| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Рамазон Ҳайити табриги

      01.05.2022
      0
    • Муборак рамазон ҳайити табриги

      30.04.2022
      0
    • Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия

      24.04.2022
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      02.04.2022
      0
    • Ҳижрий 1443 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      01.04.2022
      0
    • Биродаримиз Расулов Ҳикматуллоҳнинг вафоти муносабати билан таъзия

      11.09.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирдан муборак Қурбон ҳайити табриги

      21.07.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлимидан “Ийд қурбон” байрами табриги

      19.07.2021
      0
    • Косонсойда юз берган табиий офат қурбонлари яқинларига таъзиянома

      14.07.2021
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР

      17.05.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      29.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      25.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      18.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      08.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      05.04.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашдан манфаатдор

  • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР

  • Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

  • Сунъий чегаралар фалокатлар келтиришда давом этмоқда

  • Биз қилмасак бошқаси қилади

  • Россиянинг Лукашенко орқали провокациясига муносиб жавоб

  • Афғонистондаги сўнгги портлашлар тарқаб кетган жосуслик тармоқларининг қайта фаолият бошлаганига далолат қилмоқда

  • Дарфурдаги қонли кураш ҳукмдорлар хоинлигини ҳамда ёлланма аскар ва қуролли ҳаракатлар мавжудлиги хавфини фош этди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мусулмон фарзанди Айлан

Мусулмон фарзанди Айлан

By htadmin
28.11.2016
1151
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Мусулмон фарзанди Айлан

Ҳозирги кунда жуда кўп Суриялик мусулмонлар ўзлари ва аҳли оилаларини уруш оловидан асраш мақсадида турли йўллар билан Европа давлатларига ҳижрат қилишмокда. Бу йўллардан бири ва энг хатарлиси бўлган Ўрта Ер денгизини қайиқларда сузиб ўтиш ҳолатлари ҳам жуда кўп кузатилмоқда. Ўтган кунларда Суриялик 3 яшар болакайнинг жонсиз ҳолда Туркия ҳудудидаги соҳил бўйида топилиши ва бу воқеанинг суратли далиллар билан ижтимоий тармокларда кенг тарқатилганини гувоҳи бўлдик. Турли сайтларда тарқатилган суратда Суриянинг Кобани шаҳридан бўлган бир оиланинг ширингина фарзанди Айлан Курдийнинг соҳилда ётгани акс этган. Айлан ота-онаси ва 5 яшар акаси билан бирга Юнонистоннинг Кос оролига қайиқда сузиб кетаётганида, кучли тўлқин оқибатида қайиқ ағдарилган. Ота бечора аранг тирик қолган ҳолида аёли ва иккита гулдек фарзандларидан айрилган. Аёли ва фарзандларини қабрга қўйиш учун Сурияга қайтган Абдуллоҳнинг сўзлари зулмдан сабр косаси тўлиб тошган, қалби чил-парчин бўлган отанинг сўзлари ҳар бир қалбида заррача одамийлиги бўлган инсонни бефарқ қолдирмаслиги аниқдир.

У шундай деди: "Мен энди Сурияда қоламан.Мен шу оилам ва фарзандларим учун таваккал қилгандим. Мен сизлардан мени ҳам улар билан бирга кўмишингизни сўрайман". Бу сўзлар бир отанинг эмас, ҳозирги кундаги минглаб фарзандидан айрилган оталарнинг аламли қалб ноласидир. Минглаб яқинларию жигаргўшаларидан айрилган мазлума оналарнинг аччиқ қисматлари ифодасидир. Қолаверса, минглаб ота-онасидан барвақт етим қолиб, мурғаккина елкасига турмуш қийинчилиги ортилган қоракўзларнинг ачинарли ҳаёт тарзи ифодасидир.

Ҳозирги кунда биргина Сурия эмас, дунёнинг қайси чеккасига қараманг мусулмоннинг дод фарёди, шафқатсиз зулм остида қолганлигини гувоҳи бўляпмиз. Айниқса, бу зулм ва зўравонликлар қурбонлари кўп ҳолларда аёллар ва болалар бўлаётганлиги қалбларимизни ларзага солади.Айлан каби минглаб, балки юз минглаб мусулмон болалари ҳар куни даҳшатли зулм остида шаҳид бўлмокдалар. Сурия, Ироқ, Афғонистон, Яман каби юртларимизда уруш олови остида, ҳар турли бомбаларнинг портлаши,уйларнинг босиб тушиши, снайперларнинг дайди ўқлари, қамоқхоналардаги қийноқлар остида, мана энди денгизга ғарқ бўлиш билан жон таслим қилишмоқда.

Бирма, Кашмир, Африка мамлакатларида эса нажас бутпарастлар томонидан ҳар турли сиқувларга олинмокдалар. Муслима опа-сингилларимизнинг номуслари топталмокда ва улар тириклайин ёндирилмокда. Мусулмон фарзандларимиз эса қўл оёғи боғланиб сувга чўктирилмоқда. Оловларда пиширилмоқда ва гўштлари ейилмоқда. Уларни оммавий тарзда ўз уйларидан ҳайдаб чиқаришмоқда ва яшаш учун ҳеч қандай шароит бўлмаган ўлим лагерларига қамашмоқда. Кейин жимгина уларни ўлаётганларини томоша қилишмоқда. Шарқий Туркистондаги мусулмонларни таҳқирлашлар ҳам бугунги кунда авж олмоқда. Аёлларимизнинг бошларидаги рўмоллари тортиб олинмоқда. Аллоҳ берган зурриётлари ҳам ҳали туғилмасидан мажбурлаб олиб ташланмоқда. Покистон каби юртларимизда куфрнинг учувчисиз самолётлари ҳужумидан нобуд бўлаётган бўлсалар, демократия гуллаб-яшнаган деб тан олинадиган Европа давлатларида кофир миллатчиларнинг ҳужумларидан озорланишмоқда.

Нисбатан тинч деб ўйлайдиганингиз Ўрта Осиё давлатларида эса, айниқса, Ўзбекистонда уларнинг фожеалари сукутлар остида ва тинчлик деб аталган мавҳум бир ҳолат остида қаттиқ яшириб келинмоқда. Ҳолбуки бу юртларда, хусусан, Ўзбекистонда муслималаримизнинг бошларидан рўмоллари тортиб олинди.Динларидан воз кечмай қаттиқ турганлари узоқ муддатларга қамоққа ташландилар. Ҳатто жазо муддатлари тугаса ҳам уларни чиқармай, яна янги муддатлар қўшиб берилмокда.Озодликда юрганлари эса кечаю кундуз хавфсизлик хизмати таъқибидалар. Бу ёзганларимиз денгиздан бир томчидир холос. Аслида, ер юзида ҳеч бир нуқта колмадики, мусулмон дини учун зулмланмаган бўлса. Бундай ҳолатларни бир мақолага сиғдириш амри маҳолдир. Буларни мен бир эслатма сифатида келтирдим.

Энди шаҳид укамиз Айлан билан боғлиқ воқеага қайтадиган бўлсак, Айлан ҳакида жуда кўп мақолалар, шеърлар, марсиялар ёзилди. Унинг фожеасига ҳамдардлик сифатида кўплаб расмлар чизилди, кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланди. Унинг беозоргина бўлиб жонсиз ҳолатда соҳил бўйида ётгани акс этган расми бутун дунёни ларзага солди. У бу ҳоли билан дунёни уйғотмоқчи эди гўё… Қотиб кетган қалбларни сал бўлсада юмшатди гўё… Ғафлатларда қотган дилларни сал бўлсада уйғотди гўё…

Биз ОАВ ларда Европа халқларининг Айлан учун намойишга чиққанларини гувоҳи бўлдик. У ва у кабиларга ёрдам бермагани учун ўз давлатларини муҳосаба қилганларини гувоҳи бўлдик. Аммо бизчи?! Биз мусулмонлар ҳақлироқ эмасмидик бундай ишларга?! Бундай ишларни қилиш бизнинг бурчимиз эмасмиди?! Мени қаттиқ аламлантирган ва шу билан бирга ўта ҳайрон қолдирган ҳолат, бу воқеага ўзбек муслималарининг муносабатлари бўлди. Ижтимоий тармоқларда Айлан фожеаси ҳақидаги мавзуларга ўз муносабатларини ёзиб қолдирган ўзбек муслималарининг фикрлари қалбимга жуда оғир ботди. Уларнинг баъзиларини сизлар ҳам эшитиб кўринг:

"Жуда ёмон иш бўлибди. Сурияликларга ўз таъзиямизни билдирамиз. Яхшиям биз ўзбекмиз. Ўзбекистонимизга кўз тегмасин."

"Бу боланинг расмини кўриб жуда раҳмим келди. Аллоҳга шукрки бизни юртимиз тинч.Осмонимиз мусаффо. Тинчлигимиз абадий бўлсин."

Эй, ўзига "Муслима", "Мўмина","Хадижа", "Сумайя" деб ном қўйиб олган Ўзбекистонлик муслима опа сингилларим!!! Сизларни Исломга хос чиройли номларингизни кўрган киши саодат асридаги муслима оналаримизни ва бу асрдан ҳозиргача бўлган даврда яшаб ўтган, ўз дини учун қаттиқ қайғурган муслима оналаримизни эсга олади. Уларнинг бирлари Хадижа онамиз – Исломни гўё ўз бағрига олиб, уни ҳар кандай душманлардан ҳимоя килган ва бу йўлда бор-будини сарфлаган бўлса, яна бири Сумайя онамиз – Исломдан тил учида бўлса ҳам воз кечишдан кўра ўлимни афзал билган ва Исломдаги биринчи Шаҳида шарафини олган эдилар.Насиба розияллоҳу анҳо эса, унинг ўғлини Мусайлама каззоб диндан воз кечтириш учун баданидаги гўштини нимталаб шаҳид қилганини эшитганларида "Мен ўғлимни ҳудди шунга тайёрлаб тарбия қилган эдим", деб ўз жигарпорасининг дин учун жон берганини шараф деб қабул қилган эди. Яна тарихда шундай оналаримиз бўлганки, уларни дин учун бўлган қайғуларини айтиб адоғига етиб бўлмайди. Агар улар ҳозир тирик бўлганларида ва ҳозирги умматнинг аянчли аҳволини кўрганларида борми,Саййидимиз Муҳаммад САВ бошчиликларида не-не азоблар билан эришилган камолот ва азизликнинг йўқолганлигини кўриб аламдан зор йиғлаган бўлишар эди. Нафақат йиғлашар,балки умматни аввалги азизликка ва камолотга қайтариш учун яна аввалгидек бор куч-қувватлари ва имкониятларини ишга солишар эди. Сизлар мана шундай буюк инсонларнинг авлодлари сифатида, муслима бўлган ҳолингизда шу даражада ҳам ҳудбинлашиб кетдингизми?! Мусулмон учун диндошининг мусибати, у қаерлик бўлмасин ўзининг мусибатиэканлигини наҳот унутган бўлсангиз?! Наҳот шу даражада Исломдан узоқлашиб кетган бўлсангиз?!

Шундай бўлсада, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳозирги кунимизда ҳам улуғ саҳобия розияллоҳу анҳолар йўлини тутган, Аллоҳ ва Росули САВ ни жон дилидан севадиган, бунинг исботи ўлароқ ўз дини ва уммати учун қаттиқ қайғурадиган ва бу йўлдаги машаққатларни буюк матонат билан енгиб келаётган опа-сингилларимиз талайгина. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Дин йўлида қилаётган хизматларини муносиб мукофотласин.

Лекин орамизда юқорида айтилганидек,ўзларига чиройли,Исломий номлар танлаб олиб, қуруқ ном билангина кифояланиб,ўз муслималик мажбуриятларини унутиб қўйганлар ҳам бор афсуски. Шундай бўлсада биз Исломий аҳлоқдан узоқлашмаган ҳолда улар ҳакида яхши гумонда бўламиз. Ўйлаймизки бу опа-сингилларимиз юртимиздаги ҳозирги кундаги динга қаршиликлар туфайли, ҳақиқатларни бузиб кўрсатиш ва беркитишлар оқибатида ва Ўзбекистон мусулмонлари ўзи учун диний етакчи,деб билган сарой уламоларининг ўз динларини арзон дунё матосига алмаштириб, ўзлари ўйлаб топган куфрга малайликни дин деб кўрсатиб адаштираётгани сабабидан ҳозирги кундаги ўз масъулиятларини англаб етмаяптилар.

Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

22.09.2015й.

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsАйлан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қуръон оятларида эр-хотинлик жиҳати

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Ливандаги жинояткорлар, маҳбусларни қийноққа солишни бас қилинг!

  • МАҚОЛАЛАР

    Лавозим бойлик манбаси эмас, балки омонат ва масъулиятдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 17.05.2022

    Америка Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашдан манфаатдор

  • 17.05.2022

    ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР

  • 15.05.2022

    Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

  • 13.05.2022

    Сунъий чегаралар фалокатлар келтиришда давом этмоқда

  • 12.05.2022

    Биз қилмасак бошқаси қилади

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/