Синовлардан қўрқиш керак эмас
Синовлардан қўрқиш керак эмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳар бир ғолибликнинг замирида машаққат ёки фидокорлик ётиши аниқ. Ҳаёт йўлидаги ғолиблик ҳам машаққатни ва вақти келганда фидокорликни талаб қилади. Яхшиямки бу ҳаётда инсонларнинг барчаси бир хил “майдонда кураш”га чорланмайдилар. Балки инсонларнинг ҳар бирига уларнинг имконияти даражасига қараб “кураш майдони” танланади. Энг муҳими, шу майдонда ўзингдаги бор имкониятни сарф этишдир. Кимдир касаллик, кимдир айрилиқ, кимдир йўқчилик, яна кимдир тўқчилик ва ҳоказолар билан “кураш”олиб боради.
Синов ва қўрқув! Нега шу икки сўзнинг ёнма-ён келиши биз учун оддий ҳолатга айланиб қолди? Синов албатта инсонда қўрқувни вужудга келтириши керакми? Нима учун биз синовларга тайёрланишни ёки уларга дуч келганимизда сабр қилишимиз кераклиги ёки синов ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай кўринишда бизни қувиб етиши аниқлигини унутдик?
Баъзида ота-она боласини жуда ҳам эҳтиётлаб катта қилади ва натижада хато қиладилар, яъни уларга тескари равишда боласини эҳтиётлаш чоралари жиҳатидан қолоқроқ бўлган ота-онанинг фарзанди ҳар соҳада соғлом бўлиб улғаяди. Бу не синоатки, бундай ҳолатда эҳтиётлаш эмас, балки эҳтиётсизлик тўғри бўлиб чиқади. Ҳатто эҳтиётсизлик билан улғайган боланинг иммун системаси бақувват ва бардошли бўлиб шаклланади. Бундай ҳолатни табиат инжиқликлари юқори ва яшаш қийин бўлган минтақа инсонлари билан табиати ёқимли ва яшаш даражаси ҳам юқори бўлган минтақалардаги инсонларни нисбатлаш орқали ҳам кўришингиз мумкин. Ҳаёт синовлари ҳам, демак, инсонни келгусига тайёрлашда катта аҳамият касб этар экан.
Бундан кўринадики, ота-оналарнинг ҳам бола тарбиясидаги вазифаси фақат эҳтиётлашдан, ҳимоялашдан иборат эмас экан. Уларнинг вазифаси ўз зурриётларини ҳаётдаги синовларга тайёр қилиб тарбия қилишдан иборат. Бундай тарбиянинг ишончли услуби Ислом Шариатига мувофиқ тарбия қилишдан иборатдир. Чунки бу Шариат инсон томонидан ўйлаб топилмаган, аксинча шу борлиқни Яратган Зот томонидан берилган. Бу эса, Шариатнинг ишончли эканлигининг кафолатидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
26.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми