Покистоннинг ядровий материалларни етказиб берувчи гуруҳга қўшилиш ҳақидаги талаби
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Покистоннинг ядровий материалларни етказиб берувчи гуруҳга қўшилиш ҳақидаги талаби
Савол: Покистон ташқи ишлар вазирлиги «Ўзининг ядровий материалларни етказиб берувчи гуруҳга қўшилиш тўғрисида расмий талаб топширганини билдирди. Бу қадам клубнинг ичида қарама-қаршиликка олиб келиши эҳтимоли кучлидир. Чунки бундан олдин клуб Ҳиндистоннинг қўшилиши тўғрисидаги чақириқларни ҳам олган эди. Рейтер: 2016 йил 20 май». Америка Покистоннинг талабига қарши чиқди. Олдинроқ Хитой Ҳиндистоннинг қўшилиши ҳақидаги бир неча таклифларга қарши чиққан, лекин Америка қарши чиқмаган эди… Бу клубга Ҳиндистоннинг қабул қилинишига Хитойнинг қарши чиқишини тушунса бўлади. Аммо Американинг Ҳиндистон талабига қарши чиқмай Покистон талабига қарши чиқиши савол пайдо қилади. Чунки Ҳиндистондаги режим ҳам, Покистондаги режим ҳам иккаласи ҳозирда Америкага малайдир. Шундай экан, бу икки хил муносабатни қандай тушуниш мумкин? Қолаверса бу гуруҳнинг иши ўзи нимадан иборат? Илтимос шу масалани ёритиб берсангиз. Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.
Жавоб: бу масалани қуйидаги равишда кўриб чиқамиз:
Биринчи: мустамлакачи кофир давлатларнинг ўз малайларига қиладиган муомаласи бу малайларнинг мамлакатлари турига қараб ва бу муомалалардан кўзланган мақсаднинг турига қараб ҳар хил бўлади. Бу қуйидагичадир:
1 – Малайларнинг мамлакати турига қараб муомаланинг ҳар хил бўлишига келсак, у бу малайлар мусулмонлар юртлари ҳокимларими ёки ғайримусулмонлар мамлакатлари ҳокимларими, шунга боғлиқ бўлади. Чунки мустамлакачи давлатлар мусулмонлар юртларидаги ҳокимларга йўқ бўлиб кетувчи ҳокимлар деган назарда қарайди. Шунинг учун бу ҳокимлар билан ҳар қандай келишув тузилаётган пайтда мустамлакачилар бу келишув эртами кечми шу ҳокимлар ўзгарган пайтда бузилишини ҳисобга олишади. Мустамлакачилар кофир давлат билан тузилган келишувни мусулмонлар қабул қилмаслигини, уни фақат босим ва мажбурлаш билангина қабул қилдирилаётганини, бу эса давом этавермаслигини ҳам ҳисобга олишади. Шунинг учун Ҳиндистондаги режим ва Покистондаги режим ҳозирда Америкага малай бўлса ҳам лекин Америка Покистондаги одамлар мусулмонлар эканини, улар Америка нуфузини қабул қилмаслигини унутмайди… Ҳиндистондаги одамлар эса кофир мушриклардир, куфр эса битта миллат. Шунинг учун Американинг Ҳиндистондаги режимга қиладиган муомаласи Покистондаги режим билан бўладиган муомаласидан фарқ қилади.
2 – Ҳиндистондаги режим ҳам, Покистондаги режим ҳам Америкага малай бўлса-да лекин Американинг бу икки давлатдан кўзлаган мақсадлари турличадир. Чунки Америка Ҳиндистоннинг Хитойга қарши «найза учи» бўлишини мақсад қилади. Покистонга нисбатан эса Американинг мақсади Покистоннинг Америкага қарши курашаётган Покистон ва афғон қаршилик ҳаракатига қарши туришидир. Бошқача айтсак Ҳиндистонни қуроллантиришдан мақсад Хитойни заифлаштириш бўлса, Покистонни қуроллантиришдан мақсад ана шу қаршилик ҳаракатини заифлаштиришдир.
3 – Шу икки иш сабабли Америка Ҳиндистондаги режимни ядровий қуролланиш жиҳатидан ва замонавий қуроллар билан кучли қўллаб-қувватламоқда. Мақсади Хитойга қарши туришдир. Лекин Америка Покистондаги режимни ядровий қуролни такомиллаштириш билан қўллаб-қувватламайди, аксинча фақат оддий енгил ва оғир қурол-аслаҳалар билангина қўллаб-қувватлайди. Бундан мақсади қаршилик ҳаракатига қарши туришдир.
Иккинчи: бу ҳақда сўз юритиш умумий бўлиб қолмаслиги учун Америка Ҳиндистон ва Покистон билан – бу иккисининг ҳар бири ядровий давлатга айланганидан бошлаб – қандай муомалада бўлганини кўриб чиқайлик:
1 – Покистоннинг Ҳиндистон билан рақобатлашуви 1965 ва 1971 йиллардаги урушда чўққисига етди. Шу билан бир қаторда Ҳиндистон ўзининг ядровий программасини амалга оширишга қаттиқ ҳаракат қилди. Бу эса Покистон хавфсизлигига таҳдид эди. Шунинг учун Покистон ҳарбий мақсадларга хизмат қиладиган ядровий программани махфий тарзда барпо қилишга киришди. Бунга интилиш ҳақида илк марта Покистон ташқи ишлар вазири Зулфиқор Али Бхутто томонидан маълум қилинди. Чунки у бундай деди: «Агар Ҳиндистон ядровий бомбага эга бўлса биз ўт-ўлан ейдиган бўламиз, очликдан ўламиз ва минг йил ортга қайтамиз. Лекин биз ҳам ўз навбатимизда битта бомбага эга бўламиз… масиҳийлар ядровий бомбага эга, яҳудларда ҳам ядровий бомба бор, ҳозир эса ҳиндлар ядровий бомбага эга бўлишмоқда. Шундай экан нега энди мусулмонлар ҳам бундай бомбага эга бўлмасликлари керак? (Asia. Weekly Blitz (Dhaka Yasin Rahil (16 January 2009) War clouds hovering over South). Покистон шу мақсадда ядровий тадқиқотлар институтини барпо қилди. Унга «ядровий энергия кенгаши» деган ном берилди. Покистон тинч мақсадларда ишлатиладиган ядровий энергияга эга бўлишга ҳаракат қилди. 1965 йилда биринчи тадқиқот реактори ишга туширилди. 1972 йилда эса табиий урандан ядровий энергия олиш биринчи станцияси ва оғир сув станцияси (Карачи ядровий энергия станцияси) очилди. Бу икки ядровий иншоот атом энергияси халқаро агентлигининг тўла назорати остига киритилди… Покистоннинг бу соҳадаги ҳаракатлари то Ҳиндистон 1974 йилда ўзининг ядровий бомбасини портлатгунга қадар оддий тарзда давом этди. Ҳиндистон ўзининг ядровий бомбасини портлатиб синовдан ўтказгач Покистондаги мусулмонлар туйғулари қўзғалди. Бунинг эса Покистоннинг ўз ядровий иншоотларини қуриб ядровий ёнилғига эга бўлиш ёки уни ишлаб чиқариш борасидаги ҳаракатларининг тезлашишига таъсири бўлди. Покистон ядровий ёнилғига 1987 йил кириб келиши билан эга бўлишга муваффақ бўлди.
Ҳиндистоннинг оддий қуролларда устунлигини эътиборга олиб Покистоннинг ўз ерларига бегона ҳарбий бўлинмаларнинг суқилиб киришини тўхтатиш учун ядровий қуролларни ишга солиш сиёсатига таянишига тўғри келди. Бундан ташқари Покистон баллистик ракеталар (Гаури, Шаҳин, М-11, Тармук… ва бошқалар) мажмуаси программасини амалга оширишга ҳам киришди. Бу ракеталар ядровий қалпоқчаларни элта олади. (http://www.аtomicarchive.com/Reports/India/Misseles.shtmI).
Шундай қилиб демак Покистон совуқ уруш даврида ва ундан кейин ўзининг ядровий программасини кенгайтиришга кучли ҳаракат қилди. Натижада бу программа кенгайиб ядровий ҳарбий қалпоқчаларни ишлаб чиқиш билан бир қаторда баллистик ракеталарни ишлаб чиқиш ва самолётларни такомиллаштириб уларни ядровий қалпоқчаларни элта оладиган қилиш системаларини ҳам ўз ичига оладиган бўлди.
2 – Америка совуқ уруш даврида ҳам, ундан кейин ҳам Ҳиндистоннинг ўз ядровий программасини амалга оширишга бўлган ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Америка Ҳиндистонни оғир сув тадқиқотлар реактори (CIRUS) билан таъминлади. Бу реактор плутони олиш учун зарурдир. Ҳиндистон ундан фойдаланиб 1974 йилда ўз ядровий бомбасини портлатиб синовдан ўтказди. Американинг муносабати бу портлатишдан кейин совуққон бўлди. Бу пайтга келиб Вашингтон Бомбей ташқарисида жойлашган Тарапурдаги ядровий энергия станциясига бойитилган уранни етказиб беришга оид 30 йил муддатга тузиладиган битим бўйича олиб борилаётган музокарани қайта бошлашга қарор қилди.
Қўшма Штатлар билан битим тузиш бўйича олиб борилган бу музокара Ҳиндистонга тенгсиз имконият берди. Ҳиндистон бу имкониятдан фойдаланиб ўзининг ядровий қудратини ва мудофаа уфқларини кенгайтирадиган, ядровий парчаланишдан моддаларни ажратиб оладиган, баллистик ракеталарга қарши қалқон системасини ва ядровий қалпоқчали ракеталарни отувчи сув ости кемаларини такомиллаштирадиган бўлди. Бу эса Ҳиндистонга аниқ устунлик имкониятини берарди. Ҳиндистон параллел ҳарбий чизиқ бўйлаб ракеталарни (Агни, Притхви… ва бошқаларни) ишлаб чиқишга ва ўзининг ҳарбий инфраструктураларини ривожлантиришга ҳам киришди.(http://www.аtomicarchive.com/Reports/India/Misseles.shtmI).
3 – Шу тарзда Ҳиндистон ва Покистон ядровий давлатларга айланди. Америкага малай «Жаната» партияси 1998 йил апрелдаги сайловларда ғолиб чиқиши билан вазият тўсатдан ўзгарди. Чунки «Бхаратия Жаната» партияси бешта ядровий синовни ўтказди. Унинг ортидан Американинг яна бир малайи Покистон режими ҳам олти ядровий портлатишларни амалга оширди. Клинтон идорасининг бунга қарши билдирган муносабати – Клинтоннинг президентлик даври тугаши яқинлашиб қолгани муносабати билан – иккала мамлакатга қарши жазо чораларини жорий қилиш бўлди. Бу эса Американинг Ҳинд Ярим Оролидаги бу икки ядровий кучни зимдан тан олганига далолат қилади.
4 – Буш идораси даврига келиб Американинг Покистон ва Ҳиндистон билан бўлган алоқаси сезиларли равишда ўзгарди. Чунки Америка Ҳиндистоннинг улкан имкониятларини тан олди. Натижада Ҳиндистон Хитойга қарши бир мустаҳкам истеҳком ва стратегик шерик бўлишга муносиб номзодга айланди. Айни вақтда Америка Покистонга НАТО блогидан ташқаридаги асосий иттифоқчи статусини берди. Бунда Америка Покистондан ўзининг ўрнига Қабилалар минтақасида «терроризм»га қарши уруш қилишни талаб қилди. Бу сиёсат «алоқалар саҳнаси – the de hyphenation of relations» деб аталадиган бўлди. Яъни Америка – юқорида баён қилинганидек – Ҳиндистонга нисбатан бошқача сиёсат, Покистонга нисбатан бошқача сиёсат юргизадиган бўлди.
5 – Американинг шу сиёсатига биноан Ҳиндистон Хитойга қарши, Покистон эса қаршилик ҳаракатига қарши Американинг олд чизиғи бўладиган бўлди… Чунки Покистондаги одамларнинг кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилади. Ҳиндистонда эса одамларнинг кўпчилигини кофир мушриклар ташкил қилади… Шунинг учун Америка:
а) Покистонни қаршилик ҳаракатига қарши жанг қилиш учун ядровий қуроллар билан эмас, оддий қуроллар билан қўллаб-қувватлайдиган бўлди… Ҳатто Покистонга бериладиган иқтисодий ва ҳарбий «ёрдам»лар ҳам (бу ёрдамлар Рейган идораси даврида кўпайди) Покистоннинг ядровий программасига чек қўйиш воситаси бўлди. Америка ташқи ишлар вазирлигининг хавфсизлик, илм-фан ва технология бўйича вакили Жеймс Бакли қисқача қилиб бундай деди: «Покистон ядровий программасига қарши олдинги идора жорий қилган кучли жазо чоралари ўрнига биз бу муаммони анъанавий воситалар орқали ҳал қилишни умид қилмоқдамиз. Биз Покистондек давлат хавотирларини тинчлантириш учун шундай қилмоқдамиз, тоинки бу давлат энг аввало ядровий қудратни бино қилиш фикрига тушмасин». (Quoted in Akhtar Ali, Pakistan`s Nuclear Dilemma: Energy and Security Dimensions (Karachi: Economic Research Unit, 1984), p.10. Яъни Америка анъанавий воситалар деганда оддий иқтисодий ва ҳарбий ёрдамларни кўзда тутмоқда. Американинг бу сиёсати нафақат ядровий қўллаб-қувватламаслик билан, балки Покистон ядровий программасини ривожлантирмасликка чақириш билан ҳам давом этди «… Америка президенти Барак Обама октябрда Покистонни ўз ядровий программасини ривожлантирмасликка чақирди. Рейтер: 2016 йил 20 май».
Қўшма Штатлар Покистон билан бир ядровий келишув тузишни ва Покистоннинг ядровий материаллар етказиб берувчи гуруҳга киришини ҳам бир неча марта рад этди… Покистоннинг бу гуруҳга киришига қаршилик кўрсатишдан Америка Исломободни маҳаллий иншоотларда тайёрланган плутонийдан фойдаланиб тактик ядровий қуролларни ишлаб чиқишга мажбур қилиш эди. Чунки ишлатилган плутоний нисбатини вазн нисбатига солиштирганда уни ядровий ҳарбий қалпоқчаларни кичайтиришга муносиб қилиб қўяди. (3http://www.dawn.com/news/124803).
б) Лекин Америка Ҳиндистонни оддий қуроллар билан ҳам ва ядровий қуроллар билан ҳам қўллаб-қувватламоқда. Буни ёритиш учун бу қўллаб-қувватлашга оид баъзи ҳодисаларни кўриб чиқамиз:
– 2004 йил январда президент Буш ва Ҳиндистон бош вазири Важпаи стратегик шериклик келишуви (NSSP) тузилганини эълон қилишди. Бу келишув бўйича иккала мамлакат тўрт соҳада: тинч мақсадлардаги ядровий энергия, фазодан тинч мақсадларда фойдаланиш программаси, замонавий технология бўйича тижорат ва ракета мудофааси соҳаларида ҳамкорлик қиладиган бўлди… 2005-2006 йилларда эса Нью-Деҳли ўзининг қурол-аслаҳаларга тааллуқли ядровий энергия программаси учун ядровий ёнилғига бемалол эришиши тўғрисида Америкадан ваъда олди. Бунда Ҳиндистон ҳеч қандай келишувга амал қилмайдиган бўлди. Масалан ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш шартномасига ва «парчаланган моддаларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш» шартномасига амал қилмайдиган бўлди. Ҳиндистоннинг ракета программасига ҳам ҳеч қандай чекловлар солинмади. 2007 йилда эса Ҳиндистон «123» келишувига эришди. Бу келишув Ҳиндистон ва Америкага ядровий масалалар бўйича тинч ҳамкорлик қилиш имконини беради. Бу ядровий битимлар Ҳиндистонга ўзининг ядровий программаси учун маҳаллий саноатда тайёрланган уранни бойитиш имконини беради. Ҳолбуки бу Қўшма Штатларнинг ядровий қуролнинг тарқалишига йўл қўймаслик шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини очиқдан-очиқ бузишдир. Ана шу шартномада «ядровий қуролларга эга бўлишига рухсат берилган давлатлардан бошқа ҳар қандай давлатни ядровий қурол-аслаҳани ишлаб чиқишга ундайдиган ёки шунга қизиқтирадиган ёки ёрдам берадиган ҳар қандай воситага йўл қўймаслик зарурлиги» кўрсатилган. (See SIPRI, The NPT: The Main Political Barrier to Nuclear Weapon Proliferation (London: Taylor and Francis, 1980), Appendix A, p.43).
– Шарқул Авсат газетаси 2016 йил 7 майда ўзининг сайтида қуйидаги хабарни тарқатди: «Ҳиндистон бош вазири Моди Қўшма Штатлар билан йирик ҳарбий келишувга кирди. Бу 14 йилдан кейин юз берди. Бирин-кетин алмашган ҳинд ҳукуматлари уни имзолашдан бош тортиб келаётган эди. Бу келишув Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон армияларига ҳарбий техникани таъмирлаш ва янгилаш амалиётларини ўтказишда ва денгизда биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказишда ҳар икки мамлакатнинг ҳарбий базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Мазкур келишув бўйича ҳар иккала мамлакатнинг денгиз кучлари сув ости кемаларига қарши урушларда ҳам ҳамкорлик қилади. Бу эса нозик ҳарбий ва тактик технология соҳаларидан биридир. Қўшма Штатлар бу соҳада фақат ўзининг анъанавий иттифоқчилари билан биргагина шерикчилик қилади. Қўшма Штатлар оламда энг катта сув ости кемалари флотига эга. Хитой эса ўзининг сув ости кемалари флоти бўйича Ҳиндистондан устун туради…» . Сув ости кемалари ҳар қандай ядровий урушда иккинчи зарбани бериш учун муҳимдир. Чунки уларни радар орқали кузатиш имкони йўқ. Ҳиндистон охирги пайтларда шу келишув берган енгилликлар сабабли «Ариана» номли сув ости кемасидан баллистик ракетани отиш синовини муваффақиятли ўтказишга эришди. Бу эса Хитой ва Покистоннинг ғазабини қўзғади. Чунки ана шу синов Ҳиндистоннинг иккинчи зарбани йўллаш борасидаги қудратга эришиш сари олдинга қадам ташлаганига далолат қилар эди.(http://missilethreat.com/china-concerned-about-indian-submarine-missile/).
– Ҳиндистонни ядровий материалларни етказиб бериш гуруҳига қўшишга Америка қўллаб-қувватлови билан қатор уринишлар бўлди. Лекин Хитой бунга қарши чиқди. Американинг Ҳиндистонни бу гуруҳга қўшишга чақиришдан мақсади шуки, бу қўшилиш Ҳиндистонни ядровий ҳарбий қалпоқчалар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетиши учун зарур ядровий материаллар билан таъминлайди. (http://www.icanw.org/the-facts/nuclear-arsenals/).
Учинчи: ядровий материалларни етказиб берувчи гуруҳ воқелигига келсак у қуйидагичадир:
1 – Бу гуруҳ Ҳиндистон 1974 йил май ойида портлатиш синовини ўтказганидан кейин тузилди. Унинг биринчи йиғини 1975 йил ноябрда бўлиб ўтди. Бу гуруҳга бошида етти давлат: Канада, Ғарбий Германия, Франция, Япония, Совет Иттифоқи, Бирлашган Қироллик, Қўшма Штатлар аъзо бўлди. 1976-1977 йилларда эса бу гуруҳ аъзолари сони 15 га етди. Шундан кейин унинг аъзолари сони кўпайиб ҳозирда 48 га етди. Лекин бу гуруҳда ҳақиқий нуфуз ва ҳукмронлик йирик ядровий давлатларникидир, хусусан АҚШникидир.
2 – Бу гуруҳнинг мақсади ядровий қуролларнинг тарқалиши устидан назорат қилишдир. Бу назорат ядровий қуролларни такомиллаштиришда ишлатиш мумкин бўлган материалларни экспорт қилиш ва қайта транспортировка қилиш устидан назорат қилиш орқали ҳамда мавжуд ядровий материалларни ҳимоя қилиш ва хавфсиз сақлаш воситаларини яхшилаш орқали амалга оширилади. Бу гуруҳ ядровий материалларни ва технологияларни сотиб олишига рухсат берилган давлатларни ва бундай материаллар билан ишлаш тақиқланган давлатларни белгилаб чиқади.
3 – Бу гуруҳга қўшилишда йирик ядровий давлатларнинг, хусусан Американинг таъсири ўз ҳукмини ўтказади. Бу давлатлар ўз манфаатларига қараб бу қўшилишга розилик беради ва уни рад этади… Ядровий материалларни етказиб берувчи бу гуруҳ шунингдек ядровий материалларнинг тарқалиши муаммосини ва давлатларга экспорт қилинадиган материалларни назоратда ушлаб туриш муаммосини ҳал қилиш учун зарур бўлган таъсирлироқ сиёсатлар мажмуасини ҳам йирик ядровий давлатларнинг ва энг аввало Американинг ҳукмисиз туза олмайди. Бу йирик давлатлар ва Америка экспорт қилинадиган материалларни, айниқса қўшалоқ мақсадларда ишлатиш мумкин бўлган материалларни назорат қилиш орқали ўз ҳукмини ўтказади. Бу эса йирик давлатларнинг, айниқса Американинг манфаатларига хизмат қилади. Чунки Америка қўшалоқ мақсадларда ишлатилиши мумкин деган баҳона билан рухсат беради ёки ман қилади…
Шунинг учун демак ядровий материалларни етказиб берувчи гуруҳга қўшилиш гарчи ядровий қуролни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни тезлатишга ёрдам берадиган ядровий материалларга ва зарур нарсаларга эга бўлишни осонлаштирса-да лекин бу иш онгли равишда бўлмоғи зарур. Бунда ана шу зўравон давлатларнинг режаларидан зийраклик билан огоҳ бўлмоқ ҳам зарур. Чунки шунда бу гуруҳга қўшилиш унга қўшилган давлат учун ўз ядровий программасини ривожлантириши учун бир восита бўлади. Шунда бу давлат ана шу зўравон давлатлар томонидан фойдаланиладиган бир ожиз давлат бўлмайди.
4 рамазон 1437ҳ
9 июн 2016м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми