Ташкент вилоятида норасмий диний ташкилот тузганликда айбланган 9 киши устидан хукм ўқилди.
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Ташкент вилоятида норасмий диний ташкилот тузганликда айбланган 9 киши устидан хукм ўқилди.
2125Тошкент вилояти Янгибозор тумани жиноят ишлар бўйича суди 22- ноябр куни ЎзРЖК 216 (жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 244-1 (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдит соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) моддалари билан айбдор деб топиб, Паркент туманида яшаган 9 нафар фуқаро устидан ўз хукмини эълон қилди, 7 нафар айбланувчи жиноят кодексининг 216 моддасига асосан 3 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган бўлса, 2 нафари 41 ёшли Ғайрат Хусанов ва 40 ёшли Шуҳрат Юнусов ЖКнинг 216 ва 244-1 моддаларига асосан 7 йилга озодликдан маҳрум этилишди. Улар 2012 йил май ойида Тошкент вилояти ИИБ томонидан қўлга олинишган эди. Суд жараёни ёпиқ холатда бўлиб ўтди.
Изоҳ: Золим Каримов ҳукумати Ўзбекистонда "терроризм"ни йўқ қилишлик йўлида вахшийларча курашиб келмоқда. Ўзбекистонда намоз ўқиган, ҳалол-ҳаромни фарқлаб оз бўлсада ўз ҳаётида Аллоҳнинг хукмларига риоя қилиб яшашликка ҳаракат қилган ҳар бир мусулмон "террорист"дир.
Каримовнинг қонхўр тўдалари бўлмиш ИИВ ва МХХ ходимлари бундай "айбдор"ларни қўлга олиб ўз жазо ертўлаларига олиб тушиб олгандан сўнг уларнинг устиларида шундай тергов ишларини олиб боришадики бунинг оқибатида уларнинг қўлига тушган бечора "айбдор"лар ҳар қандай жиноятни бўйинларига олишликка мажбур бўлишади.
"Моҳир" терговчилар ўз ишини якунлагандан сўнг бу "жиноят" иши судга оширилади. Саҳналаштирилган суд жараёнида судялар бу "жиноят" ишларига "холис" ёндашиб юқоридан келган буйруқ бўйича "айбдор"ларга нисбатан "адолатли" хукм чиқаришади.
Ислом ва мусулмонларга нисбатан қалбида адовати бўлган Каримов мустамлакачи Америка хукумати топиб берган "терроризмга қарши кураш" бахонасини дастак қилиб олиб Ўзбекистондаги мусулмонларни қатағон қилишда давом этмоқда. Америка учун дунёдаги барча мусулмонлар "террорист" бўлса, Каримов учун салкам 30 млнлик Ўзбекистон аҳолисининг 93 фоиздан кўпроғини ташкил этадиган мусулмонларнинг барчаси "террорист" ва "экстремист"лардир.
Дунёдаги ва шу жумладан Ўзбекистондаги мусулмонлар токи Ислом хукмларига қайтишлик учун ўз Халифасини барпо қилмас эканлар мана шундай зулм ва тухмат остида қолаверадилар.
Салоҳиддинов Али
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми