Рамазон Ҳайити табриги

Рамазон Ҳайити табриги
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барча маҳлуқотларнинг яратувчиси бўлган Қодир Холиқ Зот Аллоҳ Таолога ҳамду санолар ва суюкли Росули саййидимиз Муҳаммад Мустафо ﷺга ҳамда у зотнинг оилалари ва асҳобларига саловату саломлар бўлсин.
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
2022 йил 30 апрел, шанбадан якшанбага ўтар кечада шаввол ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим Исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, демак, бугун якшанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак Рамазон Ҳайити кунларининг биринчи кунидир.
Аввало, бу муборак ойда қилган барча яхши амалларингиз ва хоссатан тутган рўзангиз, ибодатларингиз Аллоҳнинг даргоҳида қабул қилинган ва охират диёрида сизга соябон бўладиган, жаннатга олиб кирадиган амаллардан бўлишини Буюк раҳмат ва мағфират Эгаси бўлган Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолодан сўраб қоламиз.
Ўн асрдан зиёд давр мобайнида дунё саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган уммат, ушбу Рамазон ийдини мустамлакачи ғарб томонидан беаёв азобланаётган, ўлдирилаётган, ер ости ва усти мол-мулклари талон-тарож қилинаётган, ёшу-қарилардан иборат маҳаллий аҳоли қочқинларга айлантирилаётган… ва ҳатто байрам саналарида ҳам қасддан адаштирилаётган ҳолатда кутиб олмоқда.
Шунингдек, ожиза муслималарнинг кўз ёшлари тўкилаётган, қуролсиз қурбонларнинг қонлари дарё мисоли оқаётган, фарзандларидан айрилган оналарнинг оҳ-воҳлари дунёни ларзага келтираётган, номуслари топталган аёлларнинг дод-фарёдлари оламни тутаётган ҳолда Рамазон билан ҳайрлашмоқдалар.
Мўминларнинг бугунги ҳолати ана шундай зулмлар остидаги мазлумлик ҳолатида бўлса-да, бу ҳолатдан асло умидсизликка тушмай азизликка интилиб курашмоқдалар. Азизлик эса Исломдадир. Мўминларнинг ғолиблиги Исломий ҳаётни қайта бошлаш билан бўлади ва бундай ҳаёт қурилиши яқин, ғолиб бўлиб шодланишлари яқин. Аллоҳ Таоло айтади:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ*بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Бу кун сизу биз мўминлар учун суюкли хурсандчилик кунидир. Бу Рамазон Ҳайити барчангизга муборак бўлсин, оилангиз шодликка тўлсин, фарзандларингиз қувончи ила байрам кўркига кўрк қўшилсин. Буюк Роббимиздан ушбу шукуҳли кунларда қалбимизни, кўзларимизни ўзининг нусрати ила қувонтириб, келгуси Рамазонни Ўз Шариати татбиқ қилинаётган ҳолда Халифа билан кутиб олишни сўраб дуо қиламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
01.05.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз