Риёзда бўлиб ўтган Араб-Ислом давлатлари саммитида Ўзбек ҳукуматининг иштироки

Матбуот баёноти
Риёзда бўлиб ўтган Араб-Ислом давлатлари саммитида
Ўзбек ҳукуматининг иштироки
بسم الله الرحمن الرحيم
11 ноябр куни Саудия Арабистони пойтахти Риёзда Араб-Ислом давлатлари саммити бўлиб ўтди ва унда Ғазо секторидаги вазият муҳокама қилинди. Саммитда Ўзбекистон томонидан бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди. Арипов ўз чиқишида қолган давлатлар раҳбарларининг хиёнаткорона ёндашувларидан асло фарқ қилмайдиган “томонларни муросага келишга…” чақиришдан нарига ўтмади. У саммитда сўзлаган нутқида жумладан шундай деди: “Ўзбекистон – Фаластиннинг халқаро меъёрларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Можарони фақатгина икки давлат – икки халқ учун тамойили асосида ҳал этиш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазият кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига сабаб бўлиши муқаррар. Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақалари билан чекланмайдиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин…”.
Ушбу фавқулодда чақирилган саммитда бутун Араб-Ислом оламининг раҳбарлари Фаластин масаласида бирор ечимга келиши мақсад қилинганди. Албатта, бу ечим Ислом ва мусулмонлар манфааатига эмас, балки куфрбоши Америка фойдасига, яҳудий вужудининг сақланиб қолишига хизмат қиладиган ечим бўлиши керак эди ва шундай ҳам бўлди. Бу саммит золим жуҳуд аскарлари Ғазо аҳлини – бегуноҳ ёшлар, аёллар ва қарияларни бутун дунё кўз ўнгида ваҳшиёна қатлиом қилаётганига бир ойдан кўпроқ вақт ўтганидан сўнггина ташкил қилинмоқда. Гўё Ғазода мусулмонлар эмас, умуман бегона халқ қирғин қилинаётгандек… Аслида, бу саммит ўтказиладиган кунгача Исломий юртлар ҳукмдорларининг асл башараси фош бўлиб бўлганди. Муборак замин – Фаластинни озод қилиш учун зудлик билан ҳарбий сафарбарлик эълон қилиш ўрнига, бу хоин, қўрқоқ бошлиқлар аввалдан сайраб келаётган гуманитар коридор очиш, ўт очишни тўхтатиш, тинчлик музокараларини ўтказиш.. каби ҳеч бир фойдасиз ишларга чақиришдан бошқасига ярамади. Саммитда – аввалдан кутилганидек – яҳудий вужудини илдизидан қўпориб, кулини кўкка совурадиган ҳарбий сафарбарлик ҳақида қарор қабул қилиш у ёқда турсин, ҳатто бу ҳақда бир оғиз сўз ҳам янграмади. Қолаверса, яҳуд вужуди билан иқтисодий алоқаларни узиш, унга қарши санкциялар қўллаш, Американинг араб давлатларидаги ҳарбий базаларидан (исроил)ни қўллаб-қувватлашга йўл қўймаслик таклифлари ҳам рад этилди. Хуллас, саммитда қуруқ баёнотлар бериш ва сафсаталар сотишдан нарига ўтилмади.
Афсуски, ушбу хоинона саммитда Ўзбекистон томонидан иштирок этган Бош вазир Абдулла Ариповнинг нутқи ҳам бошқа Исломий юрт раҳбарлариникидан мутлақо фарқ қилмади. Арипов Фаластин масаласига ечим сифатида 1967 йилдаги чегараларга қайтиб, мустақил Фаластин давлатини қуриш бўйича Американинг “икки халқ учун икки давлат” лойиҳасини илгари сурди. Бу ечим Муборак Фаластин ерларидан яҳудийлар фойдасига воз кечишга рози бўлиш ва (исроил) вужудини қонуний давлат сифатида тан олиш демакдир. Булардан кўриниб турибдики, анави хоин ҳукмдорлар, жумладан Ўзбекистон ҳукумати ҳам Ғарбдаги мустамлакачи хўжайинлари чизган чизиқдан бир қадам ҳам чиқолмайдиган хор малайваччалардир. Шунингдек, Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ҳар иккиси халқаро майдонда, ҳатто минтақа сиёсатида ҳам ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган қўғирчоқ ташкилотлар эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Энди Арипов ўз нутқида тилга олган Ғазода содир бўлаётган можарога “бошқа кучлар ҳам тортилиши мумкинлиги…” ҳақидаги хавотирларига келсак, табиийки бу ишлар Яқин Шарққа чекланмайди!!! Ғазо қатлиоми бутун Ислом оламини жунбушга келтирди ва Уммат ҳукмдорлардан армияларни сафарбар қилишни талаб қилди. Лекин бу хоин раҳбарлардан бирортаси бу чақириққа лаббай демади. Сўнгра Уммат армия сафидаги холис ҳарбийларга хитоб қила бошлади. Бош вазир Арипов ортидаги Ўзбек ҳукуматини ҳам, бутун Ислом оламидаги хоин раҳбарларни ҳам хавотирга солаётган нарса – Исломий армиялар ичидан бугунги “талаб ун-нусрат” чақириғига лаббай дейдиган холис ҳарбийлар чиқиб, Муборак Фаластин заминини маймун ва тўнғизлар туғишганлари яҳудларнинг нажас қадамларидан тозалашлари, Масжид ал-Ақсони озод этишлари, сўнгра бу иш Халифалик давлати тикланишига уланиб кетишидир. Табиийки, Аллоҳ таолонинг ҲАҚ ваъдаси бўлган Халифаликнинг тикланишидан фақат чин мўминларгина қувончга тўладилар, мунофиқ хоинлар эса қўрқувдан дағ-дағ қалтирайдилар. Бугун Ғазо дунёни иккига бўлиб, бутун инсоният олдида куфр ва иймондан бирини танлашдан бошқа йўл қолдирмади. Бундай синовдан табиийки, Исломий юртлар ҳукмдорлари каби Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўта олмади.
Шунингдек, Аллоҳнинг бундай синови Фаластин борасида энг тўғри шаръий ечим ва ёндашувни баён қилиш ўрнига, халқ эътиборини кейинги ўриндаги масалалар билан чалғитишга уринаётган Ўзбекистондаги “дин пешволари”нинг улкан хиёнатини ҳам фош қилди. Инша Аллоҳ, Муборак замин – Фаластиндаги воқеалар Халифалик тикланиши учун кучли туртки берадиган бир учқун бўлиб хизмат қилади. Охир-оқибат кофир мустамлакачи давлатлар ва уларнинг Исломий юртлардаги малай режимларини тиззасини қилтиратадиган буюк оламий воқеа юз беради – Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифалик давлати тикланади. Аллоҳ таоло дейди:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ*بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми