Ширин ташвиш
Ширин ташвиш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ташвиш. Бу сўзни асосан ўз муаммоларига ечим қидираётган инсонлар кўпроқ ишлатади ва ҳаётимизнинг деярли барча соҳасига тааллуқли ишларда ундан фойдаланилади. Тирикчилик, бола-чақа, савдо-сотиқ, тўй, аза ва ҳоказо. Яъни инсон турмуш тарзини шакллантиришга доир ишларни амалга ошириш жараёнида амалга ошираётган ишларини ўзининг дунёқарашига кўра белгилайди ва шундай номлайди. Масалан, капиталист одам хусусий мулкка эга бўлишга интилади ва уни қўлга киритиш жараёнидаги муаммоларни ташвиш, деб қараса, социалист учун хусусий мулкни бўлишини ўзи ташвиш сифатида қаралади. Бундан кўринадики, дунёқарашга асосланиб, мулкка эга бўлмаслик ҳам, эга бўлиш ҳам ташвиш сифатида қараляпти. Бир сўз билан айтганда, ташвиш хотиржамликнинг акси.
Модомики, дунёқараш ҳаётимиздаги иш-амалларимиз моҳиятини белгилаб берар экан, унинг тўғри ёки нотўғрилиги биз учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ҳаётимизни ташвишли ёки хотиржам бўлишида алоҳида аҳамият касб қилади. Бунинг учун эса, унинг келиб чиқиш асосига эътибор беришимиз керак, чунки дунёқараш нотўғри асосдан келиб чиқса, у бузуқ бўлади ва унинг тушунчалари ҳаётимизни ташвишларга тўлдириб юборади. Ҳаётни фақат ташвишлардан иборат деган тасаввурни ҳосил қилади. Худдики бугунги кунимиздек. Ҳаётни фақат қора қозонни қайнатиш, уй қуриш, тўй қилиш, бойлик орттириш ва шу каби ташвишлардан иборат, деб тасвирлайди ва бу ташвишларни ҳар қандай йўл билан бўлса-да ҳал қилишга ундайди. Буларнинг барчасига дунёқарашимизнинг бузуқ ақида асосида шаклланаётгани сабабчи бўлмоқда. Натижада хотиржамлик ташвишларни ҳал қилиш, деган тушунчага келиб қолганимиз учун ҳаётда бир ерда туриб депсинаётгандек бўлиб қолдик. Ривожланишдан, тараққиётдан орқада қолиб кетаётганимизни англай олмаяпмиз.
Шунинг учун дунёқарашимизни тўғри ақидадан келиб чиқишига аҳамият беришимиз керак. Энг тўғри ақида эса, Ислом ақидаси, фақат угина ҳаётимизни тўғри тартиблаштирувчи, қалбимизни хотиржам қилувчи ечимларни бера олади. Ҳаётни фақат муаммолардан иборат эмаслигини, уларни ҳал қилиш оғир юкдан халос бўлиш эмас, балки тўғри ҳал қилинганидан хотиржамлик эканини англатади. Бу хотиржамлик нима эканини кўпчилик тасаввур қила олмайди, шунинг учун ҳаётимизнинг бугунги куни мисолида таққосласак тушунарли бўлади.
Бугунги кунда тирикчилик деярли барчанинг ташвиши, чунки бу инсоннинг асосий эҳтиёжи. Озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечакдан тортиб, яшаш учун зарурий барча нарсалар ташвишнинг асосий қисмини ташкил қилади. Ва бугун инсонлар шу эҳтиёжларни қондириш учун ҳаракат қилишга умрларининг асосий қисмини сарфламоқдалар. Хўш, бу муаммони Ислом қандай ҳал қилади? Жуда оддий. Жамиятга шариатни татбиқ қилиниши, инсонлар ўзаро алоқаларини Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари сифатида ҳалол ва ҳаромни ўлчов қилган ҳолда шакллантиради. Биз юқорида бугуннинг муаммоси сифатида санаб ўтган нарсаларнинг барчасига инсоннинг асосий эҳтиёжлари сифатида қаралади ва уларни таъминлаб бериш давлатнинг вазифаси бўлади. Бу шариат томонидан Ислом давлати халифасининг зиммасидаги бурч қилиб белгиланган. Халифа инсонларнинг бу эҳтиёжларни қондиришни таъминлашда Аллоҳ унинг зиммасига юклаган бурч ва Қиёматда ана шу ишдан сўралишини англаган ҳолда адо қилади. Демак, бу инсонлар бугунгидек ҳал қилишга елиб югураётган муаммо бўлмайди. Инсонлар ўзаро алоқаларини ҳам Аллоҳдан ҳайбатланган ҳолда тақвосига кўра шакллантиришга уринади. Шундагина инсонларни бошқаларни ҳисобидан бойлик орттириш, бировни ташвишидан манфаат таъма қилиш, турмуш ташвишларини ҳал қилиш баҳонасида бузуқлик, ёлғон, қимор, ўғрилик ва шу каби бошқа иллатларни қилишдан атрофдагиларнинг муносабати эмас, Аллоҳдан қўрқув тўхтатади. Бу эса, инсонларнинг бу дунё ҳаётидаги энг катта ташвиш турмуш муаммоларини ҳал қилиш эмас, балки Аллоҳни розилиги эканини англашларига ва бутун диққат-эътиборларини шу ишга қаратишларига сабаб бўлади. Бу қалбни хотиржам қилувчи ширин ташвиш. Бу айнан бугунги кунда биздаги етишмаётган жиҳат. Токи, шу жиҳатни ўзимизда шакллантирмас эканмиз, турмуш ташвишларига ўралашиб, хотиржамлик нималигини билмай, таназзул ва хорликдан қутула олмаймиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
20.02.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми