| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ойларнинг Саййиди Рамазон Муборак бўлсин!

      23.03.2023
      0
    • Ҳижрий 1444 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      21.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.03.2023
      0
    • Туркия ва Суриядаги табиий офатдан жабрланган мусулмон биродарларимизга ҳамдардлик

      09.02.2023
      0
    • Ўзбекистон қамоғидан навбатдаги шаҳид

      20.01.2023
      0
    • Биродаримиздан қўлингни торт!

      23.09.2022
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

  • Замонавий давлатнинг қулаши

  • «Болалар ҳуқуқи» конвенцияси яқинлашиб келаётган хавфдир

  • Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғини ҳақида

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Мутлақ билан умумни ўртасидаги фарқ тўғрисидаги саволга жавоб

Мутлақ билан умумни ўртасидаги фарқ тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
10.09.2018
1687
0
Share:

Мутлақ билан умумни ўртасидаги фарқ тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Vladik исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалом алайкум. Усул фиқҳдаги умум ва мутлақларни бир биридан фарқини ажратиб, тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Мутлақ билан умумни ўртасида фарқ. Мужтаҳидлар бу иккала маъно устида лафзнинг далолати мавзуларида сўз юритишган.

Омга (умумга) берилган энг содда таъриф: Бир лафзки, ўзи далолат қилаётган маънонинг ҳамма жузларига далолат қилади. Масалан, Аллоҳ Таоло Аср сураси 2-оятда шундай дейди: “إِنَّ الإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ – Албатта, инсон надомат, мағлубият, муваффақиятсизликдадир…” Шу ерда инсон сўзи эркак, аёл ва бошқа инсонларни барчасини ўз ичига олувчи инсониятни англатади. Яъни инсон эркак ва аёлни ўз ичига олиб, умумни ифодалаяпти. Умуман ҳар қандай инсон, у эркак бўладими ёки аёлми фарқсиз.

Умум ва хусус (Ом-хос) тўғрисида билишимиз керак бўлган яна бир муҳим жиҳат, бу иккала тушунча нимага нисбатан ишлатилаётганига қараб маъно бериладиган, яъни нисбий тушунчалардир. Масалан, инсон сўзи эркак ва аёл маъноларига нисбатан омдир, яъни инсон деганда бунинг ичига эркак ҳам аёл ҳам киради. Ҳайвон деган маънога нисбатан эса, хосдир, яъни ҳайвон деганда ҳар бир жонли мавжудотга айтилади ва инсон деб ушбу жонлиларнинг ичида муайян бир хос жонли зотга айтилади.

Ом хосланади, қайдланмайди. Яъни омнинг муқобилида хос бўлади, муқайяд эмас.

Мутлаққа берилган энг содда таъриф: Бир лафзки, унга қўшимча берилган сифатдан ҳоли бир моҳиятга далолат қилади. Масалан, Аллоҳ Таоло Моида сураси 89-оятда қасамини бузган одам адо қилиши керак бўлган каффоратларни айтганда, аввал ўнта мискинни тўйдириш, агар бунга  имкон топмаса ўнта мискинга кийим кийдиришни атйгандан кейин, “أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ – ёки бир қулни озод қилиш” дейди. Шу ерда бир қул мутлақ қулдир, у мусулмон ёки кофир бўлишини эътибори йўқ, яъни қул Ислом ёки куфрга қайдланмаган. Яъни озод қилинувчи қулнинг сифати мутлақ, Ислом ёки куфрга қайдланмаган.

Нисо сураси 92-оятда бир мусулмонни билмасдан ўлдириб қўйган киши бир мусулмон қулни озод қилиши вожиб бўлиши айтилган, “وَمَن قَتَلَ مُؤْمِناً خَطَئاً فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ  – Ким бир мўминни билмасдан ўлдириб қўйса, бас у бир мўмин қулни озод қилиши вожиб ёки…” Бу ерда озод қилиниши керак бўлган қул Ислом билан сифатланяпти, яъни Ислом билан қайдланяпти.

Мутлақ қайдланади, хосланмайди. Яъни мутлақнинг муқобилида муқайяд бўлади, хос эмас.

Мутлақ лафзни ушбу лафздан алоҳида бир сифат билан қайдлаш мумкин бўлади. Яъни юқоридаги қулни Ислом ёки куфр билан қайдланганидек. Бу ушбу мутлақни хослаш эмас, бир сифат билан қайдлаб қўйишдир. Мутлақ бир сифатга қайдланганидан кейин лафз ўзи далолат қилаётган маъносида қолади, лекин унга бир қўшимча сифат қайдланиб қолади холос. Омда эса, омни хослагандан кейин ушбу омдан хосланган маъно бошқа бир алоҳида маъно ифодаловчи бошқа бир моҳият бўлади.

Шу ўринда бир савол туғилади, қандайдир бир матн бор, ушбу матндаги муайян бир сўзни ом ёки мутлақлигини қандай ажратилади? Лафз ўз маъносида ом ёки мутлаққа ажралиб турувчи ишора билан бўладими? Қуйида матнда келган лафзни ом-хос мавзусига ёки мутлақ-муқайяд мавзусига тегишлигини қандай ажратиш йўлини ёритишга ҳаракат қиламан.

Матнда келган лафзни ом ёки мутлақ эканини ушбу учта жиҳатдан ажратиб олиш мумкин.

1) Омдан истисно ажратиб олиш мумкин, мутлақда истисно қилиб бўлмайди. Масалан, инсон сўзи – ом, ундан эркак сўзини хос қилиб ажратилса, эркак истисно қилинган бўлади. Қул сўзи – мутлақ, уни кофир қул деган сифат билан қайдлаб, муқайяд қилинади ва айни дамда бу мутлақ қул ўз ичида бир неча маъноларни олган бўлиб, ундан қайсидир бир маъносини ажратиб олиб бўлмайди.

2) Мутлақнинг қайдланиши ана шу мутлақ келаётган нарсанинг сифатида бўлади, ом нарсанинг ўзида, зотида бўлади. Яъни инсон сўзининг ўзи ом, ундан эркак ёки аёл каби маънолар бир жузъи-бўлаги сифатида ажратиб олинади. Қул сўзи мутлақ, бу сўз бошқа бирон сифат билан сифатланмаётгани учун мутлақ бўлиб турипти, кофир деган сўз билан у қайдланяпти ва бу кофирлик сифати ушбу қулнинг ўзини сифатидир, бу қулнинг қиладиган ишини сифати эмас.

3) Мутлақ доим накра (ноаниқ артикл) кўринишида келади, ом накра ҳам, маърифа (аниқ артикл) ҳам бўлиши мумкин. Араб тилида сўзлар аниқ ёки ноаниқ артикл кўринишида бўлади. Аниқ артикллик (маърифа) сўзлар олдида алиф ва лом билан бошланади, ноаниқ артиклдаги сўзлар эса, алиф ломсиз ўзи келади. Юқоридаги мутлаққа қул сўзи ва муқайядга мусулмон қул сўзи мисол қилиб келтирилган оятларга эътибор берсак, “أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ – ёки бир қулни озод қилиш” оятида келаётган رَقَبَةٍ – қул сўзи ва муқайяд бўлаётганига мисол бўлаётган “وَمَن قَتَلَ مُؤْمِناً خَطَئاً فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ – Ким бир мўминни билмасдан ўлдириб қўйса, бас у бир мўмин қулни озод қилиши вожиб ёки…” оятидаги رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ – мусулмон қул сўзи ноаниқ артикл кўринишида келяпти, ноаниқ артиклдаги (накра) сўзлар олдида алиф ломсиз бўлади. Омга мисол бўлаётган “إِنَّ الإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ – Албатта, инсон надомат, мағлубият, муваффақиятсизликдадир…” оятидаги الإِنْسَانَ – инсон сўзи маърифа кўринишида келиб, инсон сўзи олдида алиф лом, маърифалик аломати билан келяпти. Ом алиф ломсиз, яъни накра кўринишида ҳам келиши мумкин. Рум сураси 26- “وَلَهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ كُلٌّ لَّهُ قَانِتُونَ – Осмонлару Ердаги кимсалар Уникидир. Барчалари Унга итоат қилувчидирлар” оятидаги كُلٌّ – Барчалари сўзи ом бўлиб, осмонлару ердаги кимсаларнинг барчасини ўз ичига олади ва айни дамда накра (ноаниқ артикл) кўринишида келяпти.

Демак, матнда қаршимизда турган лафзни ом ёки мутлақлигини ажратиш учун унинг аввало ўз ичига бир неча бирликлар маъносини олувчи маъноли нарсами ёки фақат бир ёки бир неча бирликка далолат қилсада, бўлакларга бўлинмайдиган бир бутун яхлит маънога далолат қилувчи сўзми, мана шу жиҳатларга эътибор қаратамиз. Агар сўз ўз ичига бир неча бирликлар маъносини олувчи сўз бўлса, масалан, инсон сўзи ўз ичида эркак ва аёл маъноларини олгани каби, бу сўзга ом деб қараймиз. Агар сўз бир ёки бир неча алоҳида бирликлардан иборат маънога далолат қилувчи сўз бўлса, масалан, қул ёки қуллар сўзлари каби, унда бу сўзни мутлақ деб эътибор қиламиз, уни ом деб бўлмайди.

Бу фарқни билганимиздан кейин, ом хосланиши ва мутлақ қайдланишини мисолда ҳам осон тушунамиз.

Аллоҳ Таоло Аср сураси 2-оятда “إِنَّ الإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ – Албатта, инсон надомат, мағлубият, муваффақиятсизликдадир…” деб ҳар қандай инсонни мағлубият ва надоматда эканини таъкидлади ва бу сўзнинг ортидан “إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ – Аммо иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар малғубият ва надоматда эмаслар” (Аср, 3-оят) деб, мағлубиятдаги барча инсонлар ичидан иймон келтириб яхши амалларни қилганларни нажот топишда эканига хослади.

Аллоҳ Таоло Моида сураси 3-оятда “حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالْدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ – Сизларга ўлимтик ва қон ва чўчқа гўшти…лар ҳаром қилинди” деб, қонни мутлақ айтди, яъни ҳар қандай қон ҳаром эканини айтди. Шундан кейин Анъом сураси 145-оятда “قُل لاَّ أَجِدُ فِي مَا أُوْحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّماً عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلاَّ أَن يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَماً مَّسْفُوحاً أَوْ لَحْمَ خِنزِيرٍ – Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқиб чиққан қон (ҳайвонни сўйганда сўйилган жойидан оқиб чиққан қон) ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир” деди, яъни қонни сўйганда оқиб чиққан сифатга қайдлади.

Демак ом (умум) қайдланмайди, хосланади ва мутлақ хосланмайди, қайдланади. Агар ом сўзни бирон сифат билан қайдлангани ҳолати учраса, у ҳолда ушбу ом сўзни маълум бир сифатдаги ҳолатини матнда алоҳида таъкидланаётган бўлади холос. Бу асло омни хослаш ёки омни қайдлаш ҳисобланмайди. Масалан,

عن أبي هريرة قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :  لعنة الله على الراشي والمرتشي في الحكم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳукмда (яъни бошқарув ишида) пора берувчи ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”. Аҳмад, Ибн Можа ва Термизийлар ривояти. Саҳиҳ. Ушбу ҳадисдаги пора берувчи ва олувчи лафзлари ўз маънолари билан омдир, яъни ҳар қандай пора бервчи ва олувчи инсонни ўз ичига олади. Бу одамни бошқарувга қайдланаётгани пора бериш ёки олиш ҳаромлигини фақатгина бошқарув ишига тегишли қилиб қўймайди. Балки Росулуллоҳ алайҳиссалом умумий бўлган пора олувчи ва берувчини бошқарувда бўлган ҳолатини алоҳида таъкидлаб айтаётган бўлади. Яъни омни бир сифатга қайдланиши, ушбу омни бўлакларидан бир бўлагини матнда келтириш бўлади, чунки ом (умум) қайдланмайди, у хосланади. Мутлақ эса қайдланади, хосланмайди.

Бундан ташқари пора олувчи ва берувчи сўзларини ифодалаётган الراشي والمرتشي сўзлари алиф лом билан маърифа кўринишида турипти. Пора олиш ва бериш ҳаромлиги бошқарув ишига қайдланиши учун, ушбу сўзлар мутлақ деб эътибор қилиниши учун, пора олувчи ва берувчи сўзлари накра кўринишида келиши керак, бу ерда эса алиф лом билан келяпти. Юқорида айтиб ўтилган, мутлақнинг 3-қоидасига кўра, мутлақ лафз алиф лом билан, маърифа кўринишида келмайди. Шу билан ҳам мазкур ҳадисдаги الراشي والمرتشي – сўзлари мутлақ эмаслиги, في الحكم – бошқарувда сўзи билан қайдланмаётганини тушунишимиз мумкин.

 Ва яна, мазкур ҳадисдаги пора берувчи ва олувчини мутлақ эди, бошқарув иши билан муқайяд бўлди, дейиш тўғри эмаслигига яна бир мисол, пора берувчини (ёки олувчини) мутлақ деб қаралса, уни қайдлаш учун, ушбу пора берувчининг ўзига тегишли бир сифат билан қайдлаш керак, қилаётган ишини эмас. Мутлақнинг 2-қоидасида айтиб ўтилдики, мутлақнинг қайдланиши унинг сифатида бўлади. Ушбу ҳадисда пора олувчи ва берувчининг ўзини сифати айтилмаяпти, яъни улар бирон сифатга қайдланмаяпти, балки улар қиладиган ишга нисбатан “бошқарувда” деб сифат бериляпти. Бу ҳам ҳадисда пора олувчи ва берувчи сўзлари мутлақ эмаслигини англатади. Демак, пора берувчи ва олувчини “мутлақ-муқайяд” деган жиҳатдан қарасак, бу сўзлар мутлақ эмас, омдир. “Ом-хос” деган жиҳатдан қараганимизда эса, улар омлигича (умумийлигича) турипти, фақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқарув ишидаги пора берувчи ва олувчига алоҳида аҳамият қаратиб, айтиб ўтяптилар. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

10.09.2018й.

+2
0

Related posts:

No related posts.

TagsМужтаҳидлармутлақОмумумУсул фиқҳфарқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Каримов ўзининг ғаразли мақсади йўлида қизларнинг турмушга узатиш ёшини қонунсиз ўзгартирди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурияда сулҳдан сўнг нима бўлади?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қайта-қайта қирғинлар ва вайрон қилинган шифохоналар…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.03.2023

    Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • 26.03.2023

    Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • 26.03.2023

    Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • 26.03.2023

    Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • 26.03.2023

    Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/