| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Таъзия

      07.08.2022
      0
    • Муборак Қурбон ҳайити байрами табриги

      09.07.2022
      0
    • Ҳижрий 1443 йилнинг зулҳижжа ҳилолини текшириш натижаси ва муборак қурбон ҳайити табриги

      09.07.2022
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон медиа офиси муҳожир даъватчи Қосимов Мамиржоннинг вафоти муносабати билан ...

      17.06.2022
      0
    • Рамазон Ҳайити табриги

      01.05.2022
      0
    • Муборак рамазон ҳайити табриги

      30.04.2022
      0
    • Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия

      24.04.2022
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      02.04.2022
      0
    • Ҳижрий 1443 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      01.04.2022
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      07.08.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      03.08.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      31.07.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      29.07.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      22.07.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      08.07.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      04.07.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      27.06.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      24.06.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Шунинг учун Ҳизбга меҳрим тушганди…

  • Таъзия

  • Мирзиёев ҳукумати қай йўл билан мактаб формасини халққа қабул қилдирмоқчи?

  • Халифалик Давлатида моллар

  • Даъватчини эшитмоқ, англамоқ лозим, зеро, улар сизлардан эваз сўрамайдилар

  • Халифалик Давлатида моллар

  • “Гендер тенглик”нинг асл ҳақиқати халқдан яширилмоқда

  • Байденнинг Яқин Шарқ сафари ҳамда ядровий масала

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қорақалпоғистон ҳодисаларидан кимлар фойдаланди?

Қорақалпоғистон ҳодисаларидан кимлар фойдаланди?

By htadmin
25.07.2022
14
0
Share:

Қорақалпоғистон ҳодисаларидан кимлар фойдаланди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жорий йилнинг 2 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида Россия матбуоти кўпдан бери ваҳима қилиб келган халқ намойиши юзага келди. Маълум бўлишича, 1 июль куни соат 14:50 да «Ел хызметинде» газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов Теlеgram ижтимоий тармоғининг «Маkаn.uz» канали орқали видеомурожаат йўллаб, унда фуқароларни 5 июль куни соат 17:00 да «Қорақалпоғистон Республикасининг озодлигини сўраб» Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга чақирган. Шундан кейин ижтимоий тармоқлар орқали митинг уюштиришга фуқароларни даъват қилгани учун Тажимуратов ушланиб, ИИБга олиб келинган. Тажимуратов ҳибсга олинганидан сўнг бир гуруҳ шахслар уни озод қилишни талаб қилиб, ИИБга қарашли 2-сонли тергов ҳибсхонаси ва Ички ишлар бошқармасига боришган. Орадан икки соат ўтгач Нукус шаҳридаги Марказий деқҳон бозори олдидаги автомобил йўлида тартибсизликлар уюштиришган. Оламоннинг босими сабаб Тажимуратов ИИБдан озод қилиниб, чиқариб юборилган. Кейин у ва унинг тарафдорлари Ўзбекистон конституциясининг Қорақалпоғистонга оид моддаларининг ўзгартирилишига қарши норозилик уюштириб, ҳокимиятни босиб олишга очиқдан-очиқ даъват қилишган. Эртаси куни 2 июль соат 14:45 да Нукус туманидан йўлга тушган 300 нафар шахс Нукус шаҳридаги блокпостда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шумовая граната, щит) қўлга киритган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Оммавий тартибсизликлар боис Мирзиёев 24 соат ичида Нукусга икки марта сафар қилиб, асосий қонундаги Қорақалпоғистоннинг мақомига доир 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини айтган. У оммавий тартибсизликларда хорижий кучларнинг иштироки борлигига ишора қилган, аммо бирон бир давлат номини атамаган. 2 июль куни Қорақалпоғистонда 1 ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилган.  

Қорақалпоғистондаги норозиликларни келтириб чиқарган омилларнинг кўплиги каби ундан манфаат кўзлаган томонлар ҳам кўп бўлди. Мисол учун, Конституциянинг янги таҳрири эълон қилинишидан олдин Қорақалпоғистонда огоҳлантиришсиз номаълум муддатларга тез-тез электр ва интернет узилишлари кузатилди. Бу нарса халқнинг ичимлик суви танқислиги, ишсизлик ва бошқа муаммолари устига бездирувчи муаммо бўлиб юкланди. Мамлакат ичкарисидаги рус тилидаги сайтлар ва айрим «зиёлилар» «Қорақалпоғистон Ўзбекистондан ажралиб чиқишни истайди» деган мазмундаги материаллар эълон қилиб келди. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги сиёсий доиралар Камаловлар оиласининг ҳокимиятни монополия қилиб келаётганига қарши курашда турли услубларни қўллади. Бу таъсирларнинг барчаси йиғилиб одамларни норозилик намойишига олиб чиқди. Бу эса, Мирзиёевдек тилёғламалик билан айёрона сиёсат олиб борувчи президентни одамларни ўлдиришга буйруқ беришига ва ўзгартиришга шай қилиб қўйилган Конституция моддаларини бекор қилишга мажбур қилди. Бу ишлар фонида Ўзбекистон аҳолисига ҳукуматнинг оммавий норозиликлардан қанчалар қўрқиши фош бўлди.

Шуниси аниқки, ҳар қандай давлатдаги сиёсий ҳодисалар кўп ҳолларда халқаро вазиятга боғлиқ ҳолда рўй беради. Маълумки, Россиянинг Украинага босқин уюштирганидан кейин халқаро майдондаги вазият ўзгариб, Россияни яккалаш сиёсати вужудга келди. Шундан сўнг Америка бошчилигидаги Ғарб Россияни барча сиёсий ва иқтисодий манфаатларига тўсиқ қўя бошлади. Бу ҳужумлар Россиянинг буфер зонаси ҳисобланган Марказий Осиёда ҳам тезлашиб, дунё жамоатчилиги нигоҳини бу минтақага қаратди. Жорий йилнинг бошидаги Қозоғистон ҳодисалари ва Тоғли Бадахшондаги намойишлар ушбу йирик давлатларнинг манфаат талашиши натижаси дейишимиз мумкин.

Шунга асосан Қорақалпоғистондаги намойишни қурол билан бостириш фикрини Ўзбекистонга Россия берган. Путин Мирзиёевга Америка Ўзбекистонда фитналар чиқаришга ҳозирлик кўраётгани, агар уларнинг олди олинмаса Мирзиёевнинг қайта сайланишига ва умрбод ҳокимиятда қолишида жиддий хатарлар пайдо бўлишидан огоҳлантирганини тахмин қилиш мумкин. Бунга ҳодисалар бошланган пайтдаёқ рус президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг “…Қорақалпоғистондаги ҳодисалар Ўзбекистоннинг ўз ички ишидир, бу муаммо раҳбариятнинг фаол ҳаракати билан ҳал қилинишига Кремль шубҳа қилмайди” деган баёнотидан ва Путиннинг Мирзиёев билан ўтказган телефон мулоқотида Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлагани ҳам кўрсатиб турибди. Шундай қилиб, Россия Қозоғистон ва Тоғли Бадахшонда бўлгани каби Қорақалпоғистондаги норозиликларни ҳам қурол билан бостирилишига эришди.

Россия бу билан Мирзиёев воситасида Америка манфаатларига зарба берди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан 5 та ракета келиб тушди. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини Қорақалпоғистондаги воқеаларни тафтиш қилишга чақирди.

Қорақалпоғистондаги намойишлар куч билан бостирилгач, Мирзиёев Конституцияни янгилаш билан боғлиқ «ноллаштириш» мақсадига эришди. Ўзбек зиёли ва фаолларининг президент атрофида бирлашишгани Мирзиёев қўлига ишлар тизгинини узоқ йилларга топширилишини кафолатлади. Мирзиёев ҳукумати ўн минг чоғли намойишчини қурол билан бостирган бўлса, қолган 35 миллион халқни «биз тинчликсевар халқмиз» деган мафкура билан мағлуб қилди. Россия эса, Ўзбекистонни ўз исканжасида ушлаб туриш учун Мирзиёевни дастаклади.

Шунингдек, бу намойиш миллатчиликнинг нақадар бадбўй, бузғунчи робита эканлигини яна бир бор исботлади. Туркийлар бирлиги тарафдорлари тор фикрдан келиб чиқувчи миллатчиликка асослангани учун ўз ичларида ҳам тарафкашлик қилишлари, агар қўлига қурол берилса бир-бирини қирғин қилишга ҳам тайёр эканликларини ёғдиришаётган ҳақоратларидан ҳам маълум бўлди. Ҳақиқатда ватанчилик ва миллатчилик Ислом Умматини парчалаган иллатлар ҳисобланади. Биринчи жаҳон урушидан кейин тузилган миллий давлатлар мусулмонлар ўртасидаги низолар ва бўлинишларнинг бошланиш нуқтаси ҳисобланади. Қорақалпоғистон ва бошқа баҳсли минталардаги муаммоларнинг энг тўғри ечимларини Исломдан олишда мана шу ажнабий чизиб берган чегарага оид ҳужжатлар тўсиқ бўлмоқда. Бу эса, қанча талофатлар берилмасин муаммоларнинг ечимсиз қолиб кетишини таъминлаяпти. Зеро, ўйин қоидасини ким тузган бўлса манфаатдор тараф ҳам у бўлади. Қорақалпоғистонни Ўзбекистон таркибидан чиқариб Қозоғистон ёки Россияга қўшишдан иборат арзон кураш билан мусулмонларнинг шуғулланиши уларни ўртада қурбон бўлиб кетишига олиб келади. Бу дунё ҳаёти учун ҳам, Охират ҳаёти учун ҳам хатарлидир. Аслида, мусулмонлар Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жонларини тикишлари, Унинг ҳукмларини ҳаётга жорий қилишни талаб қилиб кўчаларга чиқишлари зарур эди. Афсуски, бундай бўлмади, улар бир-бирини қатл қилиш билан Аллоҳга бахтиқаро ҳолда йўлиқишни танлашди.

Шунга кўра Мусулмонлар ўртасидаги тўқнашув ва зиддиятларга чек қўйишнинг бирдан бир йўли Аллоҳга қайтиш, Унинг ҳукмлари асосида бошқарадиган давлатни барпо қилишдир. Росулуллоҳ ﷺ асос солган бундай давлатда ғалаёнлар одамларни Аллоҳга чақириш, ҳақни мулойимлик билан етказиш ва адолатни ўрнатиш билан ҳал қилинади. У давлатда миллати, ирқи ва рангидан қатъий назар ҳаммага Шариат белгилаб берганидек муомала қилингани ва улар ўртасидаги барча чегара ва тўсиқлар олиб ташлангани учун халқлар ва миллатлар тинч-тотув ҳаёт кечирадилар. Чунки ҳар қандай инсонга ва ҳатто жониворларга ҳам Шариат белгилаганидек муомала қилиш айни адолатнинг ўзидир. Демократия ва коммунизмда эса, бундай адолатли муомалани топиб бўлмайди. Миллатчилик ва ирқчиликка йўл қўйилади, у ҳатто қонунан тақиқланган бўлса ҳам. Қорақалпоғистондаги можароларни ҳам коммунистик давлат белгилаган чегаралар ва демократия экаётган ватанпарварлик ва миллатчилик уруғлари келтириб чиқарди. Ўзбекистон ҳукумати эса, намойишни қурол билан бостириб муаммони ислоҳ қилмади. Аксинча, норозилар сони ва улардаги нафратни ошириб, интиқом ҳиссини пайдо қилди. Қалбларга ўрнашган бу иллатлар эндиликда Қорақалпоғистон ичкарисида бўлинишга ва можаролар келтириб чиқаришга ундайверади. Бу иллатларни тубдан ислоҳ қиладиган ва мусулмонлар қалбларини бирлаштирадиган Ислом ҳукмлари ҳаётга келмас экан, диндош биродарлар ўртасидаги можаролар олови сўнмайди. Бундан фақат мустамлакачи давлатлар фойдаланади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

25.07.2022й

0
0

Related posts:

Россия нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Ўрта Осиё мусулмонларига товон тўлаши керак Россия Бакиевни нима учун ҳукуматдан ағдарди ҳолбуки уни Россиянинг ўзи ҳокимиятга олиб келгандику Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир Россия президентининг АҚШга Ўзбекистон номидан берган жавоби “мустақиллик байрами” арафасида ўзбек ҳукумати юзига тарсаки бўлиб тушди
TagsНукусРоссияҚорақалпоғистон ҳодисалари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Кветта ва Парачинордаги портлашларга муносиб жавоб қайтариш лозим

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳукмдорларимиз Уммат танасидаги ёт жисмлардир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Туркиянинг ҳарбий аралашувидан кўзланган мақсад, Шом қўзғолонини бўғизлаб, тугатишдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 07.08.2022

    Шунинг учун Ҳизбга меҳрим тушганди…

  • 07.08.2022

    Таъзия

  • 07.08.2022

    Мирзиёев ҳукумати қай йўл билан мактаб формасини халққа қабул қилдирмоқчи?

  • 07.08.2022

    Халифалик Давлатида моллар

  • 03.08.2022

    Даъватчини эшитмоқ, англамоқ лозим, зеро, улар сизлардан эваз сўрамайдилар

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/