• 17
    0

    НИЗОМДАН ИҚТИБОС Боғимда гуллаган сада райҳоним Кўзимнинг гавҳари ширин тойчоғим Қани, ўтиргинчи келиб қучоғим Мен савол бераман тингла оппоғим Қани айтгин болам кўкда нима бор? — Осмондами? Ой бор, юлдуз, қуёш бор. — Ердачи?  Болажон ерда нима бор? — Ердами? Ўт ўлан, денгиз, тоғлар бор. Осмончи? Устунсиз қандай туради? Унда ой- юлдузлар нега юради? — ...
  • 42
    0

    Ҳаётни тушуниш сари… بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Инсон бу дунё ҳаётида яшар экан, ўз олдига қўйган катта-ю кичик мақсадларига етиш учун турли режалар тузади. Ушбу режаларини амалга ошириш орқали у ана шу мақсадларига етишни истайди. Демакки, шу режаларининг амалга ошишига жуда қаттиқ умид қилади. Баъзи ҳолатларда унинг умиди шу қадар кучли бўладики, агар у хоҳлаган ...
  • 47
    0

    Аллоҳнинг розилигига эришиш нақадар буюк бахт! بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Аллоҳ Ўз махлуқотлари ичида инсониятни мукаррам, нодир ҳамда энг чиройли хилқатда яратди. Аллоҳ Таоло Ўз каломида шундай дейди: لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ – “Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик”. (Тин:4) Ушбу яратиш билан биргаликда инсониятга бахт нима, бахтсизлик нима эканлигини кўрсатиб, икки йўлни ...
  • 23
    0

    Муаммолардан қутулиш بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ҳаётда яшаётган экансиз, демакки, сизни муаммолар таъқиб қилмоқда. Лекин табиий, ҳаётда бўлиши лозим бўлган муаммолар билан бугунги кундаги бизни ўраб олган муаммоларнинг фарқи тўғрисида мулоҳаза юритиб кўриш керак. Балки шунда бугунги муаммоларимизнинг воқелиги ва келиб чиқиш манбаси ойдинлашиб, уларни муолажа қилиш йўли аниқлашади. Инсоннинг яшаш жараёнида бўлиши табиий бўлган ...
  • 21
    0

    Туғилиш, сўнг ўлим, демак, ҳаёт ўтди بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ўтмишда қилган амалларимизни сарҳисоб қилиб баъзилари учун хурсанд бўламиз, баъзилари учун ғашланамиз, ҳатто баъзиларидан уяламиз. Айниқса, қилиб ўтган амалларимиздан кўзланган ўша вақтдаги мақсадимиз бу ҳисларнинг пайдо бўлишида катта ўрин тутади. Бу каби ўтган амалларимиз устида ўйланишларимиз кейинги амалларимиз учун яхшилик бўлиши лозим. Бунинг учун эса, ...
  • 68
    0

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Асосий муаммонинг ечими 39— қисм Инсон қаердан келди? وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ (Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12) Уни нима кутяпти? ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ "Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар".             ...
  • 24
    0

    Бу сизнинг ҳаётингиз, демак, жавобгар ҳам ўзингиз بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Сиз ҳаётингизга ўзингиз жавобгарсиз. Буни унутиш эса, ҳаётингизни пароканда қилувчи омилдир. Шу жавобгарликни ҳис қилиш ҳам ҳар хил бўлади. Яъни инсондаги мавжуд ҳаёт тўғрисидаги тушунча, унинг ҳаётга нисбатан нуқтаи назарини белгилаб беради. Шунинг учун бу тушунчани шакллантирувчи маълумотлар қабул қилинишига эътиборсиз бўлмаслигимиз керак. Баъзида ...
  • 33
    0

    Инсон ҳаётининг илдизи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Дарахтларга эътибор беринг, сиз кўриб кўзларингиз қувонадиган дарахтдаги гўзал манзарада ёки мазасидан баҳраманд бўладиганингиз меваларда, табиийки, дарахт илдизининг аҳамияти жуда катта. Яъни шу илдизсиз дарахтларнинг безаги ҳам, меваси ҳам бўлмайди. Агар илдиз билан тана ўртасидаги алоқа бузилса, бунинг натижаси дарахтнинг устки қисмига таъсир қилмай қўймайди. Шунинг учун дарахт ...
  • 59
    0

    Ўз ҳаётини тартиблаштиришдаги инсоннинг роли بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Инсон доимо назоратга олишни истаган нарсалардан бири бу унинг ўз ҳаёти ёки яшаш тарзи. Инсон ўз ҳаётини ўзи истагандек бўлишини хоҳлайди, шунга интилади. Ўзи истаган ҳаётни қуриш учун инсонга баъзида кутилмаган ҳолатлар, баъзида эса, кўз ўнгида мавжуд бўлса ҳам, лекин эътиборга олинмаган жиҳатлар ва яна бошқа ...