Таъзия

بسم الله الرحمن الرحيم
Таъзия
Бугун _ 14 сентябрь 2022 йил чоршанба куни, Тошкентлик _ Инша Аллоҳ шаҳидлар саййидларидан бири Нўъмоннинг дадалари _ Саидаминов Саидомон бобо 89 ёшида вафот этдилар.
Жанозалари Тошкент вақти билан 14:00 да адо қилинди.
Шу муносабат билан биз Ҳизб ут-Таҳрирдагилар бу муборак оиланинг барча аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Фарзандлари ва набираларини энг гўзал тарбиялаб, юртнинг зиёли кишиларидан этиб етиштирган бу отахон ҳақида сўзласак бир ажиб достон бўлади. Қисқача айтсак, у киши бу миллатдан аввалгидек улуғ алломалар чиқишини орзусида яшаганлар. Бирор шаҳарга борсалар ўша вилоят газеталаридан олиб келиб, яқинларига совға қилардилар, китоб ва янги газеталарни ўзига қилинган энг яхши совға деб билардилар. Бу улуғимизни эслаганда Нўъмоннинг оналарини ёдга олмасликнинг иложи йўқ. Саидаминова Дилбархон ая 1938 йилда туғилиб, 2012 йили вафот этганлар.
Суюкли ўғлини даҳшатли қатл қилиниб шаҳид бўлиши онахонга ўта оғир таъсир этганди. Нўъмон ушбу муборак оила фарзандларининг фазлда энг юксаги бўлгани боис _ золим режим томонидан ваҳшийларча қийноқлар билан қатл қилиниши оиланинг барча аъзолари қалбига оғир жароҳат етказган эди. Дилбархон ая ўғли кўтариб чиққан Ғояни ва шу Буюк даъват йўлидаги ўғлининг дўстларини жуда ҳурмат қилиб ўтдилар. Ўғли қаторида унинг сафдошларини ҳақларига дуо қилишни тарк қилмай яшадилар.
Бу улуғ падар ва волиданинг эзгу тарбиясини олган Нўъмон Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъватда ҳам, золимлар қаршисидаги юксак саботида ҳам барча издошларига гўзал ибратни қолдириб кетди. 1972 йилда туғилган Нўъмон 2000_ йили 28 ёшида терговдаги қийноқлар ортида шаҳид бўлганди. У Аллоҳ йўлидаги солиҳ амалларнинг озгинасига ҳам, ўртачасига ҳам асло кўнмай, барча яхшиликнинг энг афзалини танлаган эди. Терговда иштирок этган генералга: “сен ким бўлибсанки, мени сўроқ қиласан, мен ҳатто сенинг юзингга туфлашни ҳам ҳайф деб биламан” _ каби нафратга тўла сўзлари билан золимларни ғазаблантирган эди.
Эй азиз биродарлар, бугун шундай шижоатли ўғлонни, азиз биродаримизни тарбия қилган отахон Роббилари ҳузурига риҳлат қилдилар. Дуога қўл очар эканмиз бу отахонимизни ва онахонимизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг кенг раҳмат ва мағфиратига буркаб, Фирдавс жаннатларида ўзларининг суюкли фарзанди шаҳид Нўъмон ила бирга қилишини сўраб қоламиз ва бу муборак оиладаги азизлар сафини янги-янги Нўъмонлар билан тўлғазиб беришини тилаб дуо қиламиз. Сўзимиз якунида Роббимизни рози қиладиган сўзларни айтамиз:
إنا لله وإنا إليه راجعون
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси — Ўзбекистон
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз