ТАШҚИ ТИЖОРАТ
ТАШҚИ ТИЖОРАТ
Савдогарлар ва тижоратчиларга солинадиган ўлпон
Мусулмон ва зиммийлар хусусидаги шаръий ҳукм (давоми)
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадис ва икки Умар р.а.дан ривоят қилинган асарлар мусулмоннинг ҳам, зиммийнинг ҳам тижоратига ҳеч қандай солиқ солинмаслигига далолат қилади. Юртга товар олиб кирадими ёки ундан олиб чиқиб кетадими, фарқи йўқ. Умар ибн Хаттоб р.а. шундай қилган. Мусулмон савдогарлардан ҳам, зиммийлардан ҳам ҳеч қандай бож олмаган. Саҳобалар унинг бу ишига эътироз билдирмаганлар. Бу дегани, сукутий ижмоъ, яъни шаръий далил деганидир. Мамлакат чегарасидан кириб-чиқиб ўтаётган тижорат устидан олинадиган мол бож дейилади. Шу иш учун чегарада қурилган уй божхонадир. Чунки бож жоҳилият бозорларида товар сотувчилардан олинадиган ҳамда давлат хизматчилари савдо ёки шаҳарларга кириш пайтида муайян нарсалар устидан олган дирҳамлардир. Демак, у тижорат устидан олинишгагина хосдир. Бож олишнинг тақиқланиши умумий маънода бўлиб, зиммийга ҳам, мусулмонга ҳам тегишлидир.
Абу Убайд “Амвол”да Ҳарб Сақофийдан, у эса бобосидан – онасининг отасидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
لَيْسَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ عُشُورٌ، إِنَّمَا الْعُشُورُ عَلَى الْيَهُودِ وَالنَّصَارَى
“Солиқлар мусулмонларнинг эмас, яҳудий ва насронийларнинг бўйнидадир”, деганлар. Бу ҳадис уч йўлдан ривоят қилинган бўлиб, иккитасида номаълумлик бор. Ҳарб ибн Убайдуллоҳ Сақофийнинг бобосидан – онасининг отасидан қилган ривояти хусусида эса, ҳадис ровийлари ҳеч гап айтмаганлар. Бундан ташқари, биронта ҳам мужтаҳид уни олмаган. Тижорат учун ҳеч нарса олинмаслиги хусусида гапирганлар ҳам, қирқдан бирни мусулмондан закот сифатидан олиш ва йигирмадан бирни зиммийдан сиёсат учун олиш борасида айтиб ўтганларнинг ҳам мазкур ҳадисни олганлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар уни саҳиҳ, деб билганларида уни далил қилган бўлар эдилар. Ҳеч ким бу ҳадисни саҳиҳ, демаганлиги учун у олинмайди.
Яна бир ривоятда Умар р.а. мусулмонлардан қирқдан бирни, зиммийлардан йигирмадан бирни, аҳли ҳарблардан эса, ўндан бирни олар эди, дейилган. Буни савдо-сотиқда мусулмон, зиммий ва аҳли ҳарбнинг ҳар бирига оид ҳукмга солиштириб кўриш лозим. Мусулмондан ҳам, зиммийдан ҳам тижорат учун бож олиш ҳаромлигига очиқ ҳадислар бор. Демак, Умар р.а. мусулмондан закот олган. Аҳли ҳарбдан бизнинг савдогарлардан ўндан бирни олганлари учун у ҳам ўндан бирни олган. Саломга яраша алик қабилида иш тутган. Зиммийдан эса, бож эмас, сулҳ битимида кўрсатилган миқдорни олган. Чунки Аллоҳ Таоло кофирларга фақат жизяни вожиб қилган. Агар битимда жизя билан йигирмадан бирни бериш ҳам кўрсатилган бўлса, уни олишга ҳақлидир. Зиммийлар билан жизяни хорларча тўлашлари борасида тўғри битим тузилгандан кейин – модомики бу битимга риоя қилар эканлар – уларнинг молидан бундан бошқасини олиш ҳалол бўлмайди. Абу Убайд айтади: “Умарнинг зиммийлардан йигирмадан бирни олиши менда чигаллик туғдирди. Ахир улар мусулмон эмаски улардан закот олинса, аҳли ҳарб эмаски улардан биздан олганларидек улардан ҳам олинса, дер эдим. Буни билолмай юрдим-да, кейин унинг бу иши ҳақида ўйланиб, жон бошига солинадиган жизя ва ерга солинадиган хирождан ташқари шу ишга (яъни йигирмадан бирни олишга), битим тузганини билиб олдим”.
Юқорида айтганларимиз мусулмон ва зиммий хусусидаги шаръий ҳукмга оид гаплардир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
18.02.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми