Қирғиз режими олти нафар аёлни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан ҳибсга олди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Қирғиз режими олти нафар аёлни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан ҳибсга олди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда гумон қилинган олти аёлни қамоққа олди. Ҳозирда улар Нориндаги вақтинчалик ҳибсда сақлаш бўлимида сақланмоқда.
Роя газетаси шарҳи:
Қирғизистон ҳукумати «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бошлаганига кўп йил бўлди. У аёл кишиларни ҳам қамоққа олишда сусткашлик қилмаяпти. Аслида, аёлларни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан қамоққа олиб, уларни терроризмга боғлаш ғирт туҳматдан ўзга нарса эмас. Бу – ҳукуматнинг Россиядаги хўжайинлари буйруғини аъло даражада бажараётганини кўрсатади. Ҳизб ут-Таҳрир эса, ўзининг расмий сайтлари орқали баёнотларида фикр ва дастурларини баён қилиб бормоқда. Бундан ташқари, у Росулуллоҳнинг минҳожи асосида ҳаракат қилиб, ҳар доим унга амал қилишини ўзининг барча нашр ва китобларида таъкидлайди. Шунга қарамай, Марказий Осиёдаги бу қўғирчоқ ҳукмдорлар Ҳизб аъзоларини қувғин қилиш ва ёлғон далиллар, сохта айбловлар билан суд қилишда қаттиқ туришибди.
Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо бўлишига жуда оз қолди. У барпо бўлган пайтда, бу хоинлардан қилган жиноятлари учун албатта ҳисоб сўрайди. У пайтда Путин ва Трамп каби хўжайинлари уларни қутқариб қолишолмайди. Чунки улар ўзларини ўзлари қутқариш билан овора бўлиб қолишади.
Роя газетасининг 2020 йил 29 июл чоршанба кунги 297-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми