Тўғри асосда фикрлаш билан инсон тўғри йўлда юради
Тўғри асосда фикрлаш билан инсон тўғри йўлда юради
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон бу дунё ҳаётида яшар экан, бутун умри давомида жуда кўп фикрлар билан тўқнаш келади. Улар жуда кўп бўлиши билан бирга хилма-хилдир. Уларнинг орасида тўғриси ҳам, нотўғриси ҳам, тўғрига ўхшаш, лекин аслида нотўғри бўлганлари ҳам бор. Хўш, уларни бир-биридан қандай ажратиб олиш мумкин? Тўғри фикрни нотўғрисидан ажратиш учун, аввало, инсон тўғри асосда фикрлашни ўрганиши лозим. Тўғри асос эса, тўғри ақидадир. Бундай фикрлашни шакллантириш билан у ўзи дуч келаётган турли-туман фикрлар орасидан тўғрисини нотўғрисидан осон ажратиб олиш имкониятига эга бўлади.
Шу ўринда, воқеликдаги оддий ҳолатлардан бирини келтириб ўтамиз. Масалан, сиз гуруч олиш учун бозорга бордингиз. Агар сизда гуруч ҳақида етарли маълумот бўлса, яъни гуручни ҳали пиширмай туриб сифатли ёки сифатсиз эканлигини текшира олсангиз, демак, сиз сифатли гуручни ўзингиз мустақил танлай оласиз. Чунки сизда гуручни текшириш учун маълумотлар етарли бўлгани сабабли сотилаётган гуручлар ҳақидаги маълумотларни ўзингизда мавжуд маълумотларга солиштириб, сифатли гуручни осон ажратиб оласиз. Аксинча бўлса, сиз ўз гуручини мақтаб сотаётган ҳар қандай сотувчидан гуручнинг ҳақиқатда сифатли ёки сифатсизлигини аниқлай олмай сотиб олишга мажбур бўласиз. Чунки сизда гуручни текшира оладиган маълумотлар йўқ. Ўз-ўзидан маълумки, сизда сотилаётган гуручлар ҳақидаги маълумотларни текшириш имконияти йўқлиги сабабли сифатли гуручни ажратиб олишга қийналасиз. Ҳаётда бундай ҳолатларга жуда кўп дуч келганмиз.
Инсоннинг тўғри ва нотўғри фикрни бир-биридан ажратиши ҳам юқоридаги ҳолатга ўхшайди. Агар инсонда тўғри асосдаги, яъни тўғри ақида асосидаги фикрлаш шаклланган бўлса, унда ўзи дуч келаётган фикрларни ўзидаги фикрлар билан солиштириб, текшириб кўриш имконияти бўлади. Муайян фикрни тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш учун уни ўзида мавжуд бўлган фикрга солиштиради ва берилаётган фикр тўғри бўлса, қабул қилади, нотўғри бўлса, рад қилади. Ўзидаги фикрларнинг манбаи эса, юқорида айтилганидек, тўғри ақидадир. Бу ақида инсон дуч келаётган фикрларни тўғрисини нотўғрисидан ажратиб берадиган ўлчовдир. Инсонда мана шундай ўлчов бор экан, у фикрларни саралаб, бошқача айтганда, фильтрдан ўтказиб қабул қилади. Тўғри келган фикрни қабул қилиб кетавермайди.
Агар бунинг акси бўлса, яъни инсонда тўғри асос – тўғри ақида асосида фикрлаш шаклланмаган бўлса, у фикрларни тўғрисини нотўғрисидан ажрата олмайди. Чунки унда фикрларни текшириб берадиган тўғри ўлчовнинг ўзи йўқ, демакки, берилаётган фикрни ўзидаги фикрга солиштириш имконияти ҳам йўқ. Бунинг натижасида у берилаётган фикрни тўғри ёки нотўғрилигини билишга жуда қийналади, уларни бир-биридан ажрата олмайди-да, нотўғри фикрларни ҳам қабул қилиб кетаверади.
Айтилаётган тўғри ақида Ислом ақидасидир. Шу ақида асосида фикрлаш билан инсон тўғрини нотўғридан, ҳақиқатни ёлғондан, ҳақни ботилдан ажрата олади, бу дунё ҳаётида тўғри йўлдан адашмайди, бу йўлда собит-барқарор қадам ташлайди. Турмуш тарзини ҳам тўғри шакллантириб, бахтли ҳаёт кечиради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
08.06.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми