Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳазрати Умар бир от сотиб олди. Уни синаб кўриш учун бир одамга берди. Синалаётган от югурган маҳалда қоқилиб, шикастланди. Ҳазрати Умар отни эгасига қайтармоқчи бўлди, чунки савдолашилаётганда «ёқмаса олмайсиз» деган келишув бор эди. Лекин отнинг эгаси унамади:
– Мен отни берганимда, у соппа-соғ эди, — деди. Икковлари ўртасида тортишув юзага келгани боис кимдир масалани ҳал қилиб бериши керак эди.
– Майли, ўртадаги масалани ҳал қилишга одам тайинлай қол. От эгаси бу таклифни бажону дил қабул қилди.
– Мен ироқлик Шурайҳнинг ҳукм чиқаришини истайман.
Умрида биринчи маротаба кўриб турган бу кўса киши олдига даъвогар сифатида ўтирди. Исми Шурайҳ бўлган бу одам икки тарафни ҳам диққат билан тинглади. Сўнг:
– Агар сотган одам синашга рози бўлиб, воқеалар ривожи шундай тус олган бўлса, унда унинг даъво қилишга ҳаққи йўқ. От унинг рухсатисиз синаб кўрилган бўлса, унда зарарни қоплаш харидорнинг бўйнига тушади, яъни отни қайтаролмайди, — деб ҳукм чиқарди.
Ҳазрати Умар отни синаш шарти билан олмаган эди. Ҳукм у зотнинг зиддига чиқди.
Бошқа бир ривоятда Шурайҳ Ҳазрати Умарга: «Сиз отни соғ ҳолда олган эдингиз, соғ ҳолда қайтаришингиз керак», деган.
Ҳазрати Умар Шурайҳнинг адолат мезонларига риоя қилиб, ҳар икки тарафни ҳам тинглаб, ҳаққоний ҳукм чиқаришига эътибор берди ва унинг бу ҳатти-ҳаракатини олқишлади. Шурайҳ ҳукм чиқариб бўлгандан кейин халифа ўзини танитди ва:
– Сен мен излаган одам экансан. Сени Куфага қози қилиб тайинлайман. Дарҳол вазифангга кириш, — деди. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат")
Шурайҳ вақтни ўтказмасдан ишга киришди. У бу вазифани эллик уч йил бажарди. Шу давр мобайнида тўлиқ ишончга сазовор бўлди, чунки адолат чизиғидан бир қадам ҳам нари хатламади. Қариб қолгани туфайли ишдан бўшамоқчилигини айтганда, ёши юздан ошиб қолган эди. Ҳажжож унинг истеъфосини қабул қилди. Шурайҳ сўнгги кунларини дам олиб ўтказди. У жуда ақлли, ўта ростгўй ва одобли инсон эди. Ҳазрати Али унга: «Сен арабларнинг энг яхши қозисисан», деганида муболаға қилмаган эди. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат")
Ислом адолатини ўрнатишда унинг ҳам ўзига яраша ўрни бор эди.
* * *
Ҳазрати Умар бозор ва савдо расталарини ҳам қаттиқ назорат остига олди. Катта нарх қўйиб сотиш, тарозидан уриб қолиш ва бошқа нохушликларнинг олдини олиш мақсадида Абдуллоҳ ибн Утбани муҳтасиб (назоратчи) қилиб тайинлади. Абдуллоҳ бу вазифадан ташқари, шахс ва жамият ҳуқуқларини назорат қилиш мақсадида шаҳарни тез-тез тафтиш ҳам қиларди. Масалан, давлат ва жамиятга оид ернинг бир одам томонидан эгалланишига қарши турар, ҳайвонига кўтаролмайдиган юкни ортган ёки бешафқат калтаклаганларга танбеҳ берар, мабодо гапи ўтмаса, Ҳазрати Умарга мурожаат қилиб, ҳақиқатни қарор топтирар эди.
Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а.” китобидан олинди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
13.08.2019й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб