Саудиянинг хоинлик коалициясини рад этинг
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Саудиянинг хоинлик коалициясини рад этинг
Ғарбнинг бундай салибчилик кампаниясига ёрдам бериш учун ёлланган куч сифатида ҳамкорлик қилиш гуноҳи азимдир
2017 йил 6 январда Покистон мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осифнинг таъкидлашича, собиқ армия қўмондони истеъфодаги Раҳил Шариф қароргоҳи Саудияда жойлашган ва «терроризм»га қарши курашиш учун 39 нафар исломий юртдан ташкил топган ҳарбий коалиция кучларига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳукумат розилиги асосида бўлган.
Ҳар қандай ақлирасо киши учун сир бўлмай қолдики, бугун халқаро кучлар ва уларга малай ҳукуматларнинг «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида олиб бораётган курашлари Ислом ва мусулмонларга қарши курашдан иборат. Бу курашга сабаб, Умматнинг уйқусидан уйғониб, қўзғала бошлагани, албатта. Хусусан, Ғарб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг барпо бўлишидан қўрқмоқда.
Шунга қарамай, Ислом оламидаги бугунги ҳукмдорлар бизнинг қуролли кучларимиздан халқаро ва регионал коалициялар билан ҳамкорлик қилишда фойдаланишяпти. Мақсадлари, ғарблик хўжайинларига ёрдам бериш, Умматни эса бостириб, қирғин ва босқинчиликка мажбуран рози қилиш, бирлашишдан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик остида Ислом билан бошқарилиш каби ўз ҳуқуқларидан маҳрум этишдир. Сўнгги пайтдаги Сурияда содир бўлган воқеа-ҳодисалар бунга яққол мисолдир. Қўрқоқ ва очкўз Ғарб юқоридаги мақсадларини амалга оширишга муваффақ бўлолмагач, Умматни бостириш учун унинг ўз кучидан фойдаланишга, унинг номидан нопок амалиётлар қилишга ўтди. Гуноҳ ва адоват устида иттифоқчилик қилишдан, бир-бирларига ёрдам беришдан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қайтарганига қарамасдан, ҳарбий кучларимиз Ғарб коалициясига қўшилдилар. Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ ۖ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ ۚ وَاتَّقُوا اللَّـهَ ۖ إِنَّ اللَّـهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Моида 2]
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги холис зобитлар!
Ғарблик салибчилар инсоният тарихида ғоят машаққатли бир пайтда, хоин Саудия режимини ишга солиб, муштарак ҳарбий коалициясини тузишди ва бутун исломий оламдаги армияларимиздан БМТ байроғи остида фойдаланишди. Бугун Сурияда шунча қирғинлар қилишларига, Ҳалабни қулатишларига қарамай, Россия билан АҚШда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо этилишини олдини олиш умиди қолмаган. Чунки уларнинг Қоҳирадан то Риёзгача, кейин Исломободгача барча малайлари орқали олиб борган сиёсий манёврлари ҳам фойда бермади. Мана, Уммат уйғониб, Ислом бошқарувини талаб қилаётган бир пайтда, сиз бу хоинлар тарафида турмаслигингиз, балки уларни ағдармоғингиз зарур. Уларнинг Покистон қуролли кучларидан мустамлакачи Ғарб давлатларининг бутун дунёдаги манфаатларини мудофаа қилишда ёлланма куч сифатида фойдаланишларига йўл қўймаслигингиз лозим. Бас, Ҳизб ут-Таҳрир даъватини қабул қилинг, у куч-қудратингизни Афғонистон, Кашмир, Фаластин ва Суриядаги мусулмонларга нусрат-ёрдам беришга сарфлашингизга даъват қилмоқда.
Қонингиз, куч-қувватингиз ва қуролларингиз салибчи Ғарбнинг мусулмонларга, динларига ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликда гавдаланувчи лойиҳаларига қарши урушида сарфланмоқда, бу энг катта балолардан биридир. Минг афсуски, Покистон қуролли кучларидаги бир генерал, сафингиздаги бир зобит Яманни вайрон қилиш учун тузилган ёлланма кучларга қўмондон этиб тайинланди ҳамда очкўз ва жинояткор АҚШ-Британия ўртасидаги нуфуз талашиш курашига хизмат қиладиган бўляпти. Аммо сиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони ризоси ва Росули САВнинг мўминларга бўлган раҳмати учун хоин Саудия коалициясини рад этинг. Уммат ҳаракат қилаётган ишни рўёбга чиқариш бугун сизнинг қўлингизда, бас, уни қабул қилиб, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта амирлиги остидаги Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беринг. Фақат сизнинг ёрдамингиз билан бу хоинларга чек қўйилади, куч-қудратингиз рошид Халифалик давлати томонидан Сурия, Фаластин, Яман, Кашмир, Афғонистон каби босиб олинган юртларимизни озод этишга ҳамда исломий юртлардаги барча вазифаларингизни амалга оширишга сафарбар этилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми