Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Оятуллоҳ исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Асслому алайкум. Бир биродар християн қизни никоҳламоқчи бўляпти. 1-У қизнинг валиси рози бўлиши шартми? 2-Қиз Исломни қабул қиламан, деяпти. Агар қабул қилса валий мусулмон бўлиши шартми? 3-Агар валиси християн бўлиб, мусулмон вали топилмаса нима қилади? 4-Аҳли суннада тўрт мазҳаб бўлса, шу мазҳаблар қандай хукум юритишади валийни розилиги тўғрисида?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Аҳли китобия аёл билан (яъни насрония ёки яҳудия аёл) никоҳ ақдини тузиш жоиз экани маълум.
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ حِلٌّ لَّكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلُّ لَّهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ وَمَن يَكْفُرْ بِالإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ
“Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали беҳуда кетадир ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир”. (Моида. 5)
“Китоб берилганлар” аёлларга нисбатан “китобиялар” дейилганда, самовий китоби бор бўлган динга эътиқод қилувчилар, яъни насроний ёки яҳудий динига эътиқод қилувчилар назарда тутилади.
1 – Мусулмон эркак насрония аёлга (ёки яҳудий динидаги аёлга) никоҳ қилганда ҳам валий бўлиши шарт. Чунки никоҳда валий бўлиши шарт қилинган ҳадисларда муслима аёл ёки китобия аёлга никоҳ қилинишида фарқ бўлишига далолат қилувчи бирор қарина йўқ. Демак, муслима аёлга никоҳ қилинганда шарт бўлган валий китобия аёл билан никоҳ қилинганда ҳам шартлигича қолади.
قول النبي صلى الله عليه وسلم :لَا نِكَاحَ إِلَّا بِوَلِيٍّ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Валийсиз никоҳ йўқ”. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.
قوله صلى الله عليه وسلم : أيما امرأة نكحت بغير إذن وليها فنكاحها باطل ، فنكاحها باطل ، فنكاحها باطل
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қайси бир аёл валийсининг изнисиз никоҳ қилса, унинг никоҳи ботилдир, унинг никоҳи ботилдир, унинг никоҳи ботилдир”. Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Саҳиҳ.
Бу далиллардан билиндики, мусулмон эркак китобия аёл билан никоҳ қилса, аёлнинг валийси бўлиши шарт. Чунки ҳадисда “Валийсиз никоҳ йўқ” дейилмоқда, яъни қандай никоҳ бўлишидан қатъий назар, валий билан тўғри бўлади. Шу билан бирга шариатда мусулмоннинг муслима билан ёки китобия билан никоҳи никоҳ деб эътиборга олинади.
2 – Никоҳ ақдида агар аёл муслима бўлиб, унинг валийлари кофир бўлган ҳолати. Бу ҳолатда муслима аёлга кофир одам валийлик қила олмайди. Бунинг сабаби валийликнинг воқеси аёлни бирон эркак яқини отаси ёки акаси ёки укаси каби қариндоши унинг устидан ҳукмронлик қилиб, уни турмушга бериб юборишидир. Муслима аёлни устидан унинг кофир валийси ҳукмронлик қила олмаслиги далили қуйидагичадир.
وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
“Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўъминлар устидан йўл бермас”. (Нисо. 141)
Яъни куфр Ислом устидан ҳоким бўла олмайди. Шундан келиб чиқиб, Исломга кирган китобия аёлга куфрда қолиб турган қариндошлари унга валийлик қила олмайди.
Бундай аёлга Ислом давлати бор бўлиб турган ҳолатда ҳоким ёки қози валий бўлади. Ислом қозиси йўқ бўлиб турган ҳолатда эса, мусулмонлар орасида тақвоси, адолати ва омонатга риояси билан эътиборда бўлган мусулмон эркак валий бўлади.
قوله صلى الله عليه وسلم: فالسلطان وَلِي من لا وَلِي له
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимнинг валийси йўқ бўлса, султон унга валийдир”. Абу Довуд, Термизий ва Ҳокимлар ривояти. Саҳиҳ.
Бу билан 3-саволга ҳам жавоб берилди, яъни Исломга кирган аёлнинг валийси насроний бўлиб, мусулмон валий топилмагани ҳолатига.
4 – Валийнинг розилиги тўғрисида тўрттала мўътабар мазҳабларнинг раъйлари. Тўрттала мўътабар мазҳаблардан Ҳанафий мазҳаби раъйига кўра, никоҳда валий шарт эмас. Бошқа учта мазҳабда юқорида 1-саволнинг жавобида келган ҳадислар далолатига кўра, никоҳда валий розилиги шарт. Шу жумладан Шайх Тақиюддин Набаҳоний роҳимаҳуллоҳ раъйига кўра ҳам, никоҳда валийнинг розилиги бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
18.09.2017й.
Бундай аёлга Ислом давлати бор бўлиб турган ҳолатда ҳоким ёки қози валий бўлади. Ислом қозиси йўқ бўлиб турган ҳолатда эса, мусулмонлар орасида тақвоси, адолати ва омонатга риояси билан эътиборда бўлган мусулмон эркак валий бўлади.
шу Ислом козиси йу'к бу'либ турган холатда мусулмонлар орасида таквоси билан эътибор да бу'лган мусулмон эргак валий бу'лида деганга шариатда далил борми?