Таъзия

Таъзия
بسم الله الرحمن الرحيم
Кеча, 21 июн жума куни тошкентлик онахонимиз Эрматова Гулямзода Каримжон қизи бу фоний дунёни тарк этганини чуқур қайғу ва изтироб билан маълум қиламиз! Бугун, 22 июн шанба куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги Ваққос ота қабристонида пешин намозидан кейин онахоннинг жанозалари ўқилади.
Онахонимиз совет ҳукумати репрессияси авж олган 1938 йилда туғилган, 86 ёшни қаршилаган эдилар. Ёшликлари даҳрийлар ҳукмронлиги йилларига тўғри келган бўлса-да, оиласидаги Исломий муҳит баракасидан динини маҳкам ушлаб улғайдилар. Ва фарзандларини ҳам Аллоҳ ва Росулига ﷺ муҳаббатли қилиб тарбияладилар. Афсуски, юртимиз устига бундай тарбияланган кишиларни ёмон кўрадиган раҳбарлар келгани боис, ўғиллари Баҳромжон ва Олимжон Шамсиевларни 20 йиллар давомида зиндонларда сақлаб, онахонни узоқ йиллар изтироб ва интизорда қолдирди. Қаттол Каримовдан кейинги келган раҳбар бу каби юзлаб оналар бағрига фарзандларини қайтариб, бир муддат уларнинг қувончига сабаб бўлди. Аммо онахонимизни қувончи унчалик узоққа бормади. Чунки кейинги раҳбар ҳам маълум сабаблар туфайли ўзи “ахлат тузум” деб атаган нариги қаттол режимининг совуқ нафасини юртга яна қайтарганга ўхшайди. Онахонни қариган чоғларида кўнглини ярим қилиб, Олимжонни яна қайта қамоққа олишди. Аммо онахон йигирма йиллик айрилиқлардан кейинги қайта бошланган оммавий қамашни кўтара олмадилар, ётиб қолдилар. Ва шу ҳолида ўғлининг соғинчи билан яшаб дийдорни Қиёматга қолдириб, бу аламли дунёни мазлум ҳолда тарк этдилар… Аллоҳ таолодан онахонимизни Фирдавс жаннатларида Сумайя онамиз билан бирга қилишини тилаб дуо қиламиз! Биродарларимиз Баҳромжон ва ҳозирда судланаётган укаси Олимжонларга ва барча аҳли оилаларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз!
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтгувчимиз
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
22.06.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми