| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Собиқ сиёсий маҳкумлар устидан ўтаётган апелляция суди ҳақида

Собиқ сиёсий маҳкумлар устидан ўтаётган апелляция суди ҳақида

By htadmin
17.10.2024
567
0
Share:

Матбуот баёноти

Собиқ сиёсий маҳкумлар устидан ўтаётган апелляция суди ҳақида

بسم الله الرحمن الرحيم

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда 15 нафар собиқ сиёсий маҳкумлар устидан апелляция суди бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалда фикр ва эътиқоди учунгина 20 йиллаб қамоқда ўтирган 23 йигитдан 15 нафарига жорий йилнинг июл ойида 7 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва кўпчилигига жазони махсус тартибли колонияда ўташ бўйича суд ҳукми ўқилганди. Шунингдек, суд уларнинг аксарини хавфли рецидивист деб топди. Қолган 8 йигитга эса 5 йилгача озодликни чеклаш ҳукми ўқилди. Ишончли манбаларнинг хабар беришича, апелляция суди ҳам – аввалги суд жараёнлари каби – ишни ҳаққоний кўриб чиқиш билан эмас, балки спектакл сингари ўтказилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур йирик суд жараёнлари омма эътиборидан узоқда бўлиб ўтяпти. Ўзбекистондаги воқеа-ҳодисаларни диққат билан кузатиб борадиган хорижий ва маҳаллий ахборот воситалари бу каби фавқулодда муҳим ҳодисани негадир “назардан қочиришди”. Ҳолбуки, улар ҳатто битта дарахт ноқонуний кесилса ҳам хабар қилиб тарқатишдан чарчашмайди. Мана шундан ҳам уларнинг маҳаллий ҳокимият ва мустамлакачи давлатлар манфаати учун ишлаши яна бир карра ўз тасдиғини топмоқда. Ҳолбуки, мазкур судланаётганлар дарахт эмас, тирик инсонлардир…

Апелляция судига келсак, йигитлардан бир нечаси судга ўз эътирозларини билдириб, улар ҳатто ўзлари қабул қилган қонунларга ҳам амал қилмаётганларини исботлаб беришган. Жумладан, судьянинг “1-инстанция судидаги кўрсатмаларингизни тасдиқлайсизми” деган саволига аксар йигитлар йўқ, деб жавоб беришган. Йигитлардан бири Низамов Муроджон суд унга ҳеч қандай исбот-далилсиз 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бергани, ёши 50 дан ошиб қолгани туфайли бу худди умрбодга қамоққа ташлашдек гап эканини айтган. Бундан олдин унга қўйилган айбловларнинг нотўғри эканлигини бирма-бир келтириб берган. Абдуллаев Забиҳулло ҳам бирор асосли далилларсиз унга нисбатан адолатсиз ҳукм ўқилганини айтиб шикоят қилган. Шамсиев Олимжон суд залида унга тергов давомида тазйиқ ўтказилганини, ўшанда ҳам ҳеч кимга қарши кўрсатма бермаганини ва қўйилган айбловни тан олмаганини билдирган. Бироқ тезкор ходим ва терговчилар жирканчли шантаж йўлидан бориб, унга ҳозирда Америкада яшаётган қизини ҳам ишга тортиш билан таҳдид қилишганидан сўнг, азбаройи қизининг турмуши бузилмаслиги учун улар талаб қилган ҳужжатга қўл қўйиб беришга мажбур бўлган. У судьяга шу ишни қилган тезкор ходимнинг исми, иш содир бўлган кун ва вақтини тергов ўтказилган хонадаги видеокамера орқали ҳам билиб олиш мумкинлигини билдирган. Ўша тезкор ходим ушбу тазйиқлар остида қўл қўйдирилган ҳужжатни йиртиб ташлашга ваъда берганини, лекин ваъдасининг устидан чиқмаганини ҳам қўшимча қилган. Фозилбеков Давронбек ҳам судга ўзига нисбатан шу каби шантаж қилинганини билдирган. Терговчи унга агар уларнинг айтганларини қилмаса, ўғлини олиб келиб, телефонидан ноқонуний нарса чиқди, деган туҳмат билан қаматиб юборишларини айтиб таҳдид қилишганини, шундан сўнг терговчи босма ёзувда ёзиб берган кўрсатмани кўчириб, унга қўл қўйганини айтиб берган.

Йигитлар судга, ҳукм 2024 йил 4 июлда ўқилган бўлса, ундан бир ҳафта олдин тезкор ходимлар турмага келиб, кимлар озодликдан маҳрум қилинишларини очиқдан-очиқ билдириб қўйганларини айтишган. Унга жавобан ҳукмни суд чиқаради, дейилганда, ходимлар: “Йўқ, ҳукмни биз чиқарамиз” дея ишонч билан айтишган. Кейин ҳақиқатдан ҳам суд айнан улар айтган ҳукмларни ўқиб берган. Ваҳоланки, 100 варақдан кўп бўлган ишга қандай қилиб ярим соатда ҳукм тайёрлаш мумкин, дея судга савол ташланган. Шундай қилиб, йигитлар апелляция судига уларга нисбатан аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмлар ўқиб берилганлиги ҳақидаги кўрсатмаларини беришган. Судья улардан ўша тезкор ходимларнинг исмларини сўраганда, уларнинг бирортаси йигитларга исмларини айтмаганлигини, агар бошқарма ходимлари билан юзлаштирилса уларни кўрсатиб беришларини айтишган. Йигитларнинг аксари сўзининг сўнггида судга шундай мурожаат қилган: “Мен сизлардан ёрдам сўрамайман, лекин ўзингиз даъво қилаётган қонунингиз бўйича ҳақиқатни юзага чиқаришни сўраб қоламиз”. Бундан ташқари, маҳкамага тортилган йигитларнинг оила аъзолари бўлмиш аёллардан 20 дан ортиғи судга шикоят аризаси йўллаб, ушбу беайб, пок ва тақволи йигитларга қилинаётган зулмга билиб-билмай шерик бўлиб қолишдан огоҳлантиришган, Аллоҳдан қўрққан ҳолда ҳукм қилишга чақиришган… Албатта, булар апелляция судининг баъзи умумий ва қисқача тафсилотлари холос.

Биз ҳам, албатта, ушбу биродарларимиз ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзбек ҳукумати ва унинг суд органлари, апелляция суди судьялари, прокурорлар – хуллас шу ишга алоқадор барча лавозим эгаларини зулмдан тийилишга яна бир бор чақирамиз. Ҳали ҳам кеч эмас, хатоларни тўғрилаш учун имконият бор. Биз аввалдан огоҳлантириб келганимиздек, зулм ва зўравонлик ҳали золимга бирор фойда келтирган эмас. Аксинча, зулм Қиёмат кунининг зулматидир! Аллоҳ таоло деди:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

– “Сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим:42)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими

+4
0

Related posts:

Апелляция суди мазлумларни озод қилиб ўзбек ҳукуматининг хатосини тўғрилай оладими?
TagsАпелляция судиСобиқ сиёсий маҳкумлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Биз Аллоҳнинг олдида қайси асосга кўра сўроқ қилинамиз?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Гўё Ливан минглаб аёллар ва болалар кўчиб келишидан олдин энг яхши вазиятда бўлгандек…!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий юртлардаги рувайбиза ҳокимлар ҳамда Шом аҳлини босқичма-босқич алдаш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/