҳабида ҳам эътиборли мужтаҳидларнинг раъйига кўра, аёлнинг оёғи тўпиқдан пасти авратдир.

Бу тўғрида менинг раъйим.

Тўпиқ пасти авратдир, аёл киши уни беркитмоғи вожиб. Бунга далил:

а) Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُل لِّأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاء الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِن جَلَابِيبِهِنَّ ذَلِكَ أَدْنَى أَن يُعْرَفْنَ

“Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўраб, пастгача туширсинлар, мана шу уларнинг танилиб қолмасликлари учун энг яқин (воситадир)” (Аҳзоб. 59)

Яъни устларидаги жилбобларини пастгача туширсинлар, демакдир. Оятдаги (يدنين) сўзидаги пастгача тушириш қачонки жилбоб ақалли тўпиққа етказилиб, уларни ўраб тургандагина амалга ошади. Бусиз пастгача тушириш рўёбга чиқмайди. Агар тўпиқнинг пасти пайпоқ ёки туфли билан беркитилган бўлса, у ҳолда жилбобни тўпиққача тушириш билан оятдаги пастгача тушириш маъноси рўёбга чиқади. Аммо тўпиқнинг пасти пайпоқ ёки туфли билан беркитилмаган бўлса, жилбоб то тўпиқ пастини ёпиши учун албатта ергача етган бўлиши шарт. Бу эса тўпиқнинг пасти аврат эканини англатади.

б) Ибн Умардан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاَءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ فَكَيْفَ يَصْنَعْنَ النِّسَاءُ بِذُيُولِهِنَّ قَالَ يُرْخِينَ شِبْرًا فَقَالَتْ إِذًا تَنْكَشِفُ أَقْدَامُهُنَّ قَالَ فَيُرْخِينَهُ ذِرَاعًا لاَ يَزِدْنَ عَلَيْهِ

“Кимки такаббурлик қилиб этакларини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга қарамайди. Шунда Умму Салама сўради: Унда аёллар этакларини нима қиладилар? Пайғамбар алайҳиссалом айтдики: (Тўпиқлари пастидан) бир қарич туширсинлар (яъни бир қарич узунликда ерда судраб юрсинлар). Умму Салама деди: Унда ҳам оёқлари очилиб қолади-ку? Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берди: (Тўпиқлари пастидан) бир зироъ (бир билак) узайтирсинлар. Бундан зиёда қилмасинлар”. Термизий ривояти. Ҳасан.

Бу ҳадис аёл киши тўпиқлари пастини ёпиши шартлигини очиқ кўрсатиб турибди. Умму Салама розияллоҳу анҳо аёллар этакларини ерда бир қарич узунликда судраб юрганларида, айниқса, оёқ яланг юрганларида тўпиқдан пастки қисми очилиб қолиши эҳтимолидан хавфсирадилар. Исломдан илгари кўп ҳолларда шундай яланг оёқ юрилган. Унинг хавфсираши ортидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишининг этаги ерда бир зироъ (бир билак) узунликда судраб юрилишига, ундан узайтирмасликка рухсат бердилар. Ҳадисдаги “Унда ҳам оёқлари очилиб қолади-ку?”, деган сўзда иллат очиқ кўриниб турибди, яъни оёқни очилиб қолиши, авратнинг очилиб қолиши ҳукмини келтириб чиқаришини билдиряпти.

в) Оиша розияллоҳу анҳодан:

عن عائشة  أن أسماء بنت أبي بكر دخلت على رسول الله صلى الله عليه وسلم وعليها ثياب رقاق فأعرض عنها رسول الله صلى الله عليه وسلم وقال : يا أسماء إن المرأة إذا بلغت المحيض لا يصلح أن يرى منها إلا هذا ، وهذا وأشار إلى وجهه وكفه

“Асмо бинти Абу Бакр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига юпқа кийимда кирди. Росулуллоҳ алайҳиссалом ундан юзини буриб, “Эй Асмо, аёл ҳайз ёшига етгач, унинг мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси кўринмаслиги керак” дедиларда юз ва кафтларига ишора қилдилар”. Абу Довуд ва Байҳақийлар ривояти. Ҳасан. Бу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиз балоғатга етса (яъни ҳайз ёшига етса, деб шу маъно айтиляпти), унинг юзи ва икки кафтидан бошқа аъзолари кўриниши жоиз эмас. Ана шу бошқа аъзоларга аёлнинг оёқларини тўпиқдан паст қисми ҳам кириб кетиши табиий.

Демак, хулоса қиладиган бўлсак, муслима ҳур аёлнинг оёғини тўпиқдан пастки қисми авратдир, уни бошқа аврат жойлар қатори беркитиш лозим, намозда ҳам албатта. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

29.09.2018й.

+11
0

Related posts:

Муслима аёл маҳрамсиз ҳолатда сафарга чиқиши тўғрисидаги саволга жавоб
Tagsавратмуслима аёлоёқларини паст қисмитўпиғи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Чириб бўлган ва жирканч ҳиди ҳамма ёқни булғаб ётгани ҳолида яна демократияга чақиришга уялинг!

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.02.2021

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • 23.02.2021

    Халифалик давлатини тиклаш – мусулмонлар учун тақдирни ҳал қилувчи масаладир

  • 22.02.2021

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • 20.02.2021

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • 20.02.2021

    Муслима аёл ўз ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифаликнинг йўқлиги сабабли юз йилни зулмат, умидсизлик ва таҳқирловда ўтказди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017
     Бундай аёлга Ислом давлати бор бўлиб турган ҳолатда ҳоким ёки қози валий бўлади. Ислом қозиси йўқ ...

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

  • UKAPOLVON NOVQATLIK
    on
    19.09.2017
    Ҳизбут-Таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси"1953-йилда асос солинган Паластинда. Асосчиси - шайх Тақиюддин ...

    Қабр азоби ва унга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

     Бундай аёлга Ислом давлати ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/