Таъзия
Таъзия
Бугун 13.01.2024 йил шанбада Тошкентлик биродаримиз Пўлатов Миржамолнинг дадалари Миркомил ота 82 ёшида вафот этди ва ўз уйларида жанозаси ўқилди. Шу муносабат билан оила аъзоларига ва энг аввало биродаримиз Миржамолга чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Отахонимизнинг охират сафарларини енгил, жойларини жаннатдан қилишини Роббул оламиндан илтижо қилиб сўраймиз. Ўғлининг ортидан қамоқхоналарга қатнаб, сўнгра дийдорни қиёматга қолдириб кетган жуфти солиҳалари билан Иллийюнда, Фирдавс жаннатларида бирга қилишини тилаймиз. Барча оила аъзоларига гўзал сабр, бардавом офият, кенг ва ҳалол ризқ беришини сўраб Роббимизга дуо қиламиз.
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгувчилармиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
13.01.2024
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми