Саудлар оиласи Исломга қарши кураши доирасида ҳадиси шарифларга ҳужум бошлади
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Саудлар оиласи Исломга қарши кураши доирасида ҳадиси шарифларга ҳужум бошлади
Ҳижрий 1439 йил 30 муҳаррам, милодий 2017 йил 20 октябр жума куни «Сама» ахборот агентлиги сайтида қуйидаги хабар нашр қилинди:
«Кеча пайшанба куни Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ибн Абдуллоҳ Мўъжибнинг маълум қилишича, жорий ҳафта бошида набавий ҳадислар кенгашини ташкил қилиш тўғрисида қироллик қарори чиқди. Росул САВ ҳақидаги сохта тушунчаларни фош этишга ҳамда сохта, экстремистик матнларни, Ислом таълимотига зид, шунингдек жиноят, қотиллик ва террорчилик амалиётларини оқловчи матнларни йўқ қилишга қаратилган бу қарор «тарихий қадам», дея аталди».
Абдуллоҳ Муъжиб матбуот конференциясида бундай деди: «Шунингдек, бу қарор мусулмон уламолари сўзини бирлаштиришни ва набавий шариф суннатлари даражасини кўтариб, уни муҳофаза этишни мақсад қилади» деди. У яна «Бу кенгаш Росулуллоҳ САВ ҳақидаги сохта тушунчалар етук уламолар ёрдамида ўрганиб чиқилиб, уларни ёлғонлигини, ботил, мункар ва заиф эканини фош қилишга ва уларни тўғрилашга ҳаракат қилади» дея қўшимча қилди».
Роя газетаси шарҳи:
Афтидан, Саудлар оиласининг Ислом аҳкомлари ва шариатига зид иш тутишлари оддий инсонларга ҳам яққол маълум бўлиб қолиб, бунга қарши қаттиқ танқид ва ғазаблар кундан-кунга ортиб бораётганидан кейин бу ишга қадам ташланган кўринади. Айниқса, бу танқид ва ғазаблар, Саудлар оиласининг Америкага малай эканликлари, бу юртга шунча маблағни бериб юборгани ҳаммага аён бўлиб қолгандан сўнг янада ортиб кетди. Зеро, АҚШ президенти Трампнинг ўзи, Саудия унга 460 миллиард доллар совға қилганини айтди.
Шундан сўнг Саудлар оиласи ҳукмдорлари баъзи ҳадиси шарифларнинг одамлар орасида айланиб юришини қасддан тақиқлашмоқчи. Масалан, ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилиш, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтариш, уларни бошқарувдан ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш каби амалларга буюрувчи ҳадиси шарифлар. Шунингдек, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишнинг фарзлигини, Америка ва бошқа мустамлакачи давлатлар билан дўстлашишни ҳаромлигини баён қилувчи ҳадиси шарифлар каби. Чунки АҚШ ва Саудия ҳукмдорлари каби унга малай ҳукмдорлар бу ҳадиси шарифларни терроризм, экстремизм ва чуқур кетишга чақиради, деб ҳисоблашади. Шу боис ҳақни айтувчи холис мусулмонлар овозини очирмасликка уринишяпти:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّـهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّـهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ* هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар хоҳламасалар-да, фақат Ўз нурини тўла (ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Тавба 32-33]
Роя газетасининг 2017 йил 25 октябр чоршанба кунги 153-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми