Россия Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирининг қамоқ муддатини узайтирди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Россия Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирининг қамоқ муддатини узайтирди
2017 йил 27 июн пайшанба куни «Россия олий адлия суди» Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қрим ярим оролидан бўлган аъзоларидан бири Руслан Зайтуллаевнинг етти йиллик қамоқ муддатини ўн беш йилга узайтириш тўғрисида ҳукм чиқарди. 27 ёшли Руслан 2016 йил сентябрда етти йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Лекин прокуратура биринчи ҳукм муваффақиятсиз чиққан, деган даъво билан унга қарши шикоят аризаси берганди. Шундан сўнг ўтган апрел ойида олий суд айни даъвони қабул қилиб, муддатни ўн икки йилга узайтириш қарорини чиқарди. Аммо прокурор – Руслан бундан ҳам қаттиқ жазога лойиқ, чунки у Қримдаги Ҳизб ут-Таҳрир асосчиси, дея баёнот берди. Шунда суд ҳукмни иккинчи марта қайта кўриб чиқиб, Русланнинг қамоқ муддатини ўн беш йилга узайтириш тўғрисида ҳукм чиқарди.
«Крим Сос» сайти Русланнинг адвокати олий суд ҳимоя ҳужжатларидан кўз юмиб, уларни батамом эътиборга олмади, деб айтган сўзларини чоп этди. Яна бир адвокатнинг «қандай қилиб суд, эски суд йиғилишида келтирилган далиллар ва тергов хулосалари асосида қайта ҳукм чиқариши мумкин?!», деган танқидини ҳам келтирди.
Роя газетаси шарҳи:
Ҳа, Россиянинг Ислом ва мусулмонларга, айниқса, Умматни Ғарб мустамлакачилигидан қутқариш учун фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан гина-адовати чексиз. Ёлғондан «Россия олий адлия суди» дейилаётган муассасанинг биродаримиз Русланга қарши прокурор шикоятини қабул қилиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси ишини икки марта кўриб, икки марта жазо муддатини узайтирганидан, тақдим этилган ҳимоя ҳужжатларидан кўз юмганидан бу давлатнинг гина-адоватини кўриш мумкин. Шунингдек, бу гина-адоватни мана шу золим суднинг 2003 йилда Ҳизб ут-Таҳрирдан бирорта ҳам тингловчи вакил иштирок этмаган ҳолда Ҳизбни террорчи ташкилот, деган эътиборда тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарганидан, сўнг шу қарорни дастак қилиб, Ҳизбнинг Россиядаги аъзоларини қувғин ва тазйиқ остига олаётганидан ҳамда узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этаётганидан, уларга нисбатан қийноқлар қўллаётганидан… ҳам билиш мумкин.
Бироқ биз бу ва бошқа душман давлатларга шуни етказиб қўймоқчимиз: яқинда Аллоҳнинг изни ила Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо бўлади, ана шунда уларнинг гина-адоватлари ўз бошларига бало бўлади. Чунки ушбу давлат ўз навбатида, мусулмонларга қарши журъат қилган, уларга зулм ва озор етишига сабаб бўлган ҳар бир кимсадан албатта интиқом олади:
وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً
«Ҳали улар: У (кун) қачон бўлур? деб (сўрайдилар). Шоядки яқиндир, деб айтинг!» [Исро 51]
Роя газетасининг 2017 йил 2 август чоршанба кунги 141-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми