Трампнинг Америка президентлигига қайтиши ва бунинг Ғазога қарши яҳудийлар олиб бораётган урушга таъсири
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Трампнинг Америка президентлигига қайтиши ва бунинг Ғазога қарши яҳудийлар олиб бораётган урушга таъсири
Муҳандис Боҳир Солиҳ
Республикачи номзод Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониши биланоқ, бу ғалабанинг Ғазодаги урушга таъсири ҳақида кўплаб баёнотлар берилиб, башорат ва тахминлар айтила бошлади. Булар унинг ғалабасидан олдинги тахминларнинг давомидир. Аммо унинг ғалабасидан кейин бу тахминлар катта тезликда ва кенг кўринишда тарқалди.
Бундан олдин Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида берган баёнотида Ғазодаги урушни тугатиш учун ҳаракат қилишини таъкидлаган эди. У америкалик араб ва мусулмон сайловчиларга минтақада тинчлик ўрнатишни ваъда қилди. Бир неча ой олдин яҳудийларнинг Ғазога қарши урушини тўхтатишга чақириб, (Исроил) бош вазири Нетаняхуга: «Сиз буни тезда тугатишингиз керак», деди. «Ғалаба қозонинг ва уни енгинг. Уруш ва қотиллик тўхтатилиши керак», деб қўшимча қилди у. 7 октябр воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан Флоридада бўлиб ўтган тадбирда у «(Исроил)нинг терроризмга қарши урушда ғалаба қозониш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга» ваъда берди ва «Нима бўлишидан қатъий назар, у тезда ғалаба қозониши керак» деб қўшимча қилди. Шунингдек, Байден ва Харриснинг Ғазодаги урушга ёндашувини «заиф ва қатъиятсиз» деб танқид қилди.
Хулоса шуки, Трамп ҳам Байден ва Харрис каби яҳудийларнинг Ғазога қарши урушда ғалаба қозонишини истайди. Уларнинг ҳар бири яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашда бир-биридан устун. Ҳатто Байден «сионист бўлиш учун яҳудий бўлиш шарт эмас, мен сионистман» деб айтишгача етиб борди.
Яҳудий вужудининг жиноятчи Байден режими томонидан мутлақ қўллаб-қувватланиши яҳудийларнинг том маънодаги шафқатсиз урушни олиб боришларига имкон берди. Американинг ракета ва бомбалари ҳаво ва денгиз йўли орқали етказиб бериб турилди. 300дан ортиқ самолёт ва 50та кемада 40 минг тоннадан кўпроқ қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб берилди. Яъни кунига ўртача битта кема ёки самолёт қурол-яроғ етказиб беришга жалб қилинди. Маълумотларга кўра, Америка яҳудий вужуди олиб бораётган уруш харажатининг тахминан 70 фоизини тўлаган. Ғазога қарши бир йиллик уруш давомида яҳудий вужуди иккинчи жаҳон урушидан кейин бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ Америка ҳарбий ёрдамини олди. Яъни у олган ёрдамлар 17 миллиард долларлик тўсиқдан ошиб кетди.
Байден маъмурияти яҳудий вужудини тўлиқ ҳимоя қилди ва унинг минтақа халқларидан ҳимоя қилинишини таъминлади. Ҳукмдорлар яҳудий вужудини қўзғалиш арафасида турган халқлардан қўриқлаш, шунингдек, унинг ҳудуди хавфсизлигини ҳимоя қилиш ролини қабул қилишлари учун уларга босим ўтказди. Ғазога кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдамни тақиқлади. Яҳудий вужудини ҳимоя қилиш учун минтақага улкан денгиз флотини юборди. Америка булардан бошқа яна кўп ёрдамларни кўрсатдики, уларни келтириладиган бўлса гап чўзилиб кетади. Байден маъмурияти яҳудий вужудига шунча ёрдам кўрсатган бўлсада, унинг бош вазири Нетаняху Харрис бошчилигидаги Демократик партия ютқазиб, Трамп бошчилигидаги Республикачилар партияси ғалаба қозонганидан хурсандлигини билдирди. У Трампдан нимани кутмоқда? Трампни Харрисдан афзал кўришга уни нима ундади?
Байденнинг ўтган йил давомида яҳудий вужудига нисбатан тутган позициясидан, шунингдек, Трампнинг баёнотлари ва унинг аввалги президентлик давридаги яҳудий вужуди билан боғлиқ тарихидан маълум бўладики, уларнинг иккаласи ҳам Фаластин аҳли ва мусулмонларнинг ҳуқуқлари, тўкилган қонлари ва сочилган таналари ҳисобига яҳудий вужудига кўрсатилган ёрдам миқдори бўйича рақобатлашади. Фаластин ва унинг аҳлига нисбатан жиноятда уларнинг бири иккинчисидан кам эмас. Чунки иккаласи ҳам яҳудий вужудининг урушда ғалаба қозониши ҳақида бир хил фикрда. Американинг дунёдаги, шу жумладан, Яқин Шарқ ва Фаластиндаги манфаатлари борасида уларда келишмовчилик йўқ. Иккаласи ҳам яҳудий вужудини Ислом юртлари марказида ўзлари учун база (таянч) ва найза учи, шунингдек, Ислом Уммати қалбига санчилган заҳарли ханжар деб билади. Улар ушбу база хавфсизлигини таъминлаш, унинг обрў-эътиборини ва унга юкланган ролни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларида заррача фарқ қилмайди.
Бироқ, бу ерда Трамп эришган ғалабадан Нетаняхунинг сўлаги оқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган масалалар бор. Бизнинг уларга нисбатан нафратимизни кўрсатадиган бу масалалар учтадир:
Биринчи: Маълумки, Трамп ўзининг биринчи президентлиги даврида икки давлат ечимига, шунингдек, муносабатларни нормаллаштириш ва Фаластин масаласини тугатиш масаласига жиддий муносабатда бўлмади. У ўша пайтда «аср келишуви» дея номланган келишувни таклиф қилди. Бу келишув мусулмон ҳукмдорлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва Иброҳим келишувлари режаларини ўз ичига олган эди. Ўша пайтда яҳудийларнинг аввал Фаластин давлатини қабул қилишлари, кейин муносабатларни нормаллаштиришлари шарт қилинмаган эди. Аксинча, муносабатларнинг нормаллаштирилиши икки давлат ечими учун мукофот қилинмагани ҳолда, бу икки масала параллел равишда олиб борилди. У икки давлат ечими соҳасида айтарли бирор нарса тақдим этмасдан, муносабатларни нормаллаштириш жараёнидан кўпроқ ютуқларни қўлга киритишга эришди. Икки давлат ечими соҳасида бирор нарса тақдим этмасдан мусулмон ҳукмдорлар билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнига кириш орқали мустамлакачилик, иқтисодий ва тавротий манфаатларга эришиш Нетаняху кўзлаган нарсанинг айни ўзи эди.
Шунингдек, Трамп ўзининг биринчи президентлиги даврида Фаластин давлатчасига нисбатан юксак мослашувчанликни кўрсатди. Чунки у уни автоном ҳокимият деб ҳисоблашга ва унинг пойтахти Айзария ёки Абу Дис бўлишига қарши эмас эди. У яҳудий вужудининг Жўлон тепаликлари устидан суверенитетини тан олди ва АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирди. Йирик аҳоли пунктларини ва Иордания водийси минтақасини яҳудий вужудига қўшиб олиш учун чегараларни қайта чизишни таклиф қилди. Бундан ташқари, яқинда сайлов кампанияси чоғида яҳудий вужуди ҳудудини Фаластин давлатчаси ҳисобидан ёки қўшни давлатлар, Иордания ва Миср ҳисобидан кенгайтиришга рухсат бериш эҳтимолига шама қилди. «(Исроил) ҳудуди кичик кўринади ва мен уни қандай кенгайтириш мумкинлиги ҳақида доим ўйланаман», деди у. Нетаняху айни шу нарсага умид қилади ва бу унинг орзуларини уйғотади.
Иккинчи масалага келсак, бу Ғазо ва Ливанга қарши уруш билан боғлиқ. Нетаняху Трампнинг урушни тезда тугатиш истагига ўзининг барча мақсадларини деярли йўқотишларсиз тезда амалга ошириш имконияти деб қарайди. У Трампнинг шахсияти унинг режа ва истакларига қарши турган ҳукмдорлар ва ҳаракатларга босим ўтказиб, таҳдид қилиш имконини беради деб билади. Чунки у ўз мақсадларига эришиш учун қаттиқ кучни қўллайдиганлар туридандир. Бу эса уни давом этаётган урушга таъсир ўтказувчи Ливан, Қатар, Миср, Туркия, Иордания, Эрон, Ироқ, Яман ва Суриядаги томонлар Американинг барча талабларини қабул қилишлари учун уларга босим ўтказиб, таҳдид қилишга ундаши мумкин. Айни шу кунларда яҳудий оммавий ахборот воситалари берган хабарларда келишича, Қатар Ҳамаснинг юқори мартабали мулозимларидан мамлакатни тарк этиб, Давҳадаги офисларини ёпишни талаб қилишга қарор қилган. Бу хабарлар ҳақиқат ёки ҳақиқат эмаслигидан қатъий назар, яҳудийларнинг Трамп ғалабасига бўлган умидларини акс эттиради. Чунки яҳудийлар Трампнинг ғалабасини Ливандаги Эрон ҳизбига ўзлари истаган нарсани юклашни тезлаштириш имконияти деб билишади. Уларнинг бу истаги Эрон ҳизбини Литани дарёсининг ортига қайтишга, ракета отишни тўхтатиб, қуролларни ташлашга мажбур қилишдир. Айни шу нарса Хусийлар ва Эронга, шунингдек, Ироқдаги исломий қаршилик ҳаракатларига ҳам тегишли.
Нетаняхуни Трампнинг ғалаба қозонишига илҳомлантирган учинчи масала Эрон ядровий масаласидир. Чунки Трамп анчадан бери Байден маъмуриятини бу масалага лоқайдликда айблаб келган. АҚШнинг Эронга нефть санкцияларини ҳам Трамп жорий қилган. Бу санкциялар 2018 йилда, Америка Теҳрон билан халқаро кучлар ўртасидаги ядровий келишувдан чиқиб кетганидан кейин бошланган. Вашингтон Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди, деб айтган ҳам удир. «(Исроил) Эрон томонидан отилган ракеталарга жавобан унинг ядровий иншоотларига зарба бериши керак», деган эди у. Нетаняху Трампнинг келишини Эронга кучли босим ўтказиш ва санкциялар қўллаш учун ёки унинг ядровий лойиҳасини якунлашига ҳарбий ҳаракатлар орқали йўл қўймаслик учун кучли имконият деб билмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, яҳудий етакчилари Трамп билан ҳамфикр бўлган ёки Байден маъмурияти билан келиша олмаган барча масалалар Америка ва яҳудий вужудининг манфаатларини қандай амалга ошириш борасидаги тафсилий масалалардир. Улар бу масалалар моҳиятида ва ғаразли мақсадларда ҳамфикрдир. Бу масалалар моҳияти ва ғаразли мақсадлар Ислом юртларининг мустамлака бўлиб қолишини таъминлаш, уларнинг бойлик ва ресурсларини талон-торож қилиш ҳамда қарамликдан халос бўлишларига йўл қўймасликдан четга чиқмайди. Шунингдек, бу ғаразли мақсадлар, тинчлик ўрнатиш ва урушни тугатиш шиори остида бўладими ёки минтақада барқарорликни таъминлаш ва кенг қамровли урушларни бартараф этиш шиори остида бўладими бундан қатъий назар, яҳудий вужудининг ҳимояланган, кучли ва Ғарбнинг мустамлакачилик мақсадларига хизмат қиладиган илғор бўлиб қолишини таъминлашдан четга чиқмайди.
Уммат ва унинг армиялари тортиб олинган ҳокимиятини қайта тиклаш учун ташаббус кўрсатмас экан, юртларимиз мустамлакачилар учун майдон бўлиб, қонларимиз тўкилишда, муқаддас жойларимиз оёқ-ости қилинишда ва диёрларимиз босиб олинишда давом этаверади. Ғазога ёрдам кўрсатиш, Фаластинни озод қилиш, Умматнинг обрў-эътиборини қайта тиклаш, Америка ва яҳудийларнинг мутакаббирлигига чек қўйишнинг ягона йўли бизни ва диёрларимизни душманларимизга топшириб қўйган малай ҳукмдорларни қулатиш ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишдир.
Роя газетасининг 2024 йил 13 ноябр чоршанба кунги 521-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми