Тил – сақофат асосларидан биридир

Тил – сақофат асосларидан биридир
بسم الله الرحمن الرحيم
Халқимиз Қуръон ва Суннат тили – фасоҳатли араб луғатидан узоқлашган кунлардан бошлаб ҳаёт йўлимизнинг асоси бўлган динимизни тушуниш хиралашиб кетди. Бу гўёки, косадаги асалга май тўкилгач сифати бузилгани каби бўлди. Қуръон ва Суннат асосида ўн уч асрдан зиёд бир бўлиб яшаб келган Уммат, турли миллатчаларга бўлиниб ўз тиллари орқали динини сақлаб қолишга уриниб кетди. Бир вужуд бўлиб яшаб келган мусулмонларни турли миллатларга ажратиб, ўзаро тақсимлаб олган мустамлакачи кофирлар ўзлари босиб олган юртлардан араб тилини сиқиб чиқарди ва ўз тилларини у давлатчаларнинг иккинчи тили сифатида жорий қилди. Улар бунгагина чекланмади. Ота ёзганини фарзанд тушунмасин қабилида ҳарфларни гоҳо кирилл, гоҳида лотин алифболарига ўзгартириб ташлади. Тил сақофий асослардан эканини чуқур англаган мустамлакачилар ҳануз бунга зийрак эътибордалар.
Россия ҳукумати Украина можаросига ўралашиб қолгач, Марказий Осиё давлатларига Америка, Хитой ва Ғарб давлатларининг таъсири янада кучайиб бормоқда ҳамда улар таълим ва тил соҳаларига миллионлаб “ёрдам” пуллари ажратмоқда. Россия ҳам тилнинг қудрати ва сақофатга таъсирини яхши тушунгани боис, рус тилини Марказий Осиёда, ҳусусан Ўзбекистонда имкон қадар кенгроқ ёйишга уринмоқда. Маблағ ажратишга иқтисоди – уруш туфайли бироз кемтик бўлгани учун – энг тубан услублардан фойдаланишгача бормоқда. Куни кеча, Qalampir.uzда берилган хабарда “Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстой собиқ Совет иттифоқига кирган давлатларда, хусусан Ўзбекистонда Россияда ишлаётган мигрантлар ҳисобидан рус тилида ўқитиладиган мактаблар қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди” дейилади. Спикернинг бу таклифи ортида Россия ҳудудида ишлаётган миллионлаган мигрантлардан Ўзбекистон бюджетига тушаётган маблағларни очиқ таънаси кўринди. У сўзи давомида” “Рус тили барча собиқ иттифоқ республикалари ҳудудида миллатлараро мулоқот тили бўлиши керак. Афсуски, бугунги кунда Россия муҳожирларга нисбатан пассив позицияда”, — дейди Толстой. Ва яна собиқ СССР таркибига кирган давлатларда рус мактаблари тизимини ривожлантириш муҳим эканини, чунки бугунги кунда рус тили миллатлараро мулоқот тили сифатида фақат Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонда қўлланилишини айтган. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Москвага бориб, Россия Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Россия ҳукуматидан ўзбек диаспораси ҳисобидан мамлакатда меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишда ёрдам сўраганди. Шундан сўнг, Россиялик депутат Михаил Делягин мазкур ташаббус мамлакат қонунларига мос келмаслигини айтиб, Ўзбекистон Россиядан фуқароларини олиб кетиши кераклигини иддао қилиб таҳдид қилганди. Унинг айтишича, мигрантларнинг фарзандлари учун мактаблар очиш Россия Федерацияси фуқароларини дискриминация қилиш ҳисобланади. Ҳа, шундай! Ўрис сиёсатдонлари Ўзбекистон ҳукумати расмийларидан фарқли ўлароқ ўз юртида ўзгалар тилининг ривожланишини халқи, тузуми ва давлати учун хатарли деб билади. Чунки тил тузумлар сақофатининг асосларидан ҳисобланади.
Тўғри, Делягинга жавобан депутатнинг Ўзбекистондаги мавқедошлари, жумладан, Алишер Қодиров Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат “Делягинча” бўлса, Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат буткул ўзгариши кераклигини айтган. Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов эса ўзбекистонликлар ҳалол меҳнатлари эвазига ўз оилаларини моддий таъминлаётганини, Россия уларни текинга боқмаётганини эслаган, лекин бу гаплар Россия ҳукуматига жавоб нотаси сифатида юборилмаган эди. Шунинг учун Толстой ўзининг мустамлакачилик риторикасини пасткашларча давом эттириб “…рус тили давлат тили бўлмаган мамлакатлар фуқаролари мижозлар билан мулоқот қилишни назарда тутувчи касбларда, жумладан, такси ҳайдовчиси, сотувчи ва курьер бўлиб ишламаслиги керак” дейишдан ҳам тийилмади. Аслида, у рус тилини ўзлаштирмаган мигрантлар, деб айтиши лозим эди. Унинг сўнгги гапидаги кинояси, яъни “агар рус тили сизнинг давлат тилингиз бўлмаса, кечирасиз, бу мамлакатлар фуқаролари жамоат жойларида ишламаслиги керак: ҳайдовчи, сотувчи ва айниқса Yandex курьерлари сифатида. Бундай масъулиятли иш улар учун эмас”, дегани бу мантиққа бегона бўлган очиқ сиёсий босим бўлди.
Аслида, мусулмонлар учун ўзга миллатлар тилини ўрганиш Исломга даъватни етказишда муҳим саналади. Чунки Ислом оламий диндир ва уни оламга ёйиш омонати то қиёматга қадар мўминларнинг зиммасидадир. Аллоҳ таоло дейди:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ ۗ
– “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон:110)
Шундай экан, ўзларининг ботил тузумларининг аянчли оқибатлари ўлароқ жирканч тубанликка қулаган куфр юртларидаги инсоният учун бирдан бир нажот йўли фақат Исломда эканини уларга етказиш ва тушунтириш лозим. Бунинг учун эса тил энг муҳим ва асосий воситалардан бири ҳисобланади… Аммо юртимизда араб тилини ўрганиш анчадан бери оғриқли муаммога айланиб келяпти. Ҳатто ҳукумат Қуръон ва Суннат тили бўлган араб тилини ёшлар зеҳнига яқинлашиб қолмаслиги учун дўконлар ва жамоат жойларида араб ҳарфида битилган ёзувларни ҳам пештахталардан олиб ташламоқда. Чунки, бундай ўта қабиҳ ишга буюраётганлар арабий ҳарфлар ва араб тилини ўрганиш ортида ётган Ислом сақофатини тиниқ кўра оладилар. Шундай бўлса-да, Аллоҳ ўз динининг бошқа динлар устидан ғолиб бўлишини хоҳлади ва у албатта ғолиб бўлажак, гарчи буни кофир ва мунофиқлар истамасалар ҳам. Аллоҳ таоло дейди:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ ﴿٣٢﴾ هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. (Тавба:32-33)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
19.11.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми