Нега мусулмонлар мусулмон бўла туриб мункарга ўрганиб қолдилар?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Нега мусулмонлар мусулмон бўла туриб мункарга ўрганиб қолдилар?
Мусулмонлар яшаб келаётган жамиятларни кўздан кечирар эканмиз, Ислом шариати асосида бошқарилмаётгани сабабли фисқу – фужур, хиёнат очиқ ошкора бўлаётганини ва маъсиятлар мусулмонларнинг хусусий ва умумий ҳаётларида тўлиб тошаётганини гувоҳи бўлаяпмиз.
Хос ҳаётини олиб қарайдиган бўлсак мисоли учун аёл киши зийнатлайдиган аъзоларини, яъни юзи ва икки кафтидан бошқа жойларини номаҳрамларга кўрсатишдан қайтарилгани хусида Аллоҳнинг ояти нозир бўлган.
Аллоҳ Таъоло айтади :
وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Мўминларга ҳам айтинг, кўзларини ( номаҳрам эркакларга тикишдан ) тўссинлар ва авратларини ( харомдан ) асрасинлар ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб – зийнатларини номаҳрамларга кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллар билан тўссинлар. Улар зеб – зиннатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг ака – укаларига ё укаларининг ўғилларига ё опа – сингилларининг ўғилларига ё ўзлари ( каби ) аёлларига ё қўл остиларидаги чўриларига ё ( аёллардан ) бехожат бўлган ( яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз девона ) эркак хизматкор қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина ( кўрсатишлари жойиздир )”. (Нур – 31 оят).
Демак юқоридаги оятдан кўриниб турибдики мана шулар ҳос хаётда бўлишларига рухсат берилган махрамлардир, булардан бошқа эркаклар – гарчи махрам бўлмаган қариндошлардан бўлсаларда ҳос хаётда бўлишлари асло мумкин эмас. Чунки аёл одатда уйда кўриниб турадиган зийнатларининг ўрни бўлса, азъоларини уларга кўрсатиши мумкин эмас. Буларнинг ҳаммасини бизга шариат белгилаб кўрсатиб берган хукмлардир. Бизчи? Биз мусулмонмиз ( яъни Аллоҳнинг хукмларига таслиммиз ) дея туриб мана шуларга амал қилаяпмизми? – Йўқ, амал қилинмаяпти! Негаки биз мусулмонлар бу ишларга одатланиб қолганмиз. Чунки мустамлакачи кофир биз мусулмонларнинг юртлари устидан хукм юритиб, бузуқ сақофатини олиб кириб, уни хаётимизнинг барча сохасигача мажбуран тиқиштириб биз мусулмонларнинг асосий марказимиз бўлган ақидамиздан узоқлаштирди. Мусулмонларни ёшлигидан бошлаб ( яъни боғча мактабларда ) ўғил бола ва қизларнинг бирга ўтиришлиги, уларни хар ҳил тадбирларда бирга қучоқлаштириб рақсга (вальс, жуфтли рақс, танго ва ҳ.) туширишлиги ва кейинчалик синфдош, ёки курсдош деган ном билан турли ҳил кечалар уюштириб, дискотекалар қилишлигига сукут сақлаб уларга розилигимизни билдириб биз ҳам уларни татбиқ қилиб келаяпмиз.
Мусулмонларнинг бундай холати хақида фикр қилган мусулмонда ушбу соволлар туғилиши табий:
Нима учун мусулмонлар гунох ишларни ошкора ва гохида фаҳрланиб қилмокдалар?
Нима учун улар амаллари ҳурматини назар писанд қилмай, маъсиятга шу ҳақида сўрасангиз ҳеч нарсани англатмайдиган ақлий оқловлар билан оқлашади?
Нима учун кўпчилик мусулмонлар қалбдан бўлсада мункарни қайтаришмайди?
Ушбу гуноҳлар уларнинг қалбларида севимли нарсага айланган. Улар ҳақида Роббиларининг хукмини билсаларда, улардан қайтмайдилар ва Аллоҳнинг ғазабига назар писанд қилмайдилар.
Ўз дини ва Роббисининг шариатига жонкуяр мусулмон, нима учун мусулмонларнинг гуноҳ қилишларига ўрганиб одатланиб қолди? Шу каби саволлар устида фикр қилади. Мусулмонларнинг мункар ишга ўрганиб, одатланиб қолишлари ва уларга ғазабланмасликларининг сабабларини қискача келтириб ўтамиз.
1. Ислом султони йўқлиги сабабли Аллоҳ Таъоло тушурган нарса билан ҳукм қилинмаётганлиги ва Ислом тузумлари татбиқ қилинмаётганлиги хусусан жазолар қасос ва таъзирини бериши каби жазо чораларига оид тузум татбиқ этилмаётганлиги.
2. Мусулмонлар исломий жамиятда яшамаётганлиги, қолаверса Ислом фикрлари ва тушунчалари жамият муҳитини тўла шаклда бошкармаётгани.
3. Мусулмонлар жамиятлари мъсиятга ва мункарларга одатланиб қолиш ва Ислом ва унинг хазорати йўк бўлиб унинг ўрнига Ғарбни сақофатини кириб келиши.
4. Уламолар ҳокимларни мухосаба қилиш ва уларга қарши чиқиш ўрнига уларнинг ғайриисломий ҳукмларига рози бўлиши.
Абу Саид ал Ҳудрийдан ривоят қилинади, Росул солаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим.
“ Сизлардан қай бирингиз мункар ишни кўрса қўли билан ўзгартирсин агар қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, бунга ҳам қодир бўлмаса қалбида ёмон кўрсин, бу иймоннинг энг заифидир” .
Шунинг учун мункарни қалбида ёмон кўриш бу мункарларни содир бўлишидан ғазабланиб уни ёмон кўриши ва чиройли санамаслик ҳамда улардан узоқлашиш билан бўлади. Уларга рози бўлиш, баъзисини чиройли санаш ва уларни инкор қилишига ва қўл, тил билан кетказишга имкони бўла туриб бу мункар ишларни қилаётганларга ажабланиб қараш билан бўлмайди. Уй қуриш ёки автомобил сотиб олиш учун банкдан кредит олаётган кишини мақталмайди, уни бу иши учун қўллаб қувватланмайди, ишларини яхши тадбир қилаяпти деб хисобланмайди, балки уларни мухосаба қилиниб бу ишлари нотўғри яни шариатдан эмаслиги тушунтирилади.
Аллоҳ Таъоло солих бандалар сифатлари билан маъруфга буюриши ва мункардан қайтариш орасини боғлайди.
Аллох Таъоло шундай мархамат қилди:
التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدونَ الآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللّهِ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ
“Улар – тавба қилувчилар Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилгувчилар, шукр қилгувчилар, рўза тутгувчилар, рукуъ – сажда қилувчилар, яхшиликка буюрувчилар, ёмонликдан тўхтатувчилар ва Аллоҳ белгилаб қўйган қонун қоидаларга дойимо риоя қилгувчи мўъминлардир. Эй Мухаммад бу мўъминларга жаннат хушхабарини етказинг ”. (Тавба – 112 ояти)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
28.01.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми