Сохта чегараларни қўриқлаш учун 120 та “мобил гуруҳ” ташкил этилди
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Сохта чегараларни қўриқлаш учун 120 та “мобил гуруҳ” ташкил этилди
Хабар: Ўзбекистонда чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун турли куч тузилмалари ходимларидан иборат 120 та гуруҳ тузилди. Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган “Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш борасида чегара қўшинлари, мудофаа, божхона хизмати, ички ишлар органлари ва маҳаллалар ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари: тажриба, самаралар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги давра суҳбатида айтиб ўтилди.
Тадбир бугунги кунда дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бораётгани, шу боис, чегара мустаҳкамлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Хусусан, Ўзбекистон ҳудудига турли жангари гуруҳлар кириб келишининг олдини олиш, мамлакат сарҳадларининг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ва тезкор вазиятни узлуксиз назоратга олиш ишларини янада кучайтириш мақсадида жорий йил март ҳамда август ойларида барча чегарадош аҳоли масканларида “Чегара-тозалаш” тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган.
Изоҳ: Ўзбекистон ҳукумати халқни динидан, бойликларидан ва эркидан маҳрум қилиш эвазига «тинчлик олий неъмат» деган мафкурани берди. Бу ўз навбатида тинчликка раҳна солувчи душманни пайдо қилиб, унга қарши курашишни тақозо қилади. Бу душман, демократик тузумга қарши бўлган ҳамда Россия, Хитой ва Ғарб давлатлари ваҳшийларча курашаётган Ислом дини бўлди. Ҳукумат Исломга қарши курашини яшириш учун ҳашаматли масжидлар қуришга рухсат берди ва имомлардан давлат сиёсатини дастаклаб маърузалар қилишни талаб қилди. Ва ўзининг барча ташвиқот воситаларида сиёсий Исломни жангари ҳаракатлар, деб талқин қилишга зўр берди. Шу сабаб «тинчликни сақлаш» халқни Исломдан ва сиёсатдан узоқлатишда оқлов вазифасини ўтаб келди. Оқибатда намозхонларга турли бўҳтонлар ёғдириш, диний кўринишларга қарши аёвсиз курашиш ва сиёсатга қарши гапирганларни жазолаш ҳукумат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Ҳатто тинчликни сақлаб туриш давлатнинг кучли эканлигининг ягона белгиси сифатида кўрсатилиб, Ўзбекистон мана шу сиёсати билан фахрланиш даражасига етди. Табиийки, халқимиз динидан ва сиёсатдан узоқлатилгани учун шахсий ибодатлар эмин-эркин адо этиладиган қўшни республикаларда ва хориж давлатларида тинчлик ҳукм сураётганига эътибор қаратишмади. Айрим Ислом ўлкаларидаги нотинчликларга эса, Ислом ва мусулмонлар эмас, Америка, Европа ва Россия давлатлари сабаб бўлаётганини билишдан ожиз қолишди. Ўзбекистон ҳукуматининг Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсиз кураши ҳамда бу ишга боғлиқ равишда чегараларни қаттиқ назорат қилаётгани мустамлакачи Америка ва Европа давлатларининг олқиши ва молиявий кўмагига лойиқ кўрилиб келиняпти. Жумладан, 4 ноябрь куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг «Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш» дастури доирасида Ўзбекистонга 2,8 миллион долларлик жанговар машиналар ҳадя қилди. Бу Американинг Ўзбекистонга ҳадя қилган мудофаа маҳсулотларининг бир қисми эканлиги айтилди. Россия эса, Исломга қарши курашни авж олдириш ва МДҲ давлатларини ўзига қарам ҳолда ушлаб туриш учун «террор» хавфидан огоҳлантириб келади. Жорий йилнинг 26 октябр куни Россия президенти Владимир Путин «Ислом давлати» ва бошқа «террорчи» гуруҳлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига тарқалишга уринишаётганини айтди. Бу чиқишдан беш кун ўтиб Ўзбекистонда чегараларни қўриқлаш учун 120 та «мобил гуруҳ» ташкил этилди. Бундан ташқари, Ички ишлар идоралари диндор фаолларни махсус суҳбатга чақира бошлади. Европа иттифоқи эса, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари чегараларини яхлит бошқариш учун катта маблағ ажратар экан, бундан мақсад минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ошириш кўзланганини айтади. Ваҳоланки, бу иттифоқ ўз минтақасидаги 26 давлат ўртасидаги чегараларни бекор қилиб, бутун Европа халқларини бирлаштиришни кўзлаган эди. Америка ва Россия Европа Иттифоқи билан турли соҳаларда кескин рақобатда бўлса-да, бу иттифоққа чегараларнинг аҳамияти ёки террор хавфи борасида бирор сўз ҳам айта олишмайди. Шунга кўра айтиш мумкинки, Ўзбекистон халқи давлат чегараларини мустаҳкамлаш билан ташқи таҳдидлардан сақлана олмайди. Ташқи таҳдидларни олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш учун диндош ва қардош халқлар миллий давлатларга бўлинишни рад қилиб, ўрталаридаги сохта чегараларни бекор қилиб, кучли давлатни барпо қилишлари зарур. Бу халқларни фақат Ислом бирлаштириши ва азизлигига қовуштириши мумкин. Исломдан бошқа мафкуралар эса, мусулмонларни заиф ва тарқоқ ҳолда қолишини таъминлайди, холос. Биз мусулмонлар рошид халифа Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу сўзларини доимо ёдда сақлашимиз лозим:
نحن قوم أعزَّنا الله بالإسلام فمهما ابتغينا العزَّة في غيره أذلَّنا الله
“Биз шундай бир қавммизки, бизни Аллоҳ Ислом билан азиз қилди, шундай экан, қачонки азизликни ундан бошқасидан истасак бизни Аллоҳ хор қилади!”
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
15.11.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми