Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари
Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари
3
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Расулуллоҳ с.а.в. ҳижратнинг еттинчи йилида Хайбар устидан ғалаба қозонилганидан кейин яҳудий бошлиқларидан бири Ҳуяй ибн Аҳтобнинг қизи Сафийяга уйландилар. Уйланишларининг ҳикояси шуки, Сафийя Хайбар қўрғонидан асир олинганлар ичида эди. Мусулмонларнинг баъзилари Расулуллоҳ с.а.в.га: «Сафийя Бану Қурайза ва Назир қабилаларининг улуғ аёли ва у фақат сизгагина лойиқдир», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. уни озод қилиб, кейин уйландилар. Бу билан уни қулликдан озод қилдилар ва унинг обрўсини сақлаб қолдилар, мартабасини кўтардилар. Ривоят қилишларича, Абу Айюб Холид ал-Ансорий Расулуллоҳ с.а.в. томонидан ўлдирилган отаси, акаси ва қавмининг аламидан у кишига қарши адоват Сафийя қалбида қўзғалиб қолишидан қўрқди. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. Хайбардан қайтишда Сафийяга уйланган чодирнинг атрофида қуролланган ҳолда кечаси билан соқчилик қилди. Расулуллоҳ с.а.в. эрталаб туриб уни кўриб қолиб: «Бу ерда нима қиляпсан?», дедилар. Абу Айюб: «Бу аёлдан сизга зарар етиб қолишидан қўрқдим, чунки сиз унинг отаси, акаси ва қавмини ўлдиргансиз, ўзи эса, куфрдан энди қутулган», деди. Пайғамбар с.а.в. уни тинчлантирдилар. Сафийя эса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларига қадар садоқатли ва вафодор бўлиб бирга яшади.
Кейин ҳижратнинг саккизинчи йили амакилари Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотини Уммул Фазлнинг синглиси Маймунага уйландилар. Бу воқеа Қазо умрасининг охирида бўлган эди. Уйланишларининг ҳикояси – Маймуна йигирма олти ёшда бўлиб, турмушга чиқаришда опаси Уммул Фазлни вакил қилган эди. Маймуна Қазо умрасида мусулмонларнинг ҳолини кўргач, Исломга ҳиммати кучайди ва Аббосни ўз жияни саййидимиз Муҳаммад с.а.в.га таклиф билан ўртага қўйди ва ўзини ул зотга никоҳга олишларини таклиф қилди. Пайғамбар с.а.в. бу таклифни қабул қилдилар. Ҳудайбийя аҳдномасида кўрсатилган уч кун ниҳоясига етган эди. Лекин Расулуллоҳ с.а.в. Маймунага уйланишларидан ўзлари билан Қурайш ўртасидаги тушунмовчиликни юмшатиш учун фойдаланмоқчи бўлдилар. Ҳузурларига Суҳайл ибн Амр билан Ҳувайтиб ибн Абдул Уззо Қурайш тарафидан элчи бўлиб келиб: «Бу ерда туриш муддатингиз тугади ва энди чиқиб кетинг», дейишди. Уларга Расулуллоҳ с.а.в. «Сизларнинг олдингизда тўй қилиб уйлансам ва сизларга зиёфат берсак, нима дейсизлар?», дедилар. Улар эса: «Сизнинг зиёфатингизнинг бизга кераги йўқ, чиқиб кетинг», деб жавоб беришди. Расулуллоҳ с.а.в. ҳеч иккиланмай чиқиб кетдилар ва орқаларидан мусулмонлар ҳам эргашдилар.
Зайнаб бинт Хузайма ва Умму Саламаларга уйланишлари эса, уруш майдонларида шаҳид бўлган икки саҳобаларининг беваларига уйланиш эди. Зайнаб бинт Ҳузайма Бадр ғазотида шаҳид бўлган Убайда ибн Ҳорис ибн Мутталибнинг хотини бўлиб, чиройли хотин эмас эди. У ўзининг поклиги ва эҳсонкорлиги билан Уммул-масокин (мискинлар онаси), деб ном олган эди. У аёлга ёш йигитлар совчи юборишар эди. Ҳижратнинг иккинчи йилида, Бадр урушидан кейин, унинг эри шаҳид бўлганидан кейин никоҳларига олдилар. Турмушларига икки йил бўлмасидан Зайнаб бинт Хузайма вафот этди. У Расулуллоҳ с.а.в.дан олдин вафот этган Хадича онамиздан кейин вафот этган хотинлари бўлди. Умму Салама эса, Абу Саламанинг хотини эди, ундан бир неча ўғиллари бор эди. Уҳуд ғазотида Абу Салама жароҳатланди ва бу жароҳат тузалиб кетгач, Расулуллоҳ с.а.в. уни Бану Асад қабиласига қарши урушгани байроқдор қилиб жўнатдилар. Уларни енгиб, ўлжа билан қайтди. Шундан кейин унинг Уҳудда олган жароҳати шишиб кетди ва шу жароҳат билан вафот этди. Абу Салама ўлим тўшагида ётганида Расулуллоҳ с.а.в. уни кўргани кирдилар ва унинг ёнида яхши дуоларини қилган ҳолда жон таслим қилгунича ўтирдилар ва кўзини ёпиб қўйдилар. Абу Саламанинг вафотидан кейин тўрт ой ўтгач, Расулуллоҳ с.а.в. Умму Саламага совчи қўйдилар. У эса, фарзандларининг кўплиги ва ёшининг ўтиб қолганлигини айтиб узр сўради. Лекин Расулуллоҳ с.а.в. бу талабларида қаттиқ турдилар ва унга уйландилар ҳамда ўғилларини тарбиялашга аҳамият бердилар. Демак, бу икки аёлга Расулуллоҳ с.а.в. жангда шаҳид бўлган икки биродарларининг оиласига ғамхўрлик қилиш учунгина уйланганлар.
Умму Ҳабиба бинт Абу Суфёнга уйланишлари эса, Ҳабашистонга дини учун ҳижрат қилган, эри Исломдан қайтиб муртад бўлиб кетганида ҳам дин йўлида озорларга сабр қилган аёлга уйланиш эди. Умму Ҳабибанинг асл исми Рамла бўлиб, у Макка бошлиғи ва мушрикларнинг етакчиси Абу Суфённинг қизи эди. У Расулуллоҳ с.а.в.нинг аммаларининг ўғли Убайдуллоҳ ибн Жаҳш Асадийнинг хотини эди. Умму Ҳабиба отасининг кофирлик вақтида эри Убайдуллоҳ Исломга кирганидан кейин Исломни қабул қилган ва отасининг озор беришидан қўрқиб, ҳомиладор бўлишига қарамай, эри билан Ҳабашистонга ҳижрат қилган эди. Ҳижратда қиз туғди ва унга Ҳабиба бинт Убайдуллоҳ, деб исм қўйишди. Рамланинг Умму Ҳабиба (Ҳабибанинг онаси) деб номланиши ҳам шу қиздан эди. Лекин Убайдуллоҳ ибн Жаҳш кўп ўтмай Исломдан қайтди ва ҳабашларнинг дини бўлган насронийликни қабул қилди. Сўнгра хотини Рамлани ҳам Исломдан қайтаришга уринди, лекин Рамла сабр қилиб, ўз динидан қайтмади. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Нажошийга элчи юбориб, ундан Умму Ҳабибага совчи бўлишни сўрадилар. Нажоший бу хабарни Умму Ҳабибага етказди. Умму Ҳабиба ҳам ўз томонидан Холид ибн Саид ибн Осни никоҳ битимига вакил қилди. Шундай қилиб, уларнинг никоҳлари амалга ошди. Никоҳда Холид Умму Ҳабиба томонидан, Нажоший Расулуллоҳ с.а.в. томонларидан вакил бўлишди. Хайбар урушидан кейин Ҳабашистон муҳожирлари Мадинага қайтгач, улар билан бирга Умму Ҳабиба ҳам қайтди ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйларига кирди. Мадина Расулуллоҳ с.а.в.нинг тўйларини нишонлади ва Умму Ҳабиба Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйларида яшай бошлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
11.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми