Мусулмонлар фақат Ислом асосида бирлашади!

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Мусулмонлар фақат Ислом асосида бирлашади!
Хабар: Ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толипов 2023 йил 02 феврал куни Kun.uz га берган интервьюсида Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон бугунги геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, Россия билан алоқаларни қандай йўлга қўйиши ёки ўзгартириши керак, мазмунидаги саволга ҳам жавоб берар экан, бирлашишдан ўзга йўл йўқлигини айтди. У Ўзбекистоннинг Россия билан “Стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномси 2004 йилда имзоланганини эслатар экан, бизда АҚШ билан ҳам шундай битим бор, деди. У: Марказий Осиё давлатларида, жумладан Ўзбекистон раҳбариятида ҳам: биз заиф, ожиз давлатмиз, қудратли давлатлар қуршовида турибмиз, Хитой бўлсин, Россия бўлсин, уларга йўқ деёлмаймиз, босимига рози бўлишдан бошқа йўлимиз йўқ, деган бир комплекс (тушунча) бор, биз учун бу комплексдан воз кечиш қийин бўлиб турибди – деди.
Изоҳ: Россия Украинадаги уруш билан банд бўлса-да, лекин Марказий Осиёни, жумладан бу минтақадаги энг катта ва энг муҳим давлат бўлмиш Ўзбекистонни ўз чангалидан чиқармасликка уриниб келяпти. Буни масалан газ лойиҳаларида кузатиш мумкин. Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистондаги кўпгина газ лойиҳалари анчадан бери “Газпром” томонидан назорат қилинмоқда. Energy Monitor Telegram-канал администраторлари: "Аслида газ саноати аллақачон “Газпром” томонидан назорат қилинади, “Лукойл”га эса СРП келишуви бўйича Ўзбекистондаги барча газ қазиб олишнинг 1/4 қисми тўғри келади” деб хулоса қиладилар.
Ўзбекистонга яна бир мустамлакачи: Хитой ҳам кўз олайтириб келмоқда. Хитой Ўзбекистонни қарз сиртмоғига солди. Ўзбекистон Хитой давлат ривожланиш банкидан 2,2 млрд. доллар қарз, Хитой Эксимбанкидан эса 2 млрд. доллар қарздир.
АҚШ ҳам Ўзбекистонни қарз сиртмоғига солмоқда. Масалан 2023 йил 17 январда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон республикаси давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинларига 225 инфрақизил FLIR монокуляларини топширди, бу жиҳозларни чегара қўшинлари номидан давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олди. Топширилган бу жиҳозлар 600 000 АҚШ доллари деб баҳоланмоқда. Бу жиҳозлар бу минтақадаги мусулмонлар ўртасига тортилган сохта чегараларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши аниқ.
Америка бошчилигидаги Ғарб давлатлари, Россия ва Хитой инсониятга, хусусан мусулмонларга мусибатлардан бошқа нарсани келтирмайди.
Сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толипов айтганидек, Ўзбекистон бошқа Ислом юртлари билан албатта бирлашиши зарур. Лекин бу бирлашиш фақат Ислом асосида бўлиши лозим. Чунки Ўзбекистоннинг мусулмон аҳолиси рошид халифа Умар розияллоҳу анҳунинг:
"نحن قوم أعزَّنا الله بالإسلام فمهما ابتغينا العزَّة في غيره أذلَّنا الله"
“Биз шундай бир қавммизки, Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди, шунинг учун қачон азизликни Исломдан бошқадан истасак Аллоҳ бизни хор қилади” деган сўзлари нақадар ҳақлигини ўз ҳаётида кузатди. Яъни, Исломдан бошқа мафкуралар ҳукми остида хорлик ҳаётини кечирди ва ҳамон кечириб келмоқда.
Шунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари рошид халифалик Давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашга чақираётган Ҳизб ут-Таҳрирни қўллаб-қувватлашлари лозим. Зеро, шундагина Ўзбекистон мусулмонлари ҳам бошқа юртларимиздаги мусулмонлар каби капитализмнинг бу зулматларидан Ислом Нурига чиқадилар. Эртанги кун эса уни кутувчи учун яқиндир.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”. (Рум: 4-5).
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз