| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ойларнинг Саййиди Рамазон Муборак бўлсин!

      23.03.2023
      0
    • Ҳижрий 1444 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      21.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.03.2023
      0
    • Туркия ва Суриядаги табиий офатдан жабрланган мусулмон биродарларимизга ҳамдардлик

      09.02.2023
      0
    • Ўзбекистон қамоғидан навбатдаги шаҳид

      20.01.2023
      0
    • Биродаримиздан қўлингни торт!

      23.09.2022
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

  • Замонавий давлатнинг қулаши

  • «Болалар ҳуқуқи» конвенцияси яқинлашиб келаётган хавфдир

  • Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғини ҳақида

ҲИЗБ АМИРЛАРИҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
Home›ҲИЗБ АМИРЛАРИ›Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

By htadmin
07.12.2016
3030
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

У йирик олим шайх Абдулқадим ибн Юсуф ибн Абдулқадим ибн Юнус ибн Иброҳим шайх Заллумдир. У 1342 ҳижрий йил, 1924 милодий йилда ал-Халил шаҳрида диндорлик билан маълум ва машҳур оилада таваллуд топди.

Унинг отаси (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) ҳофизи Қуръон бўлиб, ҳаётининг охирги дамларигача Қуръонни ёддан тиловат қилиб ўтди. У Халифалик давлати замонида мударрис бўлиб ишлаган эди.

Отасининг амакиси Абдулғаффор Юнус Заллум Халифалик давлати замонида ал-Халил муфтиси эди. Заллум оиласи Иброҳимий масжидига хизмат қиладиган оилалардан бири бўлган. Демак, улар саййидимиз Яъқуб uга хизмат қилган кишилар жумласидан бўладилар. Жума кунида ва бошқа муносабатларда минбар устига байроқ кўтариб чиқувчилар улар бўлган. Мавсум ва байрам тантаналарида ҳам байроқни улар кўтариб чиққанлар.

Усмоний давлат Иброҳимий масжидига хизмат қилиш вазифаларини ал-Халилдаги машҳур оилаларга тақсимлаб берган эди. Бу оилалар буни, яъни Иброҳимий масжиди хизматкорлари бўлишни ўзлари учун шараф ва иззат-икром, деб билишар эди.

Шайх Абдулқадим ўн беш ёшга киргунча ал-Халил шаҳрида ўсиб вояга етди. У бошланғич таълимни ал-Халилдаги Иброҳимийя мадрасасида олди. Шундан кейин отаси (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) фиқҳни таълим олиб, фақиҳлардан ва Оллоҳга даъват қилувчилардан бўлиши учун уни Азҳари шарифга юборишга қарор қилди. Шунинг учун ўн бешга кирганидан кейин уни Қоҳирага, Азҳар жомеъсига юборди. Бу 1939 йилда бўлган эди. Абдулқадим ҳижрий 1361, милодий 1942 йилда Азҳар университетидаги қобилиятли ўқувчи деган биринчи шаҳодатномани олди. Ҳижрий 1366, милодий 1947 йилда эса Азҳардаги шариат куллияси (факулpтети)нинг олий дипломини олди. Ҳижрий 1368, милодий 1949 йилда эса қозилик мутахассислиги билан бирга олий дипломни ҳам олди. Бу диплом ҳозирги докторлик дипломига тенгдир.

Фаластин-(Исроил) уруши бошланган пайтда йигитларни тўплаш ва жиҳод қилиш учун Мисрдан Фаластинга қайтишга ҳаркат қилди. Лекин қайтиб келганида аллақачон сулҳ эълон қилиниб, уруш тўхтаган эди. Шунинг учун Фаластинда жиҳод қилишга қатъий ният билан келган бўлса-да, бу ниятига эришолмади. Азҳар университети-даги курсдошлари уни яхши кўришар, шунинг учун унга «Малик» (сардор), деб ном беришган эди. Чунки у ўқишда ҳаммадан устун эди.

Абдулқадим 1949 йилда ал-Халилга қайтиб, дарс бериш билан шуғулланди. Сўнгра Байт Лаҳмдаги мадрасаларга тайинланиб, икки йил давомида ишлади. Шундан кейин 1951 йилда ал-Халилга кўчиб ўтиб, Усома ибн Мунқиз мадрасасида мударрис бўлиб ишлади.

У шайх Тақийюддин раҳимаҳуллоҳ билан 1952 йилда учрашди ва у билан Ҳизб мавзуси борасида ишларни мувофиқлаштириш, дарс ва баҳс қилиш учун Қуддусга қатнай бошлади. У ишни бошлаган пайтдаёқ Ҳизбга кирган эди. 1956 йилдан бошлаб эса Ҳизб қиёдати аъзоси бўлди. У моҳир нотиқ бўлиб, одамлар уни яхши кўрар эди. Жума куни намоздан олдин Иброҳимий масжидининг Юсуфия, деган қисмида дарс ўтар, унга кўп халқ қатнашар эди. Кейинчалик жумадан кейин Иброҳимий масжидининг Соҳн, деган қисмида хутба ўқий бошлади ва унга ҳам жуда кўп халқ ҳозир бўларди. 1954 йилда депутатликка сайловлар эълон қилингач, шайх ўз номзодини қўйди. У 1956 йилда ҳам ўз номзодини қўйди. Лекин давлат сайлов натижаларини сохталаштиргани учун ғалабага эришолмади. Шайх қамоққа олинди ва саҳродаги ал-Жафр қамоғига ташланди. Оллоҳнинг фазл-марҳамати билан халос бўлгунга қадар у ерда кўп йиллар ётди.

Абдулқадим раҳимаҳуллоҳ ҳақиқатдан ҳам муассис амирнинг ўнг қўли ва ўқдонидаги бир ўқи эди. Амир уни катта вазифаларга юборар, у эса иккиланиб ўтирмасди. У даъватни аҳли оиласидан, бола-чақасидан, ҳаётнинг ўткинчи лаззатларидан муқаддам қўяр эди. Шунинг учун уни бугун Туркияда кўрсангиз, эртага Ироқда, ундан кейин эса Мисрда, сўнг Ливан ва Иорданияда… кўрар эдингиз. Амир қачон уни изласа, ўз ёнида ҳақ ишга тайёр ҳолда топар эди. Унинг Ироқдаги вазифаси жуда катта вазифа бўлиб, уни фақат эркакларнинг эркаги бажара олар эди, холос. У бу вазифани муассис амирнинг таклифи билан ва унинг бошчилигида ўз зиммасига олди ва унинг бу борадаги хизмати — Оллоҳнинг изни ила — жуда катта бўлди.

Муассис амир вафот этгач, ундан кейин омонатни елкага олиш учун амир этиб сайланди. Бу омонатни кўтариб, уни янада юксакларга олиб чиқди, даъват қасрини янада баланд кўтарди. Даъват майдони кенгайиб, Ўрта Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё мусулмонларигача етиб борди. Бугина эмас, балки даъват жаранглаб, Европа ва бошқа жойларда ҳам акс садо берди.

Бу йирик олим умрининг охирги даврларида ортга чекиниш фитнаси юз берди. Чунки бир тўда кимсалар ақлини шайтон эгаллаб олиб, улар шайхнинг ҳалимлигидан фойдаланиб, бир ишни режалаштиришди ва ҳаракатни тўғри йўналишидан буриб юборишга уринишди. Чекинувчилар тўдаси Ҳизб жисмига чуқур жароҳат етказмоқчи бўлди. Бироқ, Оллоҳ Субҳонаҳунинг лутфи-марҳамати ила, қолаверса шайхнинг ҳикмат ва қатъият билан иш тутиши натижасида улар ниятларига етишолмади. Чекинувчилар тўдасининг уринишлари бир юзаки тирналишдан ортиқ жароҳат етказолмади. Шунинг учун ҳеч қанча вақт ўтмай, Ҳизб жисми соғайиб, аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб қолди. Ўша тўда эса ном-нишонсиз унутилиб кетди.

Йирик олим ёши саксондан ошгунча даъватни кўтариб чиқишда ва унга раҳбарлик қилишда давом этди. У гўё ажалининг яқинлашганини сезгандек, даъватнинг боришидан хотиржам бўлган ҳолда Оллоҳ Субҳонаҳуга йўлиқишни хоҳлади. У даъват машаққатларини кўтариш-га умрининг учдан икки қисмини бағишлади. Йигирма беш йилга яқин муассис амирнинг ўнг қўли бўлиб турди ва яна шунча йил ҳаракатнинг боришига етакчилик қилиб, Ҳизбга амир бўлиб турди. У ҳозир айтиб ўтганимиздек, даъватнинг боришидан хотиржам ҳолда Оллоҳ Субҳонаҳуга йўлиқишни хоҳлади. Шунинг учун Ҳизб амирлигидан четланишни ва ўзидан кейинги амирнинг сайланишига гувоҳ бўлишни истади. Шундай бўлди ҳам. Чунки шайх Ҳизб амирлигидан ҳижрий 1424 йил 14 муҳаррам ойи душанба куни, милодий 2003 йил 17 мартда истеъфо берди.

Ана шундан қирқ кунча кейин йирик олим, Ҳизб ут-Таҳрир амири, шайх Абдулқадим Юсуф Заллум Байрутда ҳижрий 1424 йил 27 сафар ойи сешанба тунида, милодий 2003 йил 29 апрелда саксон ёшида вафот этди. Унинг учун ал-Халилдаги Абу Ғарбийя аш-Шаъровий девонида таъзия маросими уюштирилди Бу шаҳар ҳали бунақасини кўрмаган эди. Чунки барча шаҳар ва қишлоқлардан одамлар келди. Таъзия билдирувчилар, шоирлар ва нотиқлар бири қўйиб, бири нутқ сўзладилар, шеърлар ўқидилар. Судан, Қувайт, Европа, Индонезия, Америка, Иордания, Миср ва ер куррасининг турли бурчакларидан таъзия ва ҳамдардлик билдириб йўлланган сўзлар телефон орқали кетма-кет келиб турди. Ҳозир бўлганларга эшиттириш учун ўша телефон қўнғироқлари радиокарнайларга улаб қўйилди. Шунингдек, Аммон ва бошқа шаҳарларда ҳам таъзия маросимлари уюштирилди.

Шайх раҳимаҳуллоҳ ҳақ сўзни айтишда журъатли бўлиб, Оллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмас эди. У ғайратли бўлиб, даъват борасида ҳормай, толмай, малолланмай иш олиб борди. У тавозелик (камтарлик), гўзал хулқ билан танилган эди, асаблари мустаҳкам эди. Кечалари ибодат қилиб чиқар, Оллоҳ Субҳонаҳунинг оятларини тиловат қилар экан, кўп ҳолатларда йиғлар эди, даъватда сабр-бардошли эди. У Оллоҳ Субҳонаҳу ҳузурига риҳлат қилгунга қадар ғарибона ҳаёт кечирди, золимлар томонидан қувғинга учради. Оллоҳ ажрини берсин ва уни Ўзининг кенг раҳматига олсин.

Шайхнинг ҳаётлик даврида Ҳизб босиб чиқарган асарлари, китоблари ва китобчалари қуйидагилардир:

1) Халифалик давлатида моллар. 2) Бошқарув низоми 3) Демократия куфр низомидир. 4) Инсон аъзоларини кўчириб ўтқазиш (трансплантация) ва бошқа ишлар хусусидаги шаръий ҳукм. 5) Ҳизб ут-Таҳрирнинг жамиятни ўзгартиришда тутадиган йўли. 6) Ҳизб ут-Таҳрир таъриф. 7) Исломни йўқ қилиш учун Америка ҳамласи. 8) Жорж Бушнинг мусулмонларга қарши салибчилик кампанияси. 9) Молия бозорларидаги ларзалар. 10) Ҳазоратлар ўртасидаги курашнинг муқаррарлиги.

+60
0

Related posts:

Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири
Tagsамириккинчи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Жон Керрининг Дакка сафари Бангладеш АҚШнинг терроризмга қарши курашида навбатдаги фронтга айланажагини англатади

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифаликнинг қулатилиши хотирасини ҳар бир мусулмон ёдда тутиши лозим

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Исломий диаспорага имом Жалолиддин ўлдирилганидан кейинги насиҳат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.03.2023

    Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • 26.03.2023

    Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • 26.03.2023

    Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • 26.03.2023

    Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • 26.03.2023

    Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/