Ширин лаззат

Ширин лаззат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Субҳ шаббодаси… Қалбга сурур, майинлик бахшида этувчи осудалик. Узоқлардан муаззиннинг намозга чорловчи овози келади. Қизиқ… Барча жонзотнинг товуши тиниб, фақатгина муаззиннинг товуши янграмоқда. Субҳ шаббодасининг сурурбаҳш майинлигига ибодат лаззати қўшилади. Ширин лаззат. Бу ҳисни туйган инсон ҳар тонгни интиқлик билан қарши олади. Чунки буюк Аллоҳга ибодат, итоат, қалбларни хотиржам қилгувчи иймон лаззати, бетакрордир. Аммо бу ҳисни туймаган инсончи? Субҳни, тонг гўзаллиги, иймон лаззатини ҳис қилмаганга бунинг қизиғи йўқ. Қизиғи йўқ… Чунки бу лаззатни ҳис қилиш учун, аввало, у уйғониши керак.
Охирги жумлалар ҳаётнинг асл ҳақиқатини, воқесини англамаган, у ҳақида тафаккур қилмаган инсон ҳақида. Айнан шундай инсон ухлоқ, дейилади. Яъни фикрий ухлоқ. Бу сўзлар муболаға эмас, бугунги куннинг айни ҳақиқати. Чунки жон-жаҳди билан тирикчилик учун фойда ортидан қувиш, уни қўлга киритиш йўллари ҳақида бош қотириш уйғоқлик эмас, бор-йўғи яшаш учун кураш. Яъни фикрий ҳаёт эмас, ғаризий интилиш холос. Бундай ҳолат ҳайвонларда ҳам мавжуд ва улар учун табиий ҳол. Лекин инсонларнинг бундай ҳолга тушиши эса, ғайритабиий, аниқроғи тубанлик. Хўш, унда ақлли инсон қандай қилиб ақлсиз ҳайвон даражасига тушиб қолади?
Бунинг жавоби оддий, ўз ҳаётининг асл ҳақиқати борасида фикрламай қўйса, унинг моҳиятини англамайди. Шу сабабли турмуш тарзини ўзининг ноқис ақлига таяниб шакллантиришга урина бошлайди. Натижада зиддият, қарама-қаршиликлар исканжасига тушиб, тутган йўли тўғри ёки хатолигини англай олмай аросатда қолади. Чунки бу йўлга энг тўғри баҳо бера олувчи тушунчалардан воз кечиб, ноқис ақлига суянмоқда.
Ваҳоланки, ҳаётининг ибтидосидан то интиҳосигача мукаммал тартибот асосида яшаб ўтиши, ҳар бир амалини тўғри баҳолаб, унинг ортидан қўлга киритадиган қийматлар меъёрини аниқ белгилаб берган Ислом, ҳаёт майдонида тенгсиз, Охират диёрида мақбулдир. Ўткинчи ҳою ҳавас, лаззатлар бу дунё ҳаётида ҳис қилинадиган вақтинчалик нарса бўлиб, бу дунё ҳаётида сароб ортидан қувиб, азиз умрни совуриш бўлса, Охиратдаги аламли азоб мевасидир.
Шунинг учун умрни бесамар совуриб, азобли оқибатга дуч келмасдан аввал у ҳақида тафаккур қилиб, икки дунё саодатини, қалб хотиржамлиги ва иймон лаззатини бахшида этувчи Исломни ҳаётга қайтариш шарт. Бугун уни адо этиш ҳар бир инсон зиммасидаги мажбурият. Фарзи айн. Токи, бу иш амалга ошмас экан, иймон лаззатидан бебаҳра, тубан ва хор ҳаёт давом этаверади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
26.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми