Таъзия

Таъзия
Бугун 27.10.2023 йил жума куни Тошкент шаҳридаги «Саид Ваққос» масжидида хуфтон намозидан кейин биродарларимиз Абдуллаева Салтанатхон ая жанозасига сафландилар.
Онахонимиз ҳижрий сана ҳисобида 88 ёшларида алам ва изтиробга тўла бу олам билан видолашдилар. Салтанатхон ая минглаган юрт оналари каби ҳаётининг чорак қисмини оғир мусибатларга ҳамроҳ бўлиб ўтказдилар. Биродарларимиз Зиёдуллоҳ, Неъматуллоҳ, Забиҳуллоҳ ва уларнинг катта опалари ортидан турли зоналарга қатнаб, қарийб 20 йил изтиробда яшадилар. Фарзандлар фироғи доғига малҳам, оғир кунларда энг яхши ҳамроҳ жуфти содиқлари Халилуллоҳ ота ҳам тўрт фарзанди қамоқдалигидаёқ вафот этган эдилар. Отахон у оғир йилларни қандай сабр билан ўтказганлар, бу фақат Оламлар
Роббисигагина аёндир. Буни қаранки, — азизлар — Онахон ўша зулм даргоҳларидан тирик чиққан фарзандлари билан Аллоҳнинг Уйи зиёрати – Умра сафаридан шу бугун 11 лар атрофида қайтган эканлар. Фарзандлари дийдорига энди етганларида ва Умра сафарларидан келган куниёқ Роббул оламин ҳузурига чақирилдилар. Аллоҳ таолодан мазлум фарзандларингиз ортидан — уларнинг иссиқ-совуғидан хабар олиб бошдан ўтказган узоқ йиллик машаққатларингиз ва эндигина адо этиб келган Умра ибодатларингизни даргоҳида қабул этишини илтижо қилиб сўраймиз. Онахон! Сиз барча машаққатларни меҳрибон Аллоҳнинг ёрдами билан енгиб ўтдингиз. Буёғига энди ўша кунларнинг ва тоат-ибодатларнинг ажр-мукофоти қолди холос. Ортингизда забардас ўғлонларингиз – дуогўй зурриётингиз қолдилар. Энди сизга маҳзунлик, ғамгинлик бегона. Сиз мағлуб бўлмадингиз, аксинча Аллоҳнинг маҳшарида ғолиб бўлганингизга барча золимлар гувоҳ бўлурлар, инша Аллоҳ.
Шу муносабат билан, биродарларимиз Зиёдуллоҳ, Неъматуллоҳ, Забиҳуллоҳ ва уларнинг барча яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Аллоҳдан барчаларига сабри жамил тилаб қоламиз. Ва сўзимиз сўнгида Роббул оламин таълим берган каломни айтамиз:
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими 27.10.2023
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми