Таъзия
Таъзия
Бугун, 29.12.2023 йил, Жума куни Тошкент шаҳри Тинчлик маҳалласида яшаган Қиличхонова Пўлатхон (Муниса) ая 92 ёшларида вафот этдилар. Онахоннинг жанозалари асрдан кейин Чиғатой масжидида ўқилди. Онахонимиз ўзбекистонлик минглаб мазлум ота ва оналар қаторида 4 фарзанди орқасидан узоқ йиллар қамоқҳоналарга қатнаб, умрини чорак қисмини айрилиқ изтиробда ўтказдилар. Фарзад доғи ота ва она учун албатта ўта оғир. Ўтган йили бу амал, изтиробларига шерик ва тасалли берувчи таянч бўлган умр йўлдоши Хайруллоҳ акадан ҳам айрилган эдилар. Онахоннинг олти ўғлидан тўрттаси: Шукруллоҳ, Абдуллоҳ, Ҳамидуллоҳ ва Саъдуллоҳ Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партияси сафидаги фаолиятлари сабабли Ўзбекистон хукумати томонидан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эдилар. Биз Пўлатхон аянинг вафоти муносабати билан ўғилларига ва барча оила аъзоларига Аллоҳдан чиройли сабр тилаб қоламиз. Ва золим режим туфайли интизорликда ўтказган узоқ йиллик айрилиқлар ўрнини Жаннатларда мукаммал қилиб, тўлдириб беришини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сўраб қоламиз.
إنا لله وإنا إليه راجعون
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
29.12.2023
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми