Суриядаги исломий кенгаш бошлаган бирлашиш ташаббуси: қоронғу мақсадлар ва хира таклифлар
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Суриядаги исломий кенгаш бошлаган бирлашиш ташаббуси: қоронғу мақсадлар ва хира таклифлар
Сурия шимоли, Ҳимс, Бодия, Дайруз Зурдаги 40дан зиёд жангчи гуруҳлар, сафларни бирлаштириш ва мудофаа вазирлиги билан биргаликда армия тузиш ташаббусига қўшилиб, уни қўллаб-қувватлашди. Сурия исломий кенгаши билан Сурия муваққат ҳукумати бош вазири Жавод Абу Ҳатаб томонидан таклиф қилинган бу ташаббус барча гуруҳларни битта байроқ остига бирлаштирувчи давлат тузишга қаратилган.
Шубҳасиз, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизни
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّـهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا…
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]
дея бирлашишга ва Ўзининг мустаҳкам арқонини баҳкам ушлашга буюрган. Шу билан бирга,
وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّـهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
дея зулм йўлини тутган кимсаларга таянишдан ҳам қайтарган. Лекин Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бирлашиш қандай бўлишини ва мазмун-моҳиятини ҳам баён қилган. Талаб қилинган нарса бирлашишнинг ўзи эмас. Балки бирлашиш буюк Ислом лойиҳаси асосида ва Росулуллоҳ САВ байроқлари остида бўлиши ҳамда жанг Аллоҳнинг калимасини олий қилиш мақсадида қилиниши ҳам шарт. Ул зот САВ бундай марҳамат қилганлар:
«مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللهِ هِيَ الْعُلْيَا فَهُوَ فِيْ سَبِيلِ اللهِ»
«Ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, ўшагина Аллоҳ йўлида жанг қилибди». Исломни ҳаёт ва жамиятдан ажратувчи демократик фуқаролик давлатини барпо қилиш учун ҳамда хўжайинликни шариатга эмас, халққа бериш учун бўлган бирлашиш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган бирлашишми?! Ёки кофир Ғарбни рози қиладиган ва унга суяниш учун бўлган бирликми?! Франция мандати байроғи остидаги, Росулуллоҳ САВ байроқларидан эса узоқдаги бирлик Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган бирликми?! Ёки кофир Ғарбни рози қиладиган ва унга суяниш учун бўлган бирликми?! Сиёсий етакчиликни Ғарб томонидан ясалган қўғирчоқ коалициясидан келиб чиққан муваққат ҳукумат қўлига топшириш Аллоҳ Таоло рози бўладиган бирликми?! Ёки кофир Ғарбни рози қиладиган ва унга суяниш учун бўлган бирликми?!
Эй Шом заминидаги мусулмонлар!
«Исломий», дея аталаётган анави кенгаш томонидан бошланган ва унга асосан гуруҳларни бирлаштириш кўзланаётган беш принцип ҳужжати Исломга заррача боғланмаган ҳужжатдир. Унда давлатнинг шакли, мазмун-моҳияти, низом ва аппарати ҳақида чурқ этилмаган, балки одамлар диққати бадбўй миллатчиликка қаратилган. Бундан мақсад эса, Исломни ҳаёт ва жамиятдан ажратувчи демократик давлат қурилишига эшикларни ланг очиб қўйишдир. Кофир Ғарб шу демократияни аёллар, болалар ва қариялар қотили билан қилинаётган музокараларнинг якуний маррасига айлантиришни кўзлаяпти. Ҳужжатда масаланинг иккиламчи жиҳати ҳам айтилган ва бу билан жамоатчиликка – муаммомиз Башар Асад шахси ва унинг хавфсизлик органидир, деган нарсани бериш кўзланган, Аллоҳ шариати татбиқидан эса юз бурилган. Аммо Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ* قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَىٰ وَقَدْ كُنتُ بَصِيرًا * وَكَذَٰلِكَ نَجْزِي مَنْ أَسْرَفَ وَلَمْ يُؤْمِن بِآيَاتِ رَبِّهِ ۚ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبْقَىٰ
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз. У: Роббим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку, деган эди. (Аллоҳ) айтди: Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутилурсан» [Тоҳа 124-125]
Яна бундай деди:
… فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
«(Унинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» [Нур 63]
Демак, Аллоҳнинг шариатидан юз буриш бадбахтлигимизга, танг-бахтсиз ҳаёт кечиришимизга сабаб бўлар экан. Аллоҳнинг амирига хилоф иш қилиш аламли азобга, фитнага учрашимизга сабаб бўлар экан. Шунинг учун Шом қўзғолонининг ўзгармас мақсади, режимнинг бутун аркону башаралари билан ағдаришгина эмас, балки куфр давлатларидан озод бўлиб, нуфузларига якун ясаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш ҳамдир. Буларнинг барчаси Китобу Суннат нусусларида келган ўзгармас мустаҳкам шаръий аҳкмолардир. Аллоҳ Таоло бундай деди:
هَـٰذَا بَلَاغٌ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُوا بِهِ وَلِيَعْلَمُوا أَنَّمَا هُوَ إِلَـٰهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ
«Бу одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (Аллоҳ тарафидан нозил қилинган) бир баёнот-хабардир» [Иброҳим 52]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми