| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • Давлат ичидаги “давлат”

  • Аллоҳнинг ўзгармас суннати ҳар бир мўминнинг амаллари учун андозадир!

  • Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

  • Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

  • «Ниқобга қарши популистик уруш»

  • Фашир устидан назорат ўрнатилиши – мазкур режанинг якуний босқичими? Ёхуд, уларнинг ўқдонида ҳали-ҳануз заҳарли ўқлар сақланмоқдами?!

  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›«Ниқобга қарши популистик уруш»

«Ниқобга қарши популистик уруш»

By htadmin
11.11.2025
43
0
Share:

Матбуот баёноти

«Ниқобга қарши популистик уруш» Европа мустамлакачилигининг замонавий кўриниши бўлиб, у Ғазодаги геноцидни эътиборсиз қолдириш ва муслима аёлнинг исломий шахсиятини йўқ қилиш мақсадида ишга солинмоқда

Бугунги сиёсий майдонда ўнгчи демократик партия ва ҳукуматлар ниқобни тақиқлашга чақирувчи навбатдаги популистик салиб кампаниясини авж олдирмоқда. Бу тўлқинга Австралия, Италия ва Португалия ҳам қўшилган. Ушбу мамлакатлар Исломга нисбатан душманона сиёсат юритиб келаётган ва ниқобни аллақачон тақиқлаган Европа давлатлари гуруҳининг ажралмас қисми ҳисобланади. Зеро, Франция, Бельгия, Дания ва Швейцария ниқобни барча жамоат жойларида тўлиқ тақиқлаган. Голландия ва Германия эса таълим муассасалари ва давлат идоралари каби муайян жойларда қисман тақиқ жорий этган. Бирлашган Қиролликда ниқоб бўйича тортишув асосан иш жойлари ва меҳнат бозори доирасида кечмоқда. Ўнгчи партиялар, жумладан Британия ислоҳот партияси, ниқобни жамиятдаги интеграция, мулоқот ва хавфсизликка тўсиқ сифатида талқин қилиб, уни бўлиниш рамзи сифатида кўрсатишга уринишмоқда.

Ниқобга қарши олиб борилаётган бу кампания янги пайдо бўлган воқеа эмас. У Ислом ва мусулмонларга нисбатан асрлар давомида шаклланган ғарбча секуляр адоватнинг навбатдаги босқичидир. Бугун глобал капиталистик моделнинг барбод бўлаётгани оқибатида Ғарб секуляр жамиятларини қамраб олган чуқур иқтисодий таназзуллардан жамоатчилик эътиборини буриш учун шу тарихий адоват сиёсий восита сифатида фаол қўлланилмоқда.

Австралияда Полин Хансон етакчилигидаги «Бир миллат» партияси, Италияда Жоржа Мелони бошчилигидаги «Италия биродарлари» партияси ҳамда Португалияда Андре Вентура раҳбарлигидаги «Чега» партияси каби ўнгчи партиялар ниқобдан муслима аёлнинг қадр-қимматини камситувчи рамз сифатида фойдаланмоқда. Шу билан бирга ниқобни муслима аёлни жамиятга мажбуран сингдириш ва айниқса, давлатнинг муваффақиятсизлиги натижасида юзага келган ҳақиқий инқирозлардан жамоатчилик эътиборини буриш воситасига айлантирмоқда.

Муслима аёллар либоси ҳақида асрлар давомида давом этиб келаётган ушбу мунозара Европа мустамлакачилигининг «маданият етказиш миссияси» сифатида танилган уринишларини ва цивилизациялар тўқнашувини эслатади. Лекин бу сафар у абгор ва адолатсиз капиталистик режимлар томонидан эзилган 21-аср жамияти учун махсус тайёрланган замонавий шаклда юзага келмоқда. Бу пухта ўйланган стратегия бўлиб, ҳақиқий иқтисодий қийинчиликларни Ислом ва мусулмонларга қарши сунъий урушга айлантиришга қаратилган.

Шунингдек, «миллий феминизм» деб аталаётган нарса – яъни ниқобни тақиқлаш каби Исломга нисбатан душманона сиёсатларни оқлаш мақсадида сиёсатчиларнинг аёллар ҳуқуқи риторикасидан фойдаланиши – мустамлакачилик руҳидаги шарқшунослик риторикасини қайта тикламоқда. Бу риторика Ислом юртларини ва муслима аёлларни гўёки ортда қолган, хавф туғдирувчи ва «қутқарилишга муҳтож» тоифа сифатида тасвирлаб келган.

Италия ва Австралияда ниқобни тақиқлашга оид илгари сурилган таклифлар амалда исломофобия ҳужумларининг асосий қурбонлари бўлган муслима аёлларни бевосита нишонга олмоқда.

Австралияда эълон қилинган 2024 йилги Исломофобия ҳисоботига кўра, Исломга қарши ҳужумларнинг 75 фоизи айнан муслима аёллар ва қизларни нишонга олмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқининг «Асосий ҳуқуқлар агентлиги» маълумотларига кўра, Италиядаги мусулмонларнинг 65 фоизи турли кўринишдаги камситишларга дучор бўлмоқда. Бу жараёнда аёллар энг кўп нишонга олинаётган гуруҳни ташкил қилади.

Шу билан бирга, Португалияда исломофобия тобора авж олмоқда. Бу ҳолат Андре Вентура раҳбарлигидаги «Чега» деб номланган ўта радикал ўнгчи партиянинг юксалиши билан бевосита боғлиқ. «Чега» Исломни Португалиянинг, қолаверса насроний Ғарб дунёсининг ўзлиги учун таҳдид сифатида тасвирламоқда. Бу давлатларда ниқобни тақиқлашнинг жорий этилиши эса, амалда, муслима аёллар бошидан кечираётган камситиш ва адолатсизликларга ҳуқуқий асос яратиб беради.

Бундан ташқари, ўз давлатларида аёлларга нисбатан эркаклар зўравонлиги даҳшатли суратда авж олаётган бир пайтда, мусулмон аёллар кийиниши ҳақида баландпарвоз баёнотлар бериб келаётган ўнгчи партияларнинг сиёсий иккиюзламачилигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

  • Австралияда деярли ҳар ҳафта бир аёл ўз жуфти томонидан ўлдирилмоқда (Австралия Жиноятшунослик институти, 2023–2024).
  • Италияда ҳар уч кунда битта аёл ўлдирилмоқда. Бу кўрсаткич жамиятдаги шармандали инқирозни яққол ошкор этади. (Италия ички ишлар вазирлиги, 2024 йил).
  • Португалияда энг кўп қайд этиладиган жиноят оилавий зўравонликдир. Унда жабрланувчиларнинг 85 фоизини аёллар ташкил қилади.

Гуманитар инқирозлар эътибордан четга сурилиб, бир парча мато «хавфсизлик таҳдиди» сифатида сунъий равишда бўрттирилаётгани ўзини гўё аёллар ҳимоячиси қилиб кўрсатаётган кимсаларнинг очиқ-ойдин иккиюзламачилигини фош қилади.

Ниқобни тақиқлаш — жамоатчиликни ўйлантираётган ҳақиқий гуманитар муаммоларни эътиборсиз қолдириш мақсадида сиёсий элита томонидан қасддан танланган сиёсатдир.

Бугун босқинчи ва жиноятчи яҳудий вужуди томонидан Ғазода мусулмонларга қарши амалга оширилаётган геноцидга нисбатан юз минглаб инсонлар Австралия (Сидней)нинг «Harbour» кўпригида, Италиянинг марказий майдонларида ва Лиссабон кўчаларида норозилик намойишларига чиққан бир пайтда, анави сиёсатчилар бунга қулоқ солиш ўрнига, «биз уларнинг қаршисидамиз» деган дуализмга асосланган сақофий урушга киришишни маъқул кўрмоқдалар.

Ниқобни хавфсизлик, миллий ўзлик ва секуляр қадриятлар учун гўёки таҳдид сифатида кўрсатиш мақсадида «миллий хавфсизлик» риторикасидан фойдаланиб, муслима аёллар либосига қарши йўналтирилган бу тўғридан-тўғри ҳужум зўравон ассимиляцияни амалга оширишга қаратилган мажбурий лойиҳани қонунийлаштиришга олиб келади. Шу билан бирга, муслима аёлларни ўз исломий ўзлигидан воз кечишга ва уларга мажбуран юкланaётган секуляр миллий ўзликка бўйсунишга мажбурлайди.

Биз, муслима аёллар, Ислом ақидамизга маҳкам ёпишишимиз, қийинчилик ва синовлар даврида эса ўз динида собитқадам ва сабр-бардошли бандаларига Аллоҳ таоло ваъда қилган улкан мукофотни доимо ёдда сақлашимиз лозим. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ + أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِ خَٰلِدِينَ فِيهَا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ﴾

«Албатта «Роббимиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри йўлда) устувор бўлган зотлар учун хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир»     [Аҳқоф 13-14]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

0
0

Related posts:

No related posts.

Tags«Ниқобга қарши популистик уруш»
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Буюк Умматнинг буюк жавобгарликлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳусийлар иккиюзламачилик қилмаслиги керак

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёшлар орасида жиноятчиликка барҳам бериш ҳақида мулоҳаза

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.11.2025

    Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • 12.11.2025

    Давлат ичидаги “давлат”

  • 11.11.2025

    Аллоҳнинг ўзгармас суннати ҳар бир мўминнинг амаллари учун андозадир!

  • 11.11.2025

    Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

  • 11.11.2025

    Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/