| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Рамазон Ҳайити табриги

      01.05.2022
      0
    • Муборак рамазон ҳайити табриги

      30.04.2022
      0
    • Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия

      24.04.2022
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      02.04.2022
      0
    • Ҳижрий 1443 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      01.04.2022
      0
    • Биродаримиз Расулов Ҳикматуллоҳнинг вафоти муносабати билан таъзия

      11.09.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирдан муборак Қурбон ҳайити табриги

      21.07.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлимидан “Ийд қурбон” байрами табриги

      19.07.2021
      0
    • Косонсойда юз берган табиий офат қурбонлари яқинларига таъзиянома

      14.07.2021
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР

      17.05.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      29.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      25.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      18.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      08.04.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      05.04.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашдан манфаатдор

  • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР

  • Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

  • Сунъий чегаралар фалокатлар келтиришда давом этмоқда

  • Биз қилмасак бошқаси қилади

  • Россиянинг Лукашенко орқали провокациясига муносиб жавоб

  • Афғонистондаги сўнгги портлашлар тарқаб кетган жосуслик тармоқларининг қайта фаолият бошлаганига далолат қилмоқда

  • Дарфурдаги қонли кураш ҳукмдорлар хоинлигини ҳамда ёлланма аскар ва қуролли ҳаракатлар мавжудлиги хавфини фош этди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Сурия сиёсий саҳнасидаги ва жанг майдонидаги чигалликлар ечими

Сурия сиёсий саҳнасидаги ва жанг майдонидаги чигалликлар ечими

By htadmin
23.03.2019
638
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Сурия сиёсий саҳнасидаги ва жанг майдонидаги чигалликлар ечими

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими

раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб қаламига мансуб

Шубҳасизки, халқаро сиёсат ўзининг ҳақиқий мақсади ва ифлос ниятларини яширишга асосланган. Шунингдек, у ўз ишларида Исломга бутунлай барҳам бериш ва уни ҳаёт майдонига яна қайтмаслигини таъминлашга таянади. Аслида давлатлар Исломга қарши курашни авлоддан авлодга мерос сифатида қолдирадилар. Халқаро сиёсат ҳам ўз сиёсатида битта ўлчовдан фойдаланади, яъни у фақат манфаатга таянади. Лекин у ўзининг бу ишини чиройли зар қоғозга ўраб беради. Натижада шаклидан кўзи қамашиб, ҳақиқатини кўра олмайдиган ва саёз фикрлайдиган содда кишилар унга алданади.

Биз бугун бир қутбли замонда яшаяпмиз. Шарқий лагер қулаб, Совет Иттифоқи парчалангач, олам узра бир қутб ҳукмронлик қилмоқда. Давлатлар сиёсати ушбу бир қутб яъни Америка сиёсатидан чиқа олмайдиган бўлиб қолди. Ёки ҳеч бўлмаганда Америкага қарши очиқ хатар туғдира олмайдиган бўлиб қолди. Америка ўз сиёсатини рўёбга чиқариш учун бир неча қуроллардан фойдаланди ва фиръавнча ақлиядан намуна олиб, турли номлар ортига яширинди. Фиръавн ҳам ўз даврида шундай деган эди:

﴿وَقَالَ فِرْعَوْنُ ذَرُونِي أَقْتُلْ مُوسَى وَلْيَدْعُ رَبَّهُ إِنِّي أَخَافُ أَنْ يُبَدِّلَ دِينَكُمْ أَوْ أَنْ يُظْهِرَ فِي الْأَرْضِ الْفَسَادَ﴾

«Фиръавн – мени Мусони ўлдиришимга қўйиб беринглар, (қани) у Роббига дуо-илтижо қилсин-чи, унга нажот берармикан, албатта, мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчиликни авж олдиришидан қўрқяпман, деди»                                       [Ғофир 26]

Америка ҳақиқатларни бузиб кўрсатар экан, бугунги кунда террорга қарши уруш унинг шиори ва инсон ҳуқуқлари, озодлик, адолат кабилар эса, унинг ёпинчиғига айланди. Ҳолбуки, терроризмни ўйлаб топган ва одамларни қулга айлантираётган унинг ўзидир.

Мавзуни ушбу муқаддима билан бошлашдан мақсад Шом қўзғолонига қарши амалга оширилаётган макр ҳийла кўламини тасаввур қилишдир. Шунингдек, ушбу макр ҳийлани бошқараётган ақлиятни таниш ҳамда қўлланилаётган қуроллар ва услубларни аниқлашдир.

2019 йил 14 февралда Сочи шаҳрида ўтказилган саммитнинг шиори ҳам ҳақиқатларни бузиб кўрсатишдан иборат бўлган эди. Чунки қон тўкишни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш, сиёсий ечим ва қочқинларни ўз юртига қайтариш каби гап сўзлар халқаро ҳамжамиятнинг авратини ёпадиган, ҳақиқий мақсадни яширадиган ва ҳақиқатларни бузиб кўрсатадиган зарҳал тўнидир. Сочи саммитида иштирок этган давлатлар аҳволига назар ташласак, уларнинг ҳар бири ўз манфаатларини Американинг Сурия ечими борасидаги фикрига мос равишда рўёбга чиқаришни хоҳлаётганини кўрамиз.

Масалан, Россия ўзини ботқоққа ботиб қолганини билиб турибди. Шунинг учун у ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида, иложи борича тезроқ Суриядан чиқиб кетишни хоҳламоқда. Шунингдек, у Америка бунга рухсат бермаслигини ва Суриядан ғолиб сифатида чиқишини хоҳламаслигини ҳам билади. Айниқса, Америка Россияни Сурия масаласига аралаштирган ва ҳарбий аралашувга рухсат берган экан, уни ғолиб ҳолда чиқиб кетишига рухсат бермаслигини билади. Яқин келажакда, бошқача айтганда Американинг сиёсий ечими тўла амалга ошмай туриб, Идлиб узра ҳукмронликни қайта қўлга олиш ҳақида гапириш вақти эмас. Чунки Америка бутун оламни сиёсий ечимга мажбурламоқда. Шунинг учун Россия учун рухсат берилган амаллар ҳам мана шу йўналиш доирасида бўлади. Россия масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилиш ва унга ўзи хоҳлаган йўл билан якун ясашга қодир эмас. Бу бир томондан.

Бошқа томондан эса, Халқаро ҳамжамият шуни яхши биладики, Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Асад режими қуролли кучлари минтақа устидан ҳукмрон бўлиши билан ўз вужудини сақлаб қола олмайди. Айниқса, бугун у ерда Суриянинг барча нуқталаридан келган жангарилар йиғилган ва тинч аҳолининг аксарияти Шом тоғутига қарши турибди. Одамлар қалбида қўзғолон олови ўчмаган экан, ишлар тизгини режим қўлидан чиқиб кетиши мумкин. Ер юзидаги бирор куч бу оловни ўчира олмайди, Даръада юз берган ишлар бунинг далилидир. Шунинг учун Ғарб Сурия шимолига ҳукмронлик қилишда арзимас пулга сотилган гуруҳлар етакчиларига таянади. Ғарб назарида ишларни ўз қўлида ушлаб қолиш ва уларни Америка сиёсатига хизмат қилдириш учун энг қулай восита гуруҳлар етакчилигидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғиз зарар кўрадиган жиҳат Шом аҳли ва гуруҳлардаги мавжуд унинг фарзандлари бўлади.

Аммо Эрон ҳақида айтадиган бўлсак, у Сурияда ўз улушига эга бўлишни хоҳлайди. Эрон бир кун келиб, у ердан чиқиб кетишини билади. Шунинг учун у демографик ўзгартириш номли нарсани пайдо қилишга ҳаракат қиляпти. Шунингдек, унинг бир қанча фуқаролари Сурия паспортини олган. Эрон қонхўр Шом режимини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. У бу йўлда ҳатто Сурия халқининг барчасини қириб ташлашга ҳам тайёр.

Аммо Туркия режими учун энг муҳим нарса ўз хавфсизлиги ва чегараларини ҳимоя қилишдир. Россия 1998 йил Адана шаҳрида Туркия ва Сурия режими ўртасида имзоланган шартномага таянган ҳолда, Туркияни хавотирларидан қутқарди. Ушбу шартномада «Туркия террорчиларни таъқиб қилиш учун Сурия чегарасининг беш километр ичкарисигача кириши мумкин», «Агар Туркиянинг миллий хавфсизлигига хатар туғиладиган бўлса, керакли хавфсизлик чораларини кўриши мумкин» каби бандлар мавжуд.

Шунинг учун Сочи саммитидан мақсад саммитда иштирок этган тарафлар манфаатини Шом аҳли манфаати ҳисобига таъминлашдан иборат бўлганига гувоҳ бўляпмиз. Шубҳасизки, бу саммит Американинг Сурия ечими борасидаги фикрига зид эмас. Америка конституцион комиссия ташкил қилиш орқали ўз мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилади. Келажакда мана шу комиссия давлат структурасини белгилаб берадиган конституцияни яратади.

Аммо жанг майдонида бўлаётган воқеаларга келсак, минтақаларга тинмай ҳаво ҳужумлари уюштирилмоқда, ваҳшиёна қирғинлар олиб борилмоқда, гуруҳлар етакчилари эса, қўл қовуштириб турибди. Бундан шу нарса тушуниладики, демак, ён беришларни талаб қиладиган келгуси босқичга одамларни тайёрлаш учун уларга босим ўтказиш мақсад қилинмоқда. Буни қон тўкишни тўхтатиш номли парда ортида олиб борилади. Босимни кучайтириш ва ён беришдек жиноятни оқлаш учун айрим минтақалар режим ҳукмронлиги остига ўтиши ҳам мумкин. Шом аҳли ушбу ҳақиқатлар қаршисида турар эканлар, нима учун жанг қилишаётгани ва масалалари улкан масала эканини англашлари лозим. Чунки уларнинг жанги ҳаёт ё мамот жанги, масалалари эса, тақдирий масаладир. Улар яна бу давлатларнинг бирортаси уларга дўст эмаслигини билишлари ва уларни дўст деб ўйлаб, душманнинг тузоғига тушиб қолмасликлари лозим. Чунки бу муқаррар ўлимдир. Улар жанг ҳақиқатини тушунгани ва душманларини билганидан кейин, ўз жангларида мутлақ кучга, яъни Аллоҳнинг кучига таяниши лозим. Шунингдек, Аллоҳга чиройли таваккал қилишлари лозим. Бундан ташқари исломий ақидадан келиб чиққан, Аллоҳ рози бўладиган ва инсонлар ўйлаб топган лойиҳаларга альтернатив бўлган сиёсий лойиҳани қабул қилишлари лозим. Ана ўшанда Аллоҳнинг нусрати ва қўллаб-қувватловига лойиқ бўладилар. Шундан сўнг қувват аҳли халқ базаси билан бирга жиноятчи режимни қулатиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун онгли, холис сиёсий етакчилик остида бирлашади. Улар шу йўл билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилиш орқали Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқарадилар. Бу иш Аллоҳ учун қийин эмас.

Роя газетаси сайтидан олинди

0
0

Related posts:

Москва: Суриядаги вазиятни изга солиш бизнинг манфаатимиздан бўлгани учун унга эътиборни қаратамиз Навбатдан ташқари Вена анжумани Американинг вақтдан ютиши учун ўтказилаётган қатор анжуманлардан биридир Шом қўзғолони тил бириктирувлар ва ёрдамсиз ташлаб қўйишларга қарамай давом этади Анқара билан Вашингтон ўртасида қўшма оператив кучлар ташкил этилди
Tagsжанг майдонисиёсий саҳнаСуриячигалликлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори марказида «Трамп келишуви ва унга қарши туриш йўллари» номли форум ўтказдилар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ейиш учун яшаш керакми ёки яшаш учун ейиш керакми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бельфур декларацияси давом этиб келаётган тарих ва йироқлаштирилган тушунча

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 17.05.2022

    Америка Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашдан манфаатдор

  • 17.05.2022

    ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР

  • 15.05.2022

    Андижон қатлиомига 17 йил тўлди: қатлиомдан кўзланган мақсадлар

  • 13.05.2022

    Сунъий чегаралар фалокатлар келтиришда давом этмоқда

  • 12.05.2022

    Биз қилмасак бошқаси қилади

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/