Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақолалар туркумининг бугунги сонида Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга кириши тарихини ўрганамиз.
Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга кириши.
Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга кириши тўғрисида муҳаддислар ўртасида тўртта раъйга ихтилоф бор.
Биринчи: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Умардан нима сабабдан уни “Форуқ” деб аталишини сўрадим. Умар жавоб берди: “Мендан уч кун олдин Хамза (розияллоҳу анҳу) Исломга кирди, кейин Аллоҳ менинг қалбимни Исломга очди ва “Аллоҳ, Ундан бошқа бирон бир илоҳ йўқ ва Унинг гўзал исмлари бордир. Мен учун Ер юзида бирон нарсанинг (ёки бирон нарсанинг нафас олиши) борлиги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (нафас олишичалик) борлигичалик ёқимли эмас” дедим. Кейин “Росулуллоҳ қаерда” дедим. Синглим “Росулуллоҳ Арқам ибн Абил Арқамнинг уйида” деди. Арқамнинг уйига бордим, Хамза ва унинг дўстлари ҳовлида, Росулуллоҳ эса уйда экан. Эшикка урдим, тезда ичкаридаги одамлар эшик томонга тўпланишди, Хамза “Нима керак сизларга, ким экан у” деди. Улар “Умар ибн Хаттоб эшикни тақиллатяпти” дейишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўйлакни елкасига ташлаган ҳолида чиқди ва “Эй ибн Хаттоб, бизда қандай ишинг бор?” деб сўради. Мен “Аллоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқлигига, У ҳеч қандай шериги бўлмаган ягона илоҳ эканига ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман” дедим. Ховлидагилар шундай кучли такбирлар айтишдики, уни масжиддагилар (Каъба) эшитди. Кейин яна мен айтдим: “Эй Росулаллоҳ, биз ўлсак ҳам, тирик қолсак ҳам ҳақдамизми?”. Росулуллоҳ “Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, сизлар ўлсангиз ҳам, қолсангиз ҳақдадирсизлар” деди. Шунда мен “Ундай бўлса яширинишни нима кераги бор, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, ташқарига чиқасизлар. Ва ҳаммамиз икки саф бўлиб, Хамза бир сафда мен бошқасида чиқдик ва масжидгача (Каъба) етиб бордик. Биз масжидга (Каъбага) кириб бордик, мени ва Хамзани Қурайш кўрди ва жуда қаттиқ ғамга ботди. Шу куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени “Форуқ” деб атадилар.
Иккинчи: Усома ибн зайднинг бобоси айтади: Бизга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтган эди: “Сизларга Исломга қандай кирганим воқесини айтиб берайми?” Биз “Ҳа” дедик. “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг қаттиқ душманлардан эдим. Росулуллоҳнинг олдига Сафо олдидаги уйга бордим. У кишининг олдига кирдим. Росулуллоҳ мени кийимимни осилиб турган еридан ушлаб “Эй Ибн Хаттоб Исломга кир, Эй Аллоҳим уни Ўзинг ҳидоятга бошла” деди. “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва сиз Аллоҳнинг элчиси эканингизга гувоҳлик бераман” дедим. Шу ердаги мусулмонлар такбирлар айтиб шундай ҳайқиришдики, Макканинг турли тарафлари эшитди. У пайтда мусулмонлар Исломини яшириб юришар эди. Бирон одам мусулмон бўлгани билиниб қолса, одамлар уни уришар эди. Мен Исломга кирганимдан кейин, тоғамни олдига бордим ва унга мусулмон бўлганимни билдирдим, у эшикни ёпиб уйига кириб кетди. Қурайш катталаридан бири бўлган бошқа бир кишини олдига бордим ва унга мусулмон бўлганимни айтдим, у ҳам эшикни ёпиб уйига кириб кетди. Мен ўзимга ўзим ҳайрон бўлдим, “Бу одамларга нима бўлган, мусулмон бўлганни уришар эди, мени ҳеч ким урмаяпти”. Бир киши “Исломингни ҳаммага билдирмоқчимисан?” деди, мен “Ҳа” дедим. Одамлар тўпланиб ўтирганда фалончини олдига боргин ва диндан (яъни Қурайш сиғиниб келган аввалги диндан қайтганлигини) қайтганингни айт, у оғзида гап турмайдиган одам” деди. Мен ўша одамни олдига бордим ва диндан қайтганимни (яъни Қурайшнинг динидан қайтиб, Исломга кирганини) айтдим. У одам шу заҳоти бор овози билан “Эй одамлар, Ибн Хаттоб диндан чиқибди, Муҳаммаднинг динини қабул қилибди” деб бақира бошлади. Шунда одамлар мени уришни бошлади, мен ҳам уларни урдим. Тоғам келиб, “Эй одамлар, мен синглимни ўғлини ўз ҳимоямга олдим, биронтангиз унга қўлини теккизмасин” деди. Қарасам, бошқа мусулмонлар кофирлар томонидан уриляпти, мени уришмаяпти. Мен тоғамни олдига бориб, “Ҳимоянгни ўзингга ол” дедим. Тоғам “ундай қилма” деди. Мен керак эмас дедим. Аллоҳ Исломни зоҳир-ғолиб қилмагунча куфрдан озор етиб юравердик.
Учинчи: Жобир розияллоҳу анҳудан, Умар ибн Хаттоб айтади: “Исломга киришимнинг аввали шундай бўлган эди: Синглимни Исломга киргани учун урдим, уйдан чиқариб юбордим ва Каъбанинг олдига бордим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қанчадир ҳам намоз ўқиди. Олдин ҳеч эшитмаган нарсамни эшитдим ва унинг (Росулуллоҳнинг) орқасидан эргашиб бордим. Росулуллоҳ “Ким бу?” деди, “Мен Умарман” дедим. Росулуллоҳ “Эй Ибн Хаттоб мени орқамдан таъқиб қилиб юрибсан, тинчликми?” деди. Мен “Аллоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқлигига ва сиз Унинг элчиси эканингизга гувоҳлик бераман” дедим. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Эй Умар, буни энди яшириб юр” деди. “Ширкни сир сақламай юрдим, энди Исломни яширайми?! Албатта, буни ҳаммага билдираман” дедим.
Тўртинчи раъйни ривоят қилувчи санадларида узилишлар, жуда ишонарсиз одамлар бўлгани сабабли, юқорида келтириб ўтилган учта ривоятнинг ўзини етарли деб билдим.
Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга кириши тўғрисидаги юқорида келган ривоятлар кўп муҳаддисларнинг наздида ҳасан ривоятлардир. Уларнинг қай бирини саҳиҳликка яқин, деб эътибор қилган тақдиримизда ҳам, бу воқеаларнинг ҳар бирида гўзал ибрат бор бўлиб, инсон қабул қилган ақидаси ҳаётида татбиқ бўлиши учун имконида бор куч-қуввати билан, жонини фидо қилиб тура олиши кераклиги маънолари келиб чиқади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
03.10.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми