Сурхондарёлик Муродилла Омонов ва Жиззахлик Холматовлар оиласи яқинларига таъзия

Сурхондарёлик Муродилла Омонов ва Жиззахлик Холматовлар оиласи яқинларига таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарга кўра, 20 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида тадбиркор Муродилла Омонов ҳибс давомида ўлди.
Озодлик билан суҳбатда Кароматхон Қодирова ўғли нима сабабдан ўлгани ҳақида туман ва вилоят ИИБ, прокуратураси аниқ маълумот бермаётганини даъво қиларкан, Ўзбекистон президентидан бу ишга аралашишини сўради. Муродилла Омоновни суратга олган оила аъзолари агар у юрак хуружидан ўлган бўлса унинг қоши тепасидаги тикилган ёриқ қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда.
Ва яна ушбу радио хизмати тарқатган хабарга кўра, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Иккинчи Қангли қишлоғида яшовчи Холматовлар оиласи газдан заҳарланиб, нобуд бўлди. 21 январ оқшом бўлган фожеада ўлган хонадон соҳиби Неъмат Холматов, рафиқаси Маҳбуба Холматова ҳамда 5, 2 ёшдаги икки қизалоқ якшанба куни тупроққа берилди.
Шу ўринда биз Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси ходимлари ўзимиз ва жамоамиз номидан Сурхондарёлик Муродилла Омонов ва Жиззахлик Холматовлар оиласи яқинларига таъзия изҳор қиламиз.
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Бирор мусибат келганда: “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган сабрлиларга ҳушхабар беринг”. (Бақара. 156)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
24.01.2017й.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб