Раҳил-Навоз режими АҚШ билан Ҳиндистонни ўзига душман деб ҳозир эълон қилмаса қачон эълон қилади?!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Кувайто портлаши
Раҳил-Навоз режими АҚШ билан Ҳиндистонни ўзига душман деб ҳозир эълон қилмаса қачон эълон қилади?!
2016 йил 8 август душанба куни Кувайто (Кветта)да содир бўлган портлашда етмишдан зиёд инсон нобуд бўлди. Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари айни ваҳшиёна қилмишни қаттиқ қоралаймиз ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ҳалок бўлганларни Ўз раҳматига буркашини, яқинларига сабри жамил ато этишини сўраймиз.
АҚШнинг Афғонистонни босиб олганидан ва унинг разведка хизматлари, махсус ҳарбий қисмлари Покистонга кириб келгандан бери бу юртни бошбошдоқлик емирмоқда. Бундай жирканчли қирғинлар АҚШга қарашли жинояткор ташкилотлар ва ким эканликлари ноаниқ кимсалар томонидан бошқарилмоқда. Улардан мақсад, Покистон армиясига босим ўтказиб, уларни АҚШнинг Афғонистондаги босқинчи кучларига қарши Қабилалар минтақасида курашаётган мужоҳидларга қарши жанг қилишга мажбурлаш ва шу орқали АҚШ талабларини амалга оширишдир. Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий муассасаларидаги мавжуд хоин ҳукмдорлар аллақачон Американинг Исломга қарши урушига қўшилишди. Ҳар сафар шунга ўхшаш портлашлар содир бўлиб, ўнлаб инсонлар нобуд бўлганда ҳукмдорлар бундай қирғинларга асосан, АҚШ сабабчи эканини очиқ айтишмаяпти, бу давлатни кетига тепиб, минтақадан чиқариб ташлашга ҳаракат қилишмаяпти. Аксинча, бунинг ўрнига, АҚШ талабига мувофиқ Покистон армиясини Қабилалар минтақасига жойлаштириш билан ўз юртларида фитна урушига олов ёқишди. 11 сентябр ҳодисаси ва 2014 йил Пешовардаги ҳарбий ўқув юртига ҳужум қилиниши ортидан шунга ўхшаш портлашлардан Покистон армиясини Қабилалар минтақасига сафарбар қилишда фойдаланишяпти. Шу билан бирга, бундай портлашлар Покистоннинг қай муассасасида содир бўлмасин, хоин ҳукмдорлар айни қирғинлардан ҳарбий трибуналда холис ҳарбийларни суд қилишда ҳам фойдаланишяпти. Буни «миллий фаолият режаси» ҳамда «Покистонни ҳимоя қилиш қонуни» каби шиорлар доирасида амалга оширишмоқда. Уларнинг мақсади, Исломни татбиқ этишга ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилишга даъват қилаётган мусулмонларни репрессия қилиш, шу билан бирга, Афғонистондаги АҚШ ва Ҳиндистон босқинчи кучларига қарши жиҳод қилаётган жамоаларни нишонга олишдир. Ҳозирда сиёсий ва ҳарбий раҳбариятдаги хоинлар бунга ўхшаш қирғинлардан бутун юрт бўйлаб Исломни татбиқ қилишга чорлаётган овозларни бостиришда фойдаланишяпти.
Бу хоин раҳбарларнинг Кувайто портлашлари жавобгарлигини Ҳиндистонга юклашгани ҳам кузатилмоқда. Бироқ улар буни бевосита эълон қилишмади, балки бу ҳужумдан мақсад Хитой билан Покистон ўртасидаги иқтисодий йўлак лойиҳасини йўққа чиқариш мақсадида қилинганини айтишди. Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари бу сиёсий ва ҳарбий раҳбариятдаги хоинлардан талаб қиламизки, улар етарлича мардлик билан сифатланиб, бу қонхўрлик ҳодисаси ортида ҳиндулар давлати турганини очиқ айтсинлар. Бундан ташқари, Покистонни вайрон қилиш амалиётлари ортида туриб келаётган шу ҳиндулар давлати бундай қилмишларни АҚШнинг рухсати билан содир этмоқда. АҚШ Ҳиндистоннинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туришига ва ўзига базалар очиб олишига рухсат берган. Бинобарин, Покистонда хавфсизликнинг издан чиқишига асосий сабаб шу ҳиндулар давлати, деган эътиборда, Раҳил-Навоз режими Покистондаги беқарорликни пайдо қилишнинг ҳақиқий сабабчиси АҚШдир, дея очиқ айтишлари зарур. Модомики, юртни харобага айлантириш амалиётлари ортидаги бош сабабчи Америка эканми, демак, АҚШ билан Ҳиндистон Покистон учун душман давлатлар эканини очиқ айтмоқ, иккала давлат билан душман давлат сифатида муносабатда бўлиш лозим. То шундай қилинмас экан, юртда ҳаргиз тинчликни рўёбга чиқариб бўлмайди. Биз Покистондаги мусулмонларга ва қуролли кучларга Америка Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани эканини таъкидлаймиз. Қачон мана шу душманнинг уйимизга кириб олиб, бемалол изғишига, остонамизни оёқ ости қилишига рухсат берилса, ҳеч қачон тинчлик бўлмайди. Покистонда тинчлик бўлиши учун Америка билан иттифоқчилик қилишни тўхтатиш, уни минтақадан қувиб чиқариш лозим. Зотан, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилиш билангина Аллоҳнинг изни ила, албатта амалга ошади. Мусулмонлар ор-номусини ҳимоя қилиш учун уларни Америкага қулликдан қутқариш ва уларга Исломни татбиқ қилиш лозим. Бу эса юрт қуролли кучларидаги холис зобитларга рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришни шарт қилади. Чунки Покистонни ҳам, минтақани ҳам АҚШнинг қирғинбарот урушидан ёлғиз шу давлатгина қутқаради.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ۚ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргазсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» [Оли Имрон 118]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми