Тариқат ва услуб

Тариқат ва услуб
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Савол:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккада қилган ва айтган ҳамма нарсалари Аллоҳ Таолодан ваҳий ҳисобланадими ва шунинг учун буларнинг барчасига риоя қилиш шарт бўладими?
Ёки ваҳий қилинмаган ва амал қилинмаса ҳам бўлаверадиган сўзлари ва ҳаракатлари ҳам борми?
Бу саволлар "тариқат, услуб ва воситалар"мавзуси билан боғлиқ.
Яна савол туғилади: усуллар эмас, балки шариат қонунлари тўплами деб таърифланган тариқат синовга тутилса, яъни орадан бир қанча вақт ўтгач натижа берса унинг яроқли, натижа бермаса уни яроқсиз деб айтиш мумкинми?
Биринчи саволдан бошлаймиз:
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизларга Расулуллоҳ ﷺга итоат этишга ҳамда у Зотнинг гаплари ва ишларидан намуна олишликка буюради. Қуръони Каримда шундай дейилади:
وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَىٰ ﴿*﴾ إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَ
“Ва у (сизларга келтирилаётган Қуръонни) ўз ҳавои ҳоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан Пайғамбарларга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 3-4)
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا
“Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар. Ва Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир”. (Ҳашр: 7)
Араб тили грамматикасидаги "ما " юкламаси (таржимаси: ҳар бир нарса) умумий бўлиб келади. Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺ келтирган ҳар бир нарсада у Зотга тақлид қилиш керак, магарки, бу умумий маънодан маълум бир муддаони истисно қиладиган шаръий далиллар бўлмаса.
Шариат матнларида мусулмонлар учун келган умумий қоидалардан Расулуллоҳ ﷺнинг баъзи сўзлари ва ҳаракатларини чиқариб ташлайдиган далиллар мавжуд.
- Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадислари :
أَنْتُمْ أَعْلَمُ بِأَمْرِ دُنْيَاكُمْ
"Дунёвий ишларингиз ҳақида мендан кўра яхшироқ билувчисиз". (Муслим ривояти)
Қишлоқ хўжалиги каби дунёвий масалалар, ишлаб чиқариш, ихтиролар, тиббий тадқиқотлар ва муҳандислик ваҳий қисми эмас. Расулуллоҳ ﷺнинг бу масалаларда ўзининг бошқаларга ўхшаган инсон эканлигини ва улардан ҳеч қандай устунлиги йўқлигини баён қилганлар. Бу нарсани хурмо чанглатиш ҳодисасида кўриш мумкин.
- Фақат Расулуллоҳ ﷺга тегишли бўлган ва у Зотга тақлид қилиб бўлмайдиган ҳаракатлар. Масалан, Расулуллоҳ ﷺ аз-зуҳа намозини мунтазам адо этишлари, таом емай бир неча кун узлуксиз нафл рўза тутишлари, бир вақтнинг ўзида тўртдан ортиқ хотинлари бўлиши мумкинлиги – бу фақат Расулуллоҳ ﷺга тегишли бўлган амал ва бошқа мусулмонлар бунда тақлид қила олмайдилар.
- Инсоннинг туғма сифатлари ва табиатлари билан боғлиқ ҳаракатлар. Бунга инсоннинг қандай туриши, ўтириши, юриши, ейиши, ичиши ва шу каби нарсалар киради. Булар Расулуллоҳ учун ҳам, бутун Уммат учун ҳам жоиз, бу масалада ихтилоф йўқ.
- Расулуллоҳ ﷺ Шариат аҳкомларини адо этганларида турли услубларни қўллаганлар ва шунга мос келадиган воситалардан фойдаланганлар. Шариат қонунлари — бу Аллоҳ Таолонинг амри бўлиб, уни бажариш шарт бўлган амал, уни қандай амалга ошириш, яъни услуб ва тегишли воситаларни танлаш эса шахс сифатида Расулуллоҳ ﷺга қолдирилган, лекин у Зот танлаган услуб, воситалари самарали бўлиши керак ва бу услуб — воситалар ҳаромга олиб келмаслиги керак.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қуръонда шундай дейди:
فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ
“Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, Ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!” (Ҳижр: 94)
Бу амалга оширилиши лозим бўлган Шариат қонунидир, аммо Шариат бу қонунни қандай амалга ошириш кераклигини белгиламаган. Пайғамбар ﷺ Аллоҳнинг амрига бўйинсуниб, ўз иши ҳақида очиқ эълон қилди. Аммо услубга келадиган бўлсак, айнан Расулуллоҳ ﷺ томонидан танланган услубни танлаш шарт эмас. Шунинг учун давлат тузишда Расулуллоҳ ﷺдан намуна олаётган гуруҳ учун бу услубни танлаш шарт эмас.
Бу Шариат аҳкомини бажариш учун Пайғамбар ﷺ Сафо тепалигига чиқиб, одамларни овқатга таклиф қилдилар ва мусулмонларни Каъба атрофини таъвоф қилдириш учун икки саф қилиб олиб чиқдилар. Буларнинг барчаси Шариат қонун-қоидаларини амалга оширишга олиб келувчи услублар, яъни асосий қонун — даъватни очиқ эълон қилиш билан боғлиқ бўлган иккинчи даражали қадамлардир. Гуруҳнинг бу услубни танлашига Шариат рухсат беради, лекин гуруҳ бошқа мос келувчи услубларни ҳам танлаши мумкин ва Шариат бунга ҳеч қандай чеклов қўймайди.
Масалан, Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:
وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّـهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّـهُ يَعْلَمُهُمْ ۚ وَمَا تُنفِقُوا مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللَّـهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لَا تُظْلَمُونَ
“(Эй мусулмонлар), уларга қарши бор қуролларингизни ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйинглар. Бу билан Аллоҳнинг ҳамда ўз душманларингизни, Аллоҳгина биладиган, сизлар билмайдиган бошқа душманларни ҳам қўрқувга соласиз. Аллоҳ йўлида нима сарфласангиз, зулм қилинмай тўла қайтарилади”. (Анфол: 60)
Шореъ бу қонунида "тайёрланг" деди ва бу қонун бажарилиши керак. Қонуннинг сабабини (иллатини) амалга ошириш учун етарли бўлган нарсани, яъни қўрқитиш учун керакли бўлган нарсани тайёрлаш талаб қилиняпти. "Уруш отлари" га келсак, бу, албатта, таъқиб қилиниши шарт бўлмаган воситадир. Душманни қўрқитадиган бирор нарса тайёрлашингиз керак. Жиҳод олиб боришнинг жуда кўп воситаси бор, Шунинг учун шариат қонун-қоидаларини амалга оширишнинг самарали услубини танлаш керак. Бугун жиҳод олиб боришнинг ва Аллоҳнинг душманларини қўрқитишнинг воситалари самолётлар, артиллерия ва ракеталардир. Демак, Шариат қонунлари — Аллоҳ Таоло тўғридан тўғри бажаришни талаб қиладиган нарсадир.
Услуб — асосий қонунни қандай бажариш билан боғлиқ бўлган иккинчи даражали масаладир. Ва биз ўз ихтиёримизга кўра энг мақбул келадиган усулни аниқлашимиз керак.
Восита — Шариат қонунларини бажариш учун керак бўлган қуроллар. Ва биз ўз ихтиёримизга кўра энг самарали воситаларни танлашимиз керак.
Шунга кўра, Расулуллоҳ ﷺдан келган ҳар бир нарса, хоҳ Маккада ёки Мадинада нозил бўлган бўлсин; хоҳ ақида, хоҳ тузумлар билан боғлиқ бўлсин, ёки фаолият тариқатига ёки шариат қонун-қоидаларини қўллаш билан боғлиқ бўлсин, юқорида санаб ўтилган бандлардан ташқари барчаси мажбурий тақлид доирасига кирадиган Ваҳий ҳисобланади.
Расулуллоҳ ﷺнинг Маккадаги даъватлари боришини кузатар эканмиз, у Зотнинг қарши бориб бўлмайдиган ва бажарилиши шарт бўлган Шариат ҳукмлари ҳисобланган ҳаракатларни бажарганини кўришимиз мумкин. Лекин шу билан бир қаторда услублар бўлимига киритилган ҳаракатларни ҳам бажарган, Шариат аҳкомларини бажарган воситаларни ҳам қабул қилган. Шундай экан, гуруҳ тариқат қонуни деб ҳисобланган нарсани яхши билиш керак ва услуб ҳамда воситани ўртасидаги фарқни ажратиб олиш керак, токи у ўзидан аниқ талаб қилинадиган нарса билан ўз ихтиёрига қолдирилган нарсани яхши билсин.
Бутун тариқатни услуб нуқтаи назаридан кўриб чиқишни шароитга боғлаб гуруҳнинг ихтиёрига ташлаб бўлмайди. чунки бу тариқат билан боғлиқ Шариат қонунларига нисбатан эътиборсиз бўлишига олиб келади ва у уларнинг ўрнини ўзининг қонунлари билан алмаштиришни бошлайди. Тўлиқ аниқлик киритиш учун, баъзи мисолларни келтирамиз:
Аллоҳ Таоло айтади:
فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ
“Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!” (Ҳижр: 94)
Аллоҳ Таоло Расули ﷺга даъватни очиқ эълон қилишни буюрди. Бу ердан биз иккита шариат ҳукмлари ҳақида билиб оламиз: биринчиси — оят нозил бўлишидан олдинги яширин даъват ва иккинчиси — оятга кўра даъватни очиқ эълон қилиш. Расулуллоҳ ﷺнинг даъватни очиқ эълон қилайми ёки йўқми деб танлашига ихтиёри йўқ эди. Аксинча, у Аллоҳ Таолонинг буйруғига бўйинсунишга мажбур эди. Бинобарин, бу Шариат баён қилган қонун бўлиб, Расулуллоҳ ﷺ буни ҳоҳиш билан қилмадилар. Демак, биз у Зотдан ўрнак олиб амал қилишимиз керак. "Сизга нима буюрилган бўлса" сўзлари буйруқнинг Аллоҳдан келганлигини кўрсатади.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ قِيلَ لَهُمْ كُفُّوا أَيْدِيَكُمْ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ
“(Эй, Муҳаммад), мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга (Илгари Маккада турган пайтларида кофирларга қарши жанг қилишга талабгор бўлганларида)“Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар”, дейилган эди”. (Нисо: 77)
Расулуллоҳ ﷺ кофирларнинг зулмларига қарши қурол ишлатишга рухсат талаб қилган Абдураҳмон ибн Авфга шундай жавоб бердилар:
إِنِّي أُمِرْتُ بِالْعَفْوِ فَلا تُقَاتِلُوا الْقَوْمَ
"Мен одамларни кечиришга буюрилганман, бас, улар билан урушманглар". (Ибн Абу Ҳатим, Насоий, Ҳаким)
Аммо Маккадан Мадинага ҳижрат қилингандан сўнг Аллоҳ Таоло оят нозил қилди:
أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ
“Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганликлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта, Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир”. (Ҳаж: 39)
Буларнинг барчаси жанг қилиш таъқиқланганлигини ва кейин рухсат берилганини кўрсатади. Жангга рухсат берган Зот эса Аллоҳдир. Шунинг учун бу — амал қилиш лозим бўлган Шариат қонунидир. Расулуллоҳ ўз ҳоҳишларига кўра ҳаракат қилмадилар ва вариантларни ўз хоҳишига кўра танламадилар, аксинча, бошқаларга эргашишлари лозим бўлган ваҳий эди. Расулуллоҳ ﷺ бу Шариат аҳкомларини қандай бажарган бўлсалар, биз ҳам шундай бажаришимиз керак.
Араб қабилаларидан ёрдам ва мадад сўраб, Расулуллоҳ ﷺ шундай деди:
يَا بَنِي فُلَانٍ، إنِّي رَسُولُ اللَّهِ إلَيْكُمْ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَأَنْ تَخْلَعُوا مَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِهِ مِنْ هَذِهِ الْأَنْدَادِ وَأَنْ تُؤْمِنُوا بِي وَتُصَدِّقُوا بِي وَتَمْنَعُونِي حَتَّى أُبَيِّنَ عَنِ اللَّهِ مَا بَعَثَنِي بِهِ
"Эй фалончи қабила, албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилганман. У фақат Аллоҳга ибодат қилишингизни, Унга ширк келтирмаслигингизни, сиғинаётган бутлардан воз кечишингизни, менга иймон келтиришингизни ва сўзларимни қабул қилишингизни, Аллоҳ менга юборган нарсани баён қилаётганимда мени ҳимоя қилишингизни буюради". (Ибн Ҳишом “Ас-сийратун набавийя”)
Пайғамбаримиз ﷺ буларнинг барчасини Аллоҳнинг буйруғи билан қилганини баён қилдилар. Яъни, Расулуллоҳ ﷺ фақат Ваҳийда айтилган нарсани қилдилар. Буни Расулуллоҳ ﷺ араб қабилаларидан ёрдам ва кўмак сўраганларида, улар бирин-кетин буни рад этиб, ҳатто мазах қилиб кулганларига қарамай қаттиқ туриб олишлари аниқ кўрсатади.
Буларнинг барчаси тариқат билан боғлиқ бўлган шариат қонун-қоидаларига мисолдир. Шаръий ҳукмни амалга ошириладиган усул ва воситаларга келсак, биз айнан уларга амал қилишга мажбур эмасмиз. Биз фақат шариат хукмларини бажаришга мос услублар ва самарали воситаларни танлаймиз.
Расулуллоҳ ﷺ асҳобларини Ал-Арқамнинг уйида, ёки бошқа уйларда, ёки тоғлардаги ғорларда тўплаб, чуқурлаштирилган сақофатни амалга оширдилар. Сақофат — шаръий ҳукм бўлиб, буни бажариш учун мос услубларни танлаб уни амалга оширишимиз керак. Мисол учун, мунтазам чуқурлаштирилган сақофат олиб бориш учун алоҳида халақатлар (гуруҳлар) тўпланади, ёки оилавий тартибда олиб борилади. Халақатларда тегишли вақт тайинланади, киши сони чекланади ва машғулот қанча давом этиши учун вақт белгиланади. Бу услубларнинг барчаси бир тамойилга кўра танланади, яъни, даъват ташувчиларнинг сақофат олишларини амалга ошириш керак. Биз эса бу шариат аҳкомини амалга оширишнинг энг мақбул услубларини ихтиёримизга кўра танлаймиз.
Расулуллоҳ ﷺ Макка бозорларида ва бошқа жойларда одамларни даъват қилиб Исломга чақирдилар. Биз эса буни мос усулларни танлаб ва қабул қилиш билан, масалан, хутбалар орқали, ёки ғояларимизни варақаларга ёзиб кенг оммага тарқатиш орқали ёки байрам ва мотам кунларида одамларга мурожаат қилиш орқали амалга оширишимиз мумкин. Ва биз китоблар, журналлар, нашрлар ва видеолар каби мавжуд оммавий ахборот воситаларини қабул қилишимиз мумкин ёки жонли мулоқотни танлашимиз мумкин. Буларнинг барчаси шаръан жоиз бўлган воситалардир.
Ислом учун ёрдам ва ҳимоя излаб Расулуллоҳ ﷺ Тоифга бордилар. У Зот пиёда кетдими, отда кетдими ёки бошқа нарсани танладими, бунинг аҳамияти йўқ. Воситаларни танлаш масаласида биз Расулуллоҳга тақлид қилишга мажбур эмасмиз. Биз ҳар қандай вариантни танлашимиз мумкин, чунки Шариат бунга чеклов қўймаган.
Демак, Расулуллоҳ ﷺ тариқати Ваҳийда унинг учун белгиланган Шариат қонунлари эди ва улардан бир қарич ҳам четга чиқмаганлар. Шунинг учун биз ҳам бу шаръий қонунлардан бир қарич ҳам четга чиқмаслигимиз керак. Ўзгартирилиши ва алмаштирилиши мумкин бўлган барча нарсалар Шариат хукмларини бажариш учун ҳам танланиши зарур бўлган восита, шакл ва усуллардир. Бу танлов Пайғамбар ﷺ га қолганидек, бизга ҳам танлаш ихтиёри қолдирилди.
Ислом ҳудудини ташкил этиш Шариат қонунидир. Баъзиларнинг фикрича, Давлат тиклаш тариқати услублар бўлимига киради ва мусулмонлар бу услубларни ўз ихтиёрига кўра танлаганидек, тариқатни ҳам шу тарзда танлаш мумкин деб ҳисоблайдилар Яъни, улар мусулмонларнинг Дорул –Исломни тиккалашга ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш билан эришадилар деб ҳисоблайдилар. Уларга кўра, мусулмонлар камбағалларга ёрдам беришлари, ахлоққа чақиришлари, мактаб ва касалхоналар қуришлари, хайрли ишларга чақиришлари, ҳукмдорларга қарши уруш олиб боришлари, ҳокимиятни қўлга олишлари мумкин, гарчи буларнинг барчаси Расулуллоҳ ﷺ дан намуна олиб тақлид қилиш ҳисобланмаса ҳам ва бу Аллоҳ Таолонинг "Дор ул-Ислом"ни тузишда тариқатга амал қилиш буйруғини бажариш ҳисобланмайди.
Худди Расулуллоҳ ﷺ Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниб, даъватни очиқ эълон қилганидек, биз ҳам уни очиқ эълон қилишимиз керак, акс ҳолда Аллоҳнинг буйруғини бузганлар қаторида бўламиз. Худди шунингдек, Расулуллоҳ ﷺ жанг қилишдан тийилиб ва мусулмонларга қурол кўтаришни маън қилганлари каби, биз ҳам шундай қилишдан тийилишимиз керак. Расулуллоҳ нусратга интилгани каби, уни ҳам, албатта, воқеълигимиздаги фарқни ҳисобга олган ҳолда излашимиз керак. Демак-ки, Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ ﷺга ҳаракатланиш йўлини белгилаб қўйдими, биз ҳам бу ҳаракатланиш йўлига риоя қилишимиз лозим. Акс ҳолда, биз Шариат қонун-қоидаларини бузувчилар ҳисобланамиз.
Тариқат масаласида бизда танлаш ихтиёри йўқ. Шариат бизга аллақачон мақсадни ва унга эришиш йўли-тариқатини белгилаб қўйган. Ва бизга фақат итоат этиш қолди.
Фақат шаръий матнларгина, яъни Қуръон ва Суннат тариқатни аниқлаб бера олади. Бу ерда эса ақлга ҳам, шароитга ҳам, қизиқишга ҳам ўрин йўқ.
Бундан ташқари, Шариат матнларини маъносига кўра тушунишимиз лозим, ўзимизнинг нафсимизга ва майлларимизга кўра эмас, аксинча, майлларимиз Шариатга мослашиши керак ва биз Аллоҳнинг розилигига олиб келадиган нарсаларга амал қилишга мажбурмиз.
Расулуллоҳ ﷺ тариқатни худди ўзи қандай тушуниб, амалга оширган бўлса, шундай тушуниб амалга ошириш бизнинг бурчимиздир. Унинг фаолият босқичларини ва ҳар бир босқичда амалга оширган ҳаракатларини аниқлаб олишимиз керак.
Сақофат бериш босқичида Расулуллоҳ ﷺ хос инсонлар билан боғланди, иймон келтирганларни яширинча тўплаб, уларга билим беришда давом этди. Биз ҳам бу ҳаракатларни Аллоҳ белгилаб берган Шариат қонунлари деб билган ҳолда уларга амал қиламиз ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган услуб ва воситаларни ўзимиз танлаймиз.
Сақофат босқичида Расулуллоҳ ﷺ даъватни бошладилар, Қурайшнинг асос ва ақидаларига, шунингдек, уларнинг раҳбарларига ҳужум қилувчи юзлаб оятлар нозил бўлди, шундан сўнг Расулуллоҳ ﷺ ўзини Араб қабилаларига таништира бошладилар. Буларнинг барчасини бажарилиши шарт бўлган шаръий ҳукмлар сифатида олишимиз керак. Биринчи босқичнинг ҳаракатларига иккинчи босқич ҳаракатлари қўшилади, яъни мафкуравий кураш, сиёсий тўқнашув, Уммат манфаатларини Ислом асосида қабул қилиш, мустамлакачилар ва уларнинг шогирдлари бўлган мусулмонларнинг ҳукмдорларини режаларини ошкор қилиш каби. Яъни, биз Расулуллоҳ ﷺнинг қилган ишларини бажаришимиз керак, бунинг учун ўз ихтиёримизга кўра мос восита ва усулларни танлаймиз.
Дорул-Исломни ўрнатиш учун Расулуллоҳ ﷺ нинг Маккада қилган ишларига қадамма қадам эргашишимиз керак. Аниқ белгиланган тариқатга амал қилиб, Расулуллоҳ ﷺ муайян ҳаракатларни амалга оширдилар ва бу йўлда хорлик, заифлик, ғам, азоб-уқубатларга чидашга мажбур бўлдилар. Аммо у Зотнинг иродаси букилмади, қарори заифлашмади. Аллоҳ Таолонинг буйруқлари бирин-кетин нозил бўлди ва Расулуллоҳ ﷺ уларни бажаришга ҳаракат қилдилар.
فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ
“Бас, сиз ўзингизга туширилган ишни (Яъни, Ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг” (Ҳижр: 94)
Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ ﷺга даъватни очиқ эълон қилишни буюриб ушбу оятни нозил қилди. Бу оятни эшитганлар Расулуллоҳ ﷺ очиқ даъватни ўз хоҳишига кўра эмас, балки Аллоҳнинг буйруғига биноан қилганини кўрадилар, сўнгра: "бу тариқатга амал қилиш шарт эмас!", дейдилар. Аммо бу тариқатга амал қилиш шарт бўлмаса, нега Расулуллоҳ ﷺ кофирларга қарши чиқиб, уларнинг худолари, раҳбарлари, ғоялари ва анъаналарини қоралаб, қатъий позицияни эгалладилар? Ва буларнинг ҳаммасини Қуръон раҳбарлиги остида қилдилар.
Пайғамбар ﷺ қабила раҳбарларига яхши муносабатда бўлиб, уларни тинчлантириши, шунингдек, Ислом халқ орасида ўрнатилгунга қадар ўз халқининг урф-одатларига риоя қилиши мумкин эди. Лекин шундай қилганларида эди, Парвардигорининг амрини бузган бўлар эдилар. Қуръон оятлари нозил бўлди, у Зот оятда айтилганларга амал қилдилар.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло оят нозил қилди:
قُمْ فَأَنذِرْ
“Эй, (либосларга) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!” (Муддассир: 2)
ва Расулуллоҳ ﷺ юқорида айтганимиздек, Қурайш раҳбарларига ҳужум қила бошладилар. Масалан, қуйидаги оятларни омма олдида ўқидилар:
تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ
“Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай – ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди ва ҳалок бўлди!” (Масад: 1)
عُتُلٍّ بَعْدَ ذَلِكَ زَنِيمٍ
“(Эй, Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан, қасамхўр, ғийбатчи-ю, гап ташувчи, яхшиликни маън қилувчи бахил, таъжовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб ҳароми кимсага итоат этманг!” (Қалам:13)
Шу билан бирга Қуръон Пайғамбар ﷺни ҳимоя қилди:
مَا أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ
“Қалам ва (у билан фаришталар)битадиган битикларга қасам-ки, (эй, Муҳаммад) сиз Парвардигорингиз марҳамати билан мажнун эмасдирсиз”. (Қалам:2)
Қуръон кофирларни шундай сўзлар билан тасвирлади:
وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ
“Улар сизнинг (ўзларига) кўнгилчанлик – муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг!) (Қалам: 9)
Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ ﷺга Макка ва унинг атрофидаги аҳолини очиқ даъват қилиб насиҳат қилишни буюрди. Шу билан бирга Аллоҳ у Зотга ва саҳобаларига қурол ишлатишни маън қилди. Шундай қилиб, оятлар нозил бўлди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларда айтилганларга қатъий амал қилдилар. Ва шундан кейин ҳам қандай қилиб маълум бир тариқатга амал қилиш шарт эмас, деб айтиш мумкин?
Бу мажбурий бўлиб келмаганида эди, бу нарса ихтиёрга ташланганини тушуниш мумкин эди. Бундай кишиларнинг тушунчасига кўра, Расулуллоҳ ﷺ Аллоҳнинг барча буйруқларини ёки ҳеч бўлмаганда баъзиларини бузишлари мумкин эди, чунки у Аллоҳдан ўзига келган нарсага эргашишга мажбур эмас эди. Бу эса бизда ҳам Расулуллоҳ ﷺнинг тариқатига амал қилиш ёки ундан воз кечиш имконияти борлигини билдирар эди. Бу фикр тўғри тушунишликка мутлақо зид бўлиб, ўзгартиришга эришиш йўлидаги тариқатда Расулуллоҳ ﷺга тақлид қилишдан бош тортиш ҳисобланади.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб