Путиннинг Марказий Осиё давлатлари сафаридан кўзланган мақсадлар

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Путиннинг Марказий Осиё давлатлари сафаридан кўзланган мақсадлар
Мубин Абу Довуд қаламига мансуб
2017 йил 28 март куни Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиё давлатларига қилган сафарини тугатди. Сафари мобайнида Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан учрашди. У ҳар бир давлат раҳбарлари билан ёпиқ эшиклар ортида учрашиб, мамлакатлари билан муаммолар тўғрисида сўзлашувлар олиб борди. Унинг сафаридан кўзланган мақсад ва натижаларни англаш учун, аввало, ушбу давлатлар муаммоларига бир оз чуқурроқ киришмоқ ва уларнинг Россия билан бўлган муносабатлари қандайлигини тушуниб олмоқ лозим.
Қозоғистон минтақа давлатлари орасида кўпроқ россияпараст давлат бўлиб, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Россияга қарам. У ерда русийзабон халқлар бошқа давлатларга нисбатан анча кўп. Шу боис унинг Россия лойиҳалари билан қоришиб кетиши Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга қараганда бир мунча енгилдир. У Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)га, Евроосиё Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти (ЕОИҲ)га аъзо. Шуни эслатиб ўтмоқ лозимки, Қозоғистонда салкам олти минг Россия ширкати ва уларнинг филиаллари мавжуд. Бу фактларнинг барчаси Россия билан Қозоғистон ўртасидаги муносабат мустаҳкам эканини кўрсатади.
Путин ва Назарбоев учрашувларини диққат билан кузатсак, Россия бу давлатнинг ЕОИҲдаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашни режалаштираётганига амин бўламиз. Ва ниҳоят, сўнгги йилларда нефт баҳоси тушиб, Россия рубли заифлашиб кетди ва табиийки, бу ҳол ўз-ўзидан Қозоғистон маҳаллий валютасига ҳам таъсир қилмай қолмади. Натижада, қозоқ халқи юртларининг ЕОИҲга аъзолигининг салбий оқибатларини сеза бошладилар ҳамда бунга нисбатан уларда маълум даражада нафрат пайдо бўлди. Шу сабабдан Путин Евроосиё тараққиёт банки Қозоғистон учун миллиардлаб доллар қийматидаги лойиҳаларни тасдиқлаётганини билдириб, Россия-Қозоғистон муносабатлари доимгидан ҳам мустаҳкам бўлишини урғулади. Бунинг натижаси ўлароқ, Назарбоевнинг бизда ҳеч қандай даъво ёки шикоят йўқ, балки Россия томонига саволлар бор, биз Россия билан маслаҳатлашган ҳолда иш олиб борамиз, деди.
Тожикистон ҳам Россияга тобе давлат. У ҳам иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан шу давлатга таянади. Тожикистон аҳолиси орасида русийзабонлар сони озлигини эътиборга олганда, бу борада Россия нуфузи Қозоғистонга бўлган нуфузидан фарқ қилади. Бундан ташқари, тожик халқининг Россияга қоришиши қозоқ халқига нисбатан анча оз. Шунинг учун Россиянинг Тожикистондаги ричаги, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатга чекланган. Тожикистондаги ялпи маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотининг деярли ярми, Россияда ишловчи муҳожирларнинг тожикистонлик оилаларига юборадиган маблағларига таянади ва Путин ҳам Раҳмонов билан учрашуви чоғида шунга эътибор қаратиб ўтди. Тожикистондан келган муҳожирлар масаласи ҳам Россия учун жуда қийин муаммо. Шу жиҳатдан, Россия бу ишчилар масаласидан Тожикистондаги нуфузини мустакамлашда энг кучли ричаг сифатида фойдаланади. У Тожикистонни ЕОИҲга аъзо қилиш учун анчадан буён уриниб келади, бироқ ҳалигача бу соҳада бирор ютуққа эришгани йўқ. Яъни Тожикистон фақат (ШҲТ) билан (КХШТ)дагина қолмоқда.
Қирғизистон кўпроқ Россия нуфузи остида бўлса-да, бироқ сиёсий вазиятнинг ўзгариши жиҳатидан, ҳамон Марказий Осиёнинг энг заиф давлатилигича қолмоқда. Сўнгги пайтда бу юртда вазият анча қалтис тус олган… ҳукумат мухолафат аъзоларидан бирини қамоққа олди. Маълумки, Россия ҳам бу юрт тизгинини қаттиқроқ тортишга уриниб, қайта инқилоб юз бермаслиги учун у ердаги ҳодисаларни яқиндан кузатиб келмоқда. Зотан, 2017 йил охирида Қирғизистонда президентлик сайлови бўлади ва унга Атамбаев иккинчи марта номзодини қўймайди. Россия бу лавозимга Атамбаев каби одамни тайёрланаётгани кўриниб турибди. Чунки Атамбаев Россия буйруқларини том маънода бажариб келган. Бунга Кантдаги Россиянинг ҳарбий базаси фаолияти муддатини узайтиришга рози бўлганини мисол қилиш мумкин. Бугунги кунда Қирғизистон Россиянинг иқтисодий, ҳарбий ва таълим билан боғлиқ кўплаб лойиҳаларига қўшилган. Афсуски, Қирғизистон таълимга оид лойиҳаларига эргашиб, уларни муваффақият билан бажариб келмоқда.
Путин сафари мобайнида Ўзбекистон билан Туркманистонга бормади. Туркманистон раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашиб, у билан келажакда юзма-юз суҳбатлашишга умид қилаётганини билдирди.
Ўзбекистонга келсак, Каримовнинг узоқ йиллик бошқаруви даврида Россия билан АҚШ ўртасида мувозанат сақлаб келган ушбу мамлакат, КХШТга ҳам, ЕОИҲга ҳам аъзо эмас. Бироқ у минтақадаги, айниқса ташқи сиёсатга нисбатан муҳим давлат ҳисобланади. Каримов ўлими ва ўрнига кўпроқ россияпараст бўлган Мирзиёевнинг келиши Россия манфаати учун муҳим роль ўйнади. Умуман олганда, Марказий Осиё беш давлат: Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонни ўз ичига олган минтақа. Бу минтақа Россия учун муҳим буфер зона ҳисобланади. Шу боис Россия бу беш давлатдан бирортасида ўз назоратини йўқотгудек бўлса, ёмон геосиёсий оқибатларга дуч келишини яхши билади. Аммо Совет Иттифоқи емирилгандан буён, Америка бу давлатларни Россияга қарам бўлиб қолган, дея масхаралаб келади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сўраймизки, бизга тезроқ ёруғ кунларини, нусратини берсин, бизни бунга ўхшаш золим мустамлакачилар режаларини барбод қилишимиз ва бутун оламга адолат ва саодат улашишимиз учун Пайғамбарлик минҳожига асосидаги рошид Халифалик билан сийласин.
Роя газетасининг 2017 йил 29 март чоршанба кунги 123-сонидан
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб